Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 282

2021-12-23 10:34:08
#Pilot_loyiha

Жиззахда Россиянинг қурилиш компаниялари танлов ўтказмоқда

Жиззахдаги "Ишга марҳамат" мономарказида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерацияси компаниялари қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари бўйича танлов бўлиб ўтмоқда.

Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинмоқда.

Танловдан муваффақиятли ўтиб, тиббий кўрик натижалари ижобий чиққан фуқаролар ушбу давлатга ишлаш учун жўнатилади.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.8K views07:34
Ochish/sharhlash
2021-12-23 08:42:53
2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь (душанба), 22 март (сешанба), 23 март (чоршанба), 11 июль (душанба), 2 сентябрь (жума);

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь (сешанба), 4 май (чоршанба), 5 май (пайшанба), 12 июль (сешанба), 3 сентябрь (шанба) ва 31 декабрь (шанба).

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь (шанба) кунидан 4 январь (сешанба) кунига;
7 май (шанба) кунидан 4 май (чоршанба) кунига;
14 май (шанба) кунидан 5 май (пайшанба) кунига;
16 июль (шанба) кунидан 12 июль (сешанба) кунига.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.8K views05:42
Ochish/sharhlash
2021-12-23 06:59:06 #Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Рўйхатдан ўтиш

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар:

23 декабрь соат 11:00 да:

- Сурхондарё вилояти
Термиз ш., Термиз архитектура ва курилиш коллежи.
76 222-45-22, 90 644-64-34.

- Тошкент вилояти
Барча туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (онлайн)
70 202-06-20, 99 823-73-15.

- Жиззах вилояти
Жиззах ш., Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов ш., кўч., 44-уй "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: 1-сонли нотариал идора, Санъат коллежи).
72 223-90-66, 72 223-90-65.

24 декабрь соат 11:00 да:

- Сирдарё вилояти
Гулистон ш., Хондамир кўч., 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
67 225-55-59.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.9K viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2021-12-22 16:18:54
#Pilot_loyiha

Пилот лойиҳа доирасида 77 нафар фуқарога сертификат топширилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Жиззах вилояти филиали ва Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида пилот лойиҳа доирасида танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун бепул рус тили ва Россия тарихи бўйича ўқув курслари ташкил этилган эди.

Россия Федерацияси иш берувчилари томонидан танлаб олинган ҳамда пилот лойиҳа доирасида ўқув курсларида ўқитилган 77 нафар фуқарога Жиззах шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университети томонидан сертификатлар топширилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.1K views13:18
Ochish/sharhlash
2021-12-22 15:22:02
#Pilot_loyiha

81 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган 81 нафар юртдошимиз Амур ва Благовещенскка жўнаб кетди.

Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.5K views12:22
Ochish/sharhlash
2021-12-22 14:34:37
Тошкент шаҳридаги тиббиёт муссасалари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчиларнинг талаблари асосида ташкилий тарзда хорижда ишлаш учун кетаётган фуқароларни мунтазам равишда комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга тиббиёт муассасалари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 27 декабрь кунига қадар https://labormigration.uz/Konkursmedicine веб саҳифаси орқали тақдим этилиши лозим.

Танлов ғолиби тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш орқали аниқланади.

Қўшимча маълумот учун 71 202-33-55 (ички рақам 32), 95 340-50-09

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.4K views11:34
Ochish/sharhlash
2021-12-22 13:40:16
Япония компанияларининг онлайн меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Илк бор ўтказилаётган тадбирда 300 га яқин ўзбекистонликлар иштирок этишди. Улар 15 дан ортиқ Япония компаниялари вакиллари билан япон тилида бевосита суҳбатлашиб, иш берувчилардан саволларига жавоб беришди.

Очиқ мулоқот тарзида олиб борилган ярмаркадан сўнг, муваффақиятли қатнашган ўзбекистонликларга Япония компаниялари алоқага чиқиши кутилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.3K views10:40
Ochish/sharhlash
2021-12-22 11:09:23 Ўзбекистонлик ишчилар топширилган вазифаларни қисқа муддатда ўзлаштириб, уларни виждонан, сифатли ва ўз вақтида адо этади

Бугунги кунда меҳнат шартномаси асосида Корея Республикасидаги турли корхоналарга келиб ишлаётган ўзбекистонликлар сони салмоқли. Ўзбекистонлик ишчиларнинг бошқалардан фарқ қиладиган жиҳатлари кўп. Хусусан, топширилган вазифаларни қисқа муддатда ўзлаштириб, уларни виждонан, сифатли ва ўз вақтида адо этади.

Ҳозирги пайтда бутун дунёда, жумладан, Корея Республикасида давом этаётган пандемия сабабли хориждан қўшимча ишчи кучини жалб этиш имконияти чекланган. Хорижда ва мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятнинг яхши томонга ўзгариши билан Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати маъмурияти бу йўналишдаги ҳаракатларни бошлайди.

Биз Жанубий Кореядаги корхоналарда ишлаётганлар орасида дўст ва биродар Ўзбекистон фуқароларининг сафи кенгайишидан манфаатдормиз.

У Су Бонг, Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати президенти

Батафсил

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.8K views08:09
Ochish/sharhlash
2021-12-22 09:51:29
#Pilot_loyiha

39 нафар фуқаро Москва шаҳрида ишлайди

Бугунги кунда пилот лойиҳа доирасида Россия Федерацияси иш берувчи ташкилотлари томонидан республикамиз бўйлаб танловлар ўтказилмоқда.

Ушбу танловлардан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи - 39 нафар юртдошимиз Москва шаҳрига ишлаш учун жўнаб кетди.

Тошкент халқаро аэропортида фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Юртдошларимиз Россия Федерациясида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.4K views06:51
Ochish/sharhlash
2021-12-22 08:35:53 #Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Рўйхатдан ўтиш

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар:

22 декабрь соат 10:00 да:

- Андижон вилояти
Андижон ш., Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи).
95 202-33-55;

23 декабрь соат 11:00 да:

- Сурхондарё вилояти
Термиз ш., Термиз архитектура ва курилиш коллежи.
76 222-45-22, 90 644-64-34.

- Тошкент вилояти
Барча туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (онлайн)
70 202-06-20, 99 823-73-15.

- Жиззах вилояти
Жиззах ш., Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов ш., кўч., 44-уй "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: 1-сонли нотариал идора, Санъат коллежи).
72-223-90-66, 72-223-90-65.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.4K views05:35
Ochish/sharhlash