Get Mystery Box with random crypto!

​​2 нафар мактаб ўқувчиси, 69 нафар боғча болалари оммавий заҳ | Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

​​2 нафар мактаб ўқувчиси, 69 нафар боғча болалари оммавий заҳарланган, болалар нимадан захарлангани ҳали номаълум

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида болалар оммавий равишда доридан заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирган.

Чуст тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 23-сонли болалар боғчасининг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб борган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб борилган.

Кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борган. Шунга кўра, 23-МТТдан 35 нафар, 51-МТТдан 20 нафар, 18-МТТдан 5 нафар, 36-МТТдан 3 нафар, 7-ўрта талим мактабидан 1 нафар, 43-МТТдан 1 нафар, 21-ўрта талим мактабидан 1 нафар, 30-МТТдан 2 нафар 35-МТТдан 1 нафар 34-МТТдан 1 нафар, оилавий МТТдан 1 нафар – жами 71 нафар боланинг соғлигидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратурага кўра, Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Вояга етмаган болалар нимадан захарлангани ҳали номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 24 нафар бола овқатдан заҳарланганди. 2022 йилнинг октябр ойида Фарғонадаги боғчалардан бирида ҳам 20 дан ортиқ бола овқатдан заҳарланган.

Айни ўша йилнинг сентябр ойида Фарғонада яна 41 нафар бола овқатдан заҳарланган. Шунингдек, бундай ҳолат Навоийда ҳам кузатилган.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг

https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi