2023-09-13 18:35:05
Ўқувчилар ўртасида асосий олимпиада нечта босқичда ўтказилади ва ғолиблар қандай рағбатлантирилади? ВМнинг қарорига кўра, мактаб ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича
қуйидаги олимпиадалар ташкил этилади:
асосий олимпиада;
қўшимча республика олимпиадалари;
онлайн олимпиада;
нуфузли халқаро олимпиадалар;
минтақавий халқаро олимпиадалар.
Жумладан,
асосий олимпиадалар тегишли фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда
4 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:
1-босқич – мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида
сентябрь ойида;
2-босқич – туман
(шаҳар) миқёсида
октябрь ойида;
3-босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида
ноябрь ойида;
4-босқич – республика миқёсида барча фанлардан
апрель-май ойларида.
Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари
ММТВ томонидан тасдиқланади.
4-босқичда мактабларнинг
11-синф,
касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари қатнашади.
Ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар
ғолиб ҳисобланади.
Асосий олимпиада ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади: 3-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:
● 1-ўрин – БҲМнинг 6 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 4 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 3 баравари.
4-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:
● 1-ўрин – БҲМнинг 12 баравари;
● 2-ўрин – БҲМнинг 8 баравари;
● 3-ўрин – БҲМнинг 6 баравари.
Шунингдек, 4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва
3 йил давомида амал қилувчи
электрон сертификатлар берилади.
Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан
давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.
@Oylik_hisoblashbot -
Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
https://t.me/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
36.1K views15:35