Get Mystery Box with random crypto!

Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

Telegram kanalining logotibi mentalbalanceuzb — Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️ P
Telegram kanalining logotibi mentalbalanceuzb — Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️
Kanal manzili: @mentalbalanceuzb
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 281

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-11-20 17:53:16
Дангасалик ҳақида маълумот беришимизни истайсизми?
Final Results
99%
Ҳа, албатта
1%
Йўқ, шарт эмас
0%
Аҳамиятсиз
136 voters222 viewsM.A.S@uz, 14:53
Ochish/sharhlash
2022-11-20 07:17:04 МУЛОҲАЗАМИЗ ДАВОМИ...

1. Ўзгариш ва ривожланиш йўлида бўлган инсонлар, натижа тез/секин ёки кам/кўп бўлмоқда, деган фикрдан йироқ бўлишлари керак. Илло, тақдирдан ўтиб ҳам (тез), қолиб ҳам (секин), бўлмайди!
Натижалар, кимдадир ботмонлаб бўлса, кимдадир мисқоллаб бўлади. Муҳими натижани бўлиши!
Дарров натижа кутишлик тўғри эмас. Бирон бир вазифани бошлаганда ҳаёлда натижани кутиш бўлса, натижа у одамдан қочади. Билим олиб, вазифаларни бажариб, натижани Аллоҳга таваккал қилиш лозим.

2. Ўзгараман ва ривожланаман деган инсонлар, доим қаршиликларга дуч келишади:

- Вақт тополмайди;

- Дангасалик қилади;

- Нимадан бошлашни билмайди;

- Режалари бузилиб кетади;

- "Фалон ишимни қилиб олай кейин бошлайман" дейди;

- Ён атрофида "сенга керакми" деб, айнитадиганлар, ғайратини пасайтирадиганлар бўлади;

- Китоб ўқиса боши оғрийди;

- Олдига қўйган вазифани вақтида бажаролмаса, қўлимдан келмаяпти, мен барибир ўзгармайман, деган фикрлар ҳужум қилади;

- Энди ўзгаришни бошлаганида эри ичиб келса, ёки уриб-сўкса, қайнонаси ёҳуд яна кимдир ҳафа қилса, тушкунликка тушиб, ривожланиш йўлидан тўхтаб қолади;

ва ҳоказо қаршиликларга дуч келади.
Унутманг!
Ўзингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз,
ислоҳ қилмоқчи бўлсангиз, ривожланмоқчи бўлсангиз сиз қаршиликка дуч келишингиз табиий. Бу қаршиликлар сизни қайтармасин!

3. Инсон фитрати шундайки, ўсиш ва ривожланишда бошқа инсоннинг кўмаги ҳамда таъсирига муҳтож бўлади (туғилган чақалоқ онаси ва атрофидаги бошқа яқинларининг эмоциялари, реакциялари ва хатти-ҳаракатлари таъсирида ривожланишини эсланг!).
Эътибор қилинг, илмда ривожланиш учун илмий жамиятлар тузилади. Бу бежизга эмас. Инсонлар бир-бирини ривожлантиради.
Шундай экан, ўсиш ва ривожланишда Устоз тутинг. Бўлмаса, ҳамфикр инсон топинг. Бу яхши натижа беришига замин яратади.

https://t.me/mentalbalanceuzb
68 viewsM.A.S@uz, 04:17
Ochish/sharhlash
2022-11-19 13:21:55 МУЛОҲАЗА УЧУН...

Қайси инсонларда ўсиш ва ривожланиш учун ўзгаришлар бошланади?
Ким буни истаса мана шуларда ўсиш ва ривожланиш содир бўлади!

Бошқа бундай бемаъно яшашни истамайман ёки энди ҳаётимда нимадир ўзгариш қилишим керак деган савол ва мақсадни олдига қўйган инсонларда ўзгариш ҳамда ривожланиш бўлади!

Бундай инсонларга ўзгариш ва ривожланиш учун маъқбул бўлган алоҳида вақт бўлмайди! Магар бундай фурсатни кутса, доим нимадир ёки кимдир ҳалал беради, кимдир фикрини қўллаб-қувватламайди, яна қандайдир баҳоналар чиқади...
Шунинг учун, ўзгариш ва ривожланиш учун энг яхши фурсат, бу кейинга сурмасдан Бисмиллаҳ, деб бошланган вақтдир !
Устоз этагидан тутиб бошланса, янада самаралидир.

https://t.me/mentalbalanceuzb
177 viewsM.A.S@uz, 10:21
Ochish/sharhlash
2022-11-13 08:04:09 МУЛОҲАЗА УЧУН....

Бола ўз муаммосини ҳал қилолмаса, йиғлаб муаммодан қочади...

Катта одам ҳаётидаги муаммоларни ҳал қилолмаса, ичиб (ё чекиб) маст бўлиб, муаммодан қочади...

давоми бор...
158 viewsM.A.S@uz, 05:04
Ochish/sharhlash
2022-11-13 07:52:47 МУЛОҲАЗА УЧУН...

