Get Mystery Box with random crypto!

#Pilot_loyiha 39 нафар фуқаро Москва шаҳрида ишлайди Бугунги | Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

#Pilot_loyiha

39 нафар фуқаро Москва шаҳрида ишлайди

Бугунги кунда пилот лойиҳа доирасида Россия Федерацияси иш берувчи ташкилотлари томонидан республикамиз бўйлаб танловлар ўтказилмоқда.

Ушбу танловлардан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи - 39 нафар юртдошимиз Москва шаҳрига ишлаш учун жўнаб кетди.

Тошкент халқаро аэропортида фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Юртдошларимиз Россия Федерациясида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi