Get Mystery Box with random crypto!

Меҳнат қонунчилигида ёш болали аёлларга қандай кафолатлар бери | Musayev_Sunnatillo (yurist)

Меҳнат қонунчилигида ёш болали аёлларга қандай кафолатлар берилган

ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун кафолат ва имтиёзлар:

2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил берилади (MK 150-моддаси).

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади (MK 227-моддаси).

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади. Бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъий назар ҳар ойда:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 60 фоизи миқдорида тўланади. 2022 йил 1 июндан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўмни ташқил қилади. Диққат, бу нафақа бюджет ташкилотларида ишловчи оналарга тўланмайди (MK 234-моддаси).

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари, болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар ҳам берилади. Бу танаффуслар камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган муддат билан берилади. 2 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи бўлган тақдирда, танаффуснинг муддати камида бир соат қилиб белгиланади (MK 236-моддаси).

ёшга тўлмаган боласи бор аёллар учун кафолат ва имтиёзлар:

Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди (MK 84-моддаси).

3 ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади (МК 228-1-модда).

Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади (МК 234-модда).

Ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади (МК 237-модда).

Меҳнат қонунчилигида 2-3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллардан ташқари, 12 ёки 14 ёшга тўлмаган (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган аёлларга ҳам айрим кафолатлар назарда тутилган. Булар қуйидагилардир:

14 ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади (МК 144).

Ҳомиладор аёлларни ва 14 ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади (МК 228).

Ҳомиладор аёлнинг, 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (119-модда) белгилашга мажбурдир (МК 229).

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |