Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 281

2021-12-24 16:34:44
Россияда оғир вазиятга тушиб қолган деҳқонободлик 66 ёшли Тошқул Худойбердиев ўз оиласига қайтарилди

Ўтган ҳафтада Россия Федерациясининг Москва вилоятида оғир вазиятга тушиб қолган деҳқонободлик 66 ёшли Тошқул Худойбердиев ўз оиласига қайтарилди.

Тошқул Худойбердиев аҳволидан BBC ўзбек хизмати орқали хабар топган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси уни уйигача етиб олишини таъминлашди.

Батафсил BBC ўзбек хизматида

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.5K views13:34
Ochish/sharhlash
2021-12-24 15:58:39
#Pilot_loyiha

19 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга кетди

Мамлакатимизда пилот лойиҳа доирасида ўтказилган танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Навоий халқаро аэропорти орқали Бухоро вилоятидан "Дом-59" корхонасига ишлаш учун 19 нафар фуқаро жўнаб кетди.

Фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.7K views12:58
Ochish/sharhlash
2021-12-24 13:39:28 Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

39 ёшдан ошмаган бўлиши;

даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган ҳамширалар (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);

психиатрия бўлимида ишлаш учун - касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар.

тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;

беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;

Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан мувафаққиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);

номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;

Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;

Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

Тошкент шаҳрида бепул турар жой;

ўқув хонаси;

ойлик стипендия.

Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;

тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;

ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;

ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил
(ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун

Батафсил маълумот олиш

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 66, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
10.1K views10:39
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:31:29
#Pilot_loyiha

Яна 8 нафар фуқаро Пермга жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида ўтказилган танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтган 8 нафар (4 нафари Наманган, 4 нафари Андижон) фуқаро Россия Федерациясининг Пермь шаҳрида жойлашган "Дом-59" қурилиш ташкилотига ишга юборилди.

Наманган халқаро аэропортида фуқароларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, эслатма буклетлар тарқатилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.7K views09:31
Ochish/sharhlash
2021-12-24 08:59:03 “Камаз” корхонасида ишлаётган юртдошларимиз яшаш ва иш шароитлари ўрганилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Уфа шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари мазкур ҳудуддаги “Камаз” корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан ушрашиб, уларнинг яшаш ва иш шароитларини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида меҳнат мигрантлари меҳнат хавфсизлиги ва яшаш жойларидаги шароитлар танловларда иш берувчи вакиллари томонидан айтилганидек эканлигини таъкидлади.

Учрашувда патент расмийлаштириш муддати чўзилаётгани, иш ҳақи миқдори, ундан тўланадиган солиқларнинг кўплиги ва бошқа саволларга корхона масъуллари жавоб берди.

Шунингдек, Россия Федерациясида хорижий фуқаролардан олинадиган даромад солиғининг тўланиши, солиққа тортиладиган даромадлар турлари ва фоизлари бўйича тушунча берилди.

“Камаз" корхонасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари айни пайтда иш ҳажмига қараб, солиқлардан ташқари 70 минг рублгача ойлик маош олаётгани маълум қилинди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.8K views05:59
Ochish/sharhlash
2021-12-24 08:59:03
7.7K views05:59
Ochish/sharhlash
2021-12-24 06:40:42 #Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг ПИК-Индустрия, Клинский строительный комбинат салоҳиятли иш берувчилари томонидан Калуга, Тула, Москва вилоятларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг кўплаб йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудуд:

24 декабрь соат 11:00 да:

- Сирдарё вилояти

Гулистон ш., Хондамир кўч., 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
67 225-55-59.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.4K viewsedited  03:40
Ochish/sharhlash
2021-12-23 16:09:57
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган сирдарёлик фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Каналга обуна бўлиш

https://t.me/migratsiyaagentligi
7.9K views13:09
Ochish/sharhlash
2021-12-23 14:40:28
#Pilot_loyiha

Бугунги кунда пилот лойиҳа доирасида Россия Федерацияси иш берувчи ташкилотлари томонидан республикамиз бўйлаб танловлар ўтказилмоқда.

Бухоро вилоятида ҳам танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россия Федерациясининг турли ҳудудларида ишлаш учун жўнаб кетмоқда.

Пилот лойиҳа бўйича Пермь ўлкасига кетаётган 20 нафар фуқарога корхона шароитлари, боргандан сўнг ўзини тутиши, техника хафсизлигига риоя қилиш зарурлиги тушунтирилди, суғурта полислари тарқатилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.2K views11:40
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:50:51 Нозим Хусанов: Корея Республикасида ишлаш истагидаги ўзбекистонликларга имкониятлар очилди

Интервьюни томоша қилиш

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
10.0K views08:50
Ochish/sharhlash