Get Mystery Box with random crypto!

#Pilot_loyiha Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққат | Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Рўйхатдан ўтиш

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар:

23 декабрь соат 11:00 да:

- Сурхондарё вилояти
Термиз ш., Термиз архитектура ва курилиш коллежи.
76 222-45-22, 90 644-64-34.

- Тошкент вилояти
Барча туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (онлайн)
70 202-06-20, 99 823-73-15.

- Жиззах вилояти
Жиззах ш., Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов ш., кўч., 44-уй "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: 1-сонли нотариал идора, Санъат коллежи).
72 223-90-66, 72 223-90-65.

24 декабрь соат 11:00 да:

- Сирдарё вилояти
Гулистон ш., Хондамир кўч., 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
67 225-55-59.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi