Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Vatandoshlar
Eslatma
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 230.05K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 283

2021-12-22 07:41:53
#Pilot_loyiha

Наманган вилоятидан бир гуруҳ юртдошларимиз ишлаш учун Амур ўлкасига жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган наманганлик 40 нафар юртдошимиз Амур ўлкасидаги космодром қурилиши объектига жўнаб кетди.

Наманган халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.8K views04:41
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:10:58
#Pilot_loyiha

Тошкент шаҳридан 21 нафар фуқаро ишлаш учун Россиянинг Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида Россия Федерацияси иш берувчи ташкилотларининг бўш иш ўринлари учун Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган 21 нафар юртдошимиз Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.3K views14:10
Ochish/sharhlash
2021-12-21 16:20:53
#Pilot_loyiha

Сирдарё вилоятида Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди

Сирдарё вилоятида Россия Федерацияси иш берувчи компанияси вакиллари томонидан қурилиш соҳасининг турли йўналишлари бўйича ўтказилган онлайн танловда туман ва шаҳарлардан 100 дан ортиқ фуқаро қатнашди.

Танловдан ўтган фуқароларга Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилиши ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, патент расмийлаштириш, транспорт, яшаш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.6K views13:20
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:37:41
#Pilot_loyiha

41 нафар юртдошимиз Новосибирск шаҳрига етиб борди

Пилот лойиҳа доирасида Россия Федерацияси иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган 41 нафар юртдошимизнинг Новосибирск шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ушбу юртдошларимиз мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консули ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси вакиллари томонидан Толмачево халқаро аэропортида кутиб олинди.

Фуқароларга Россия Федерациясининг меҳнат муносабатларига оид қонунчилиги, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги мавжуд имкониятлар ҳақида тушунтириш берилиб, вақтинчалик яшаш жойларига кузатиб қўйилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.7K views12:37
Ochish/sharhlash
2021-12-21 15:08:30
Урганч шаҳрида меҳнат мигрантларига оид Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳи навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
5.6K views12:08
Ochish/sharhlash
2021-12-21 11:36:24
#Pilot_loyiha

Тошкент вилоятида Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилмоқда

Тошкент вилоятида Россия Федерацияси иш берувчи компанияси вакиллари томонидан қурилиш соҳасининг турли йўналишлари бўйича ўтказилаётган онлайн танловда туман ва шаҳарлардан 200 дан ортиқ фуқаро қатнашмоқда.

Танловдан ўтган фуқароларга Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилиши ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, патент расмийлаштириш, транспорт, яшаш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилган.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.6K views08:36
Ochish/sharhlash
2021-12-21 10:39:01
#Pilot_loyiha

41 нафар фуқаро ишлаш учун Россиянинг Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган юртдошларимизнинг навбатдаги гуруҳи - 41 нафар фуқаро Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди.

Ушбу фуқароларнинг 21 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ва 5 нафари эса Наманган вилоятида ташкил этилган танловларда иш берувчи томонидан танлаб олинган.

Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.1K views07:39
Ochish/sharhlash
2021-12-21 07:16:37
2021 йил 21 декабрь куни соат 15:00да “Tashkent City Congress Hall”да Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусановнинг "Меҳнат муносабатларида ёшларнинг бандлиги муаммолари таҳлили" мавзусида тақдимоти бўлиб ўтади.

Қадрли ёшлар, барчангизни таклиф этамиз!

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.5K views04:16
Ochish/sharhlash
2021-12-20 13:57:31 #Pilot_loyiha

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Рўйхатдан ўтиш

Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудудлар:

20 декабрь соат 11:00 да:

- Сирдарё вилояти
Гулистон ш., Хондамир кўч., 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
67 225-55-59.

21 декабрь соат 11:00 да:

- Самарқанд вилояти
Самарқанд ш., Нарпай кўч., 7-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
66 233-24-00, 66 233-53-00.

- Тошкент вилояти
Барча туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (онлайн)
70 202-06-20, 99 823-73-15.

22 декабрь соат 10:00 да:

- Андижон вилояти
Андижон ш., Бобур ш. кўч., 4-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: Собиқ афғон боғи рўпараси, Транспорт коллежи).
95 202-33-55;

23 декабрь соат 11:00 да:

- Сурхондарё вилояти
Термиз ш., Термиз архитектура ва курилиш коллежи.
76 222-45-22, 90 644-64-34.

- Тошкент вилояти
Барча туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида (онлайн)
70 202-06-20, 99 823-73-15.

- Жиззах вилояти
Жиззах ш., Жиззахлик МФЙ, Ш.Рашидов ш., кўч., 44-уй "Ишга марҳамат" мономаркази (Мўлжал: 1-сонли нотариал идора, Санъат коллежи).
72-223-90-66, 72-223-90-65.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.4K viewsedited  10:57
Ochish/sharhlash
2021-12-20 12:44:42
18 декабрь – Халқаро мигрантлар куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Hilton Toshkent” меҳмонхонаси биносида “Хавфсиз, тартибли ва ҳуқуқий миграцияга кўмаклашиш ҳамда йўловчилар тўғрисидаги маълумотларни олдиндан алмашиш тизимини жорий этиш” мавзусида халқаро форум ўтказилди.

Форум тафсилотлари "Ўзбекистон 24" телеканалида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу сана муносабати билан 2020 йилда “Пандемия шароитида миграциянинг янги тенденциялари, миграцияни бошқариш ва мигрантларни ҳимоя қилиш” мавзусида халқаро форум ташкил этилган эди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
6.3K views09:44
Ochish/sharhlash