Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 280

2021-12-28 08:38:10
Бугун соат 16:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида фуқароларни Корея Республикасига ишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистон Республикасидаги “EPS” маркази вакиллари иштирок этади.

Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.0K views05:38
Ochish/sharhlash
2021-12-28 07:05:01
#Pilot_loyiha

Пилот лойиҳа доирасида фуқароларга сертификат топширилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Бухоро вилояти филиали ва Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида пилот лойиҳа доирасида танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар учун бепул рус тили ва Россия тарихи бўйича ўқув курслари ташкил этилган эди.

Россия Федерацияси иш берувчилари томонидан танлаб олинган ҳамда пилот лойиҳа доирасида ўқув курсларида ўқитилган фуқароларга Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университети томонидан сертификатлар топширилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.2K views04:05
Ochish/sharhlash
2021-12-27 15:27:43
Сўнгги вақтларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги номидан ижтимоий тармоқларда фуқароларни турли сохта хабарлар билан чалғитиш, ҳатто маълум миқдордаги тўлов эвазига моддий ёрдам беришни ваъда қилаётган ҳолатлар учрамоқда.

Хорижда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантлари моддий ёрдам сўраб фақат www.birgamiz.com платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин. Моддий ёрдам олиш учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги расмий ахборот каналлари мавжуд:

1. Расмий веб-сайт: http://www.migration.uz/
2. Меҳнат мигрантлари учун дастурий мажмуа: http://labormigration.uz/
3. Расмий Telegram-канал: https://t.me/migratsiyaagentligi
4. Матбуот котиби телеграм канали: https://t.me/migratsiyamatbuotkotibi
5. Facebookдаги саҳифа: https://www.facebook.com/migratsiya/
6. Youtubeдаги канал: https://cutt.ly/cgP52lb

Бундан бошқа ахборот каналларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига алоқаси йўқ.

Каналга обуна бўлиш

https://t.me/migratsiyaagentligi
6.4K views12:27
Ochish/sharhlash
2021-12-27 13:53:36
32 нафар ватандошимиз Корея Республикасига етиб борди

Бугун, 27 декабрь куни 32 нафар ватандошимиз Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун етиб борди.

Инчон халқаро аэропортида фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси, мамлакатимизнинг мазкур давлатдаги элчихонаси ҳамда Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари томонидан ташкилий тарзда кутиб олинди.

Меҳнат мигрантларимиз 10 кунлик карантин даври ҳамда тиббий кўриклардан ўтгандан сўнг иш жойларига етиб боришлари режалаштирилган.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.1K views10:53
Ochish/sharhlash
2021-12-27 11:54:18 Оғир тан жароҳати олган юртдошимиз Ватанга қайтарилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига асли самарқандлик С.Б.дан уни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаати келиб тушган.

Мазкур мурожаат бўйича мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда ваколатхона ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганда, фуқаро С.Б. 2020 йил 13 сентябрда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига кетганлиги ва жорий йилнинг 29 октябрь куни бахтсиз ҳодиса оқибатида баландликдан йиқилиб, умуртқа поғонасидан оғир тан жароҳати олганлиги аниқланди.

Бугун, 27 декабрь куни фуқаро С.Б. шифокор назоратида Москва – Тошкент авиарейси орқали Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маъсул ходимлари ва фуқаронинг яқин қариндошлари кутиб олди. Яқин қариндошлари ҳамроҳлигида Самарқандга кузатиб қўйилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.3K viewsedited  08:54
Ochish/sharhlash
2021-12-27 11:54:18
5.9K views08:54
Ochish/sharhlash
2021-12-27 10:15:57
#Pilot_loyiha

Юртдошларимиз иш жойларига етиб борди

Пилот лойиҳа доирасида ўтказилган танлов жараёнларидан муваффақиятли ўтган 8 нафар фуқаро Наманган халқаро аэропортидан, 19 нафар фуқаро Навоий халқаро аэропорти орқали Россия Федерациясининг Пермь шаҳрида жойлашган "Дом-59" қурилиш ташкилотига ишга юборилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу юртдошларимиз Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Фуқароларга Россия Федерациясининг меҳнат муносабатларига оид қонунчилиги, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида тушунтириш берилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.5K views07:15
Ochish/sharhlash
2021-12-27 09:07:50
"Hyundai Samho Heavy Industries" компанияси масъуллари билан учрашув ташкил этилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари 300 нафарга яқин юртдошларимиз меҳнат фаолиятини олиб бораётган "Hyundai Samho Heavy Industries" йирик кемасозлик комплекси масъуллари билан учрашди.

Учрашувда келгуси йилда ушбу комплексда иш ҳажми кўпайиб, меҳнат мигрантларига талаб ортиши таъкидланди.

Корея Республикасидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, айни дамда Ўзбекистон Республикасидан меҳнат мигрантлари ушбу давлатга кириб бораётгани ва Ўзбекистондан ишчи кучини ёллашда амалдаги тартиб бўйича корейс томонига маълумот берилди.

Шунингдек, "Hyundai Samho Heavy Industries" вакиллари томонидан келгуси йилда Ўзбекистон Республикасидан ишчи кучи ёллаш режалаштирилгани таъкидланди ва мазкур жараён юзасидан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.9K views06:07
Ochish/sharhlash
2021-12-27 07:24:59
Тошкент шаҳридаги тиббиёт муссасалари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчиларнинг талаблари асосида ташкилий тарзда хорижда ишлаш учун кетаётган фуқароларни мунтазам равишда комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга тиббиёт муассасалари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 27 декабрь кунига қадар https://labormigration.uz/Konkursmedicine веб саҳифаси орқали тақдим этилиши лозим.

Танлов ғолиби тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш орқали аниқланади.

Қўшимча маълумот учун 71 202-33-55 (ички рақам 32), 95 340-50-09

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.3K views04:24
Ochish/sharhlash
2021-12-25 12:39:32
Россияда ПЦР-тест натижасининг амал қилиш муддати қисқартирилди

Россия Федерацияси Бош давлат санитар врачи қарорига кўра, 2021 йилнинг 8 декабридан бошлаб, бутун мамлакат ҳудудида ПЦР-тести манфий натижасининг амал қилиш муддати 72 соатдан (3 сутка) 48 соатга (2 сутка) қисқартирилди.

Ушбу талаб, Россия Федерацияси фуқаролари ва мамлакатга кириб келаётган чет эл фуқаролари учун бир хил кучга эга.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясига боришни режалаштираётган фуқаролар 2021 йил 1 сентябрдан “Путешествую без COVID-19” иловасида рўйхатдан ўтиши шарт.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.0K views09:39
Ochish/sharhlash