Психологияга кўра:

"муаммолар ечим топиши учун, фикрлар муаммонинг ечимига қаратилган бўлиши керак"

Ислом динига кўра:

"ният қандай бўлса, амаллар шунга яраша бўлади"
(ИншаАллоҳ мушкулим осон бўлади, деб ният қилса, муаммо хайрли якун топади).
168 viewsM.A.S@uz, 04:52
Ochish/sharhlash
2022-11-13 07:36:35 Ассалому алайкум бизни каналимизни кузатаётган илмсевар қадрдонлар!
Юқоридаги сўровномада иштирок этган ва этмаган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Сўровномада обуначиларимизнинг қариб 87% иштирок этди.
Каналимизни:
- 25 та педагог
- 26 та психолог
- 24 та бўлажак психолог талаба
- 3 та бошқа соҳа бўйича талаба
- 8 та тадбиркор
- 65 та уй бекаси
- 12 та турли соҳа вакиллари кузатиб борар экан.
Обуначиларимизнинг энг кўпини уй бекалари ташкил этар экан. Бу дегани, ўзбек аёли уйда ўтирганда ҳам, ўз устида ишлашга ва бола тарбиясида зарур бўлган билимларга эга бўлишга интилишидан далолат беради. Бу таҳсинга лойиқ албатта!
Аллоҳ барчамизнинг илмимизни зиёда қилсин
Инша Аллоҳ тез кунларда, яна янги мақолаларни сизларга тақдим этамиз. Омон бўлинг қадрли илмсевар обуначиларимиз!

Ҳурмат ила психолог Муҳаммаджон Азимбаев
167 viewsM.A.S@uz, 04:36
Ochish/sharhlash
2022-11-09 20:36:49
Ҳурматли каналимиз кузатувчилари! Каналимизда илмий мақола ва мулоҳаза мавзуларимизни йўналтириб, режа қилиб олишимизга ёрдам берсангиз.
Сиз қайси тоифага мансубсиз?
Anonymous Poll
16%
Педагог
16%
Психолог
14%
Бўлажак психолог, талаба
2%
Талаба
4%
Тадбиркор
43%
Уй бекаси
7%
Бошқа соҳа
133 voters178 viewsM.A.S@uz, 17:36
Ochish/sharhlash
2022-11-07 08:43:20
Катта фарзанд бажарилмаган иш ҳамда маъсулият ортидан келадиган калтак ва гап эшитишдан ота-онанинг "меҳр+эътибор"ини олади.

Кичик фарзанд эркалаш ҳамда яхши сўзлардан ота-онанинг меҳр+эътиборини олади.

Ўрта фарзандларнинг кўпчилигига қийин...
258 viewsM.A.S@uz, edited  05:43
Ochish/sharhlash
2022-11-07 07:19:48
МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ноилмий психологиянинг ва қисман психологиянинг мусулмон инсонга ақидавий жиҳатдан хатарлари анчагина! Шулардан бири ИЗОБИЛИЯ (мўл-кўлчилик яъни Барака) ни топишда Қуръон ва Суннатга мувофиқ йўлдан бормасдан, расм чизиш, ўз-ўзига установкалар бериш, чакралар билан ишлаш, кундалик топшириқлар билан ишлаш ва ҳоказо амалиётларни сингдириб боришмоқда. Агар юқоридаги йўллар билан "Изобилия" топаётган бўлса, демак, ўша мусулмон инсонни Аллоҳ ўз ҳолига ташлаб қўйибди.
Изобилия курслари, мижозлардан осон пул топмоқчи бўлган псевдопсихолог ва курс орқали осон ҳамда Исломга номувофиқ баракага эришмоқчи бўлган мижоз учрашувидир ! ! !

Энг қизиқи, ўзи ўзбек бўла туриб, курсларига жалб қилиш учун, русча ИЗОБИЛИЯ сўзидан фойдаланишади. Рекламада жилоланиб туриши керакда...

https://t.me/mentalbalanceuzb
265 viewsM.A.S@uz, edited  04:19
Ochish/sharhlash
2022-11-05 06:45:14
Бола йиқилиб бошини столга урса, Она:
1. Э, шу столни урдими сени, атта та қиламиз шу столни (бола катта бўлганда муаммога дуч келса, доим атрофдан айбдор қидиради ва айримлари беайбларни жазолатади ҳам).

2. "сенга югурмагин дегандим", "эҳтиёт бўлиш керак эди", "ажаб бўлибди", "сенга айтганмидим ҳозир бошингни уриб оласан деб" (бола катта бўлиб, муаммоларга дуч келганда, доим айбдорликда бўлиб, самооценкаси тушиб кетади. Фалончини айтганини қилсам бўларкан, ўзи мени шунақа муаммоларга тушавераман ва ҳ.з).

3. Болам ҳечқиси йўқ, йиғлама, ҳозир яхши бўлиб қолади, деб бошини силаб қўйса (бола катта бўлиб, муаммога дуч келса, ИншаАллоҳ бу синовлар ўтиб кетади, ҳечқиси йўқ ҳаммаси жойида бўлади деб, зарур бўлса, муаммосига тўғри ечим берадиган инсонларни маслаҳатини олади).

Биз тарбияда кичик деб билган нарсалар, аслида катта ҳосил беради. Ахир бола олаётган тарбия ва эшитаётган сўзлардан ўзи учун ҳаёт моделини ясайди-да.

https://t.me/mentalbalanceuzb
1.6K viewsM.A.S@uz, edited  03:45
Ochish/sharhlash