Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 284

2021-12-20 10:55:31
Тошкент шаҳридаги тиббиёт муссасалари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий иш берувчиларнинг талаблари асосида ташкилий тарзда хорижда ишлаш учун кетаётган фуқароларни мунтазам равишда комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга тиббиёт муассасалари учун танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йилнинг 27 декабрь кунига қадар https://labormigration.uz/Konkursmedicine веб саҳифаси орқали тақдим этилиши лозим.

Танлов ғолиби тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш орқали аниқланади.

Қўшимча маълумот учун 71 202-33-55 (ички рақам 32), 95 340-50-09

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.7K views07:55
Ochish/sharhlash
2021-12-20 08:13:55
#Pilot_loyiha

Навоийдан 19 нафар фуқаро ишлаш учун Москвага кетди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Навоий вилояти филиали томонидан ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган 19 нафар юртдошимиз Москвага ишлаш учун юборилди.

Хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.3K views05:13
Ochish/sharhlash
2021-12-20 07:06:39
Меҳнат мигрантларига оид Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш тафсилотлари "Sevimli" телеканалида.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.4K views04:06
Ochish/sharhlash
2021-12-19 12:28:14
#Pilot_loyiha

22 нафар фуқаро ишлаш учун Пермга жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари томонидан танловлар ўтказилмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган 22 нафар юртдошимиз Пермга ишлаш учун юборилди.

Хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.1K views09:28
Ochish/sharhlash
2021-12-18 18:09:20 Меҳнат мигрантларига оид Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди

Россия Федерацияси ваколатли органлари делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари Урганч шаҳрида “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ташқи ишлар, Ички ишлар вазирликлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя, Ички ишлар, Қурилиш ва уй-жой хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Меҳнат ва бандлик федерал хизмати, Роструд ҳамда йирик иш берувчи корхоналар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда пандемия шароитида мазкур битим асосида Россия ҳудудида вақтинча ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш, уларни жўнаб кетишдан олдин касблар ва тилга ўқитиш, меҳнат миграцияси оқимини тартибга солиш ҳамда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари учун янада қулайликлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хусусан, қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 10 минг фуқарони Россияга соддалаштирилган тартибда ишга жўнатиш бўйича пилот лойиҳасининг бажарилиш жараёнлари, Россия меҳнат бозори ва иш берувчилари талабларига асосан фуқароларни рус тили ва касбларга тайёрлаш, Россиянинг ўрта махсус таълим муассасалари филиаллари ва қўшма ўқув дастурларини Ўзбекистонда очиш, ушбу давлатда ишлаётган юртдошларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилиб, йиғилиш якунлари бўйича ишчи гуруҳнинг тегишли баёни имзоланди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.2K views15:09
Ochish/sharhlash
2021-12-18 18:09:20
4.8K views15:09
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:17:33
#Pilot_loyiha

52 нафар юртдошимиз Екатеринбургга етиб борди

Навоий халқаро аэропортидан Навоий – Екатеринбург йўналишидаги авиарейс орқали "Дом-59" корхонасига ишлаш учун юборилган 52 нафар фуқаро Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортида кутиб олинди.

Фуқароларимизга меҳнат муносабатларига оид амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.7K views11:17
Ochish/sharhlash
2021-12-18 11:15:15
#Pilot_loyiha

Андижон вилоятида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерацияси компаниялари қурилиш соҳасидаги бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказди.

Танлов тафсилотлари "Sevimli" телеканалида.

Каналга обуна бўлиш

https://t.me/migratsiyaagentligi
7.3K viewsedited  08:15
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:33:22
Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Россия Федерациясининг Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари М.Иванков бошчилигидаги делегация учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни амалга ошириш, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.4K views09:33
Ochish/sharhlash
2021-12-17 11:45:33
Урганч шаҳрида меҳнат мигрантларига оид Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.8K views08:45
Ochish/sharhlash