Get Mystery Box with random crypto!

ЁШЛАРГА 1 200 000 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ. Вазир | Musayev_Sunnatillo (yurist)

ЁШЛАРГА 1 200 000 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон "Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Қарор билан, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга бир-нечта қўшимча имтиёзлар берилди.

Жумладан;

«Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари хисобидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга базавий ҳисоблаш миқдори (БХМ)нинг 4 баравари (1 200 000) гача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Талабгор ёшлар бу бир марталик моддий ёрдам пулини ажратишни сўраб, яшаш жойидаги маҳалла ёшлар етакчисига ариза билан мурожаат қилиши керак.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |