Get Mystery Box with random crypto!

Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

Telegram kanalining logotibi mentalbalanceuzb — Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️ P
Telegram kanalining logotibi mentalbalanceuzb — Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️
Kanal manzili: @mentalbalanceuzb
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 281

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-11-03 13:00:54
Эзотерика - бу психология эмас! Эзотерика - бу катталар учун айтиладиган эртакдир!
Инсонларни ўз "эртак"лари орқали, реал ҳаётдан иллюзия ва фантазия оламига ўтказиш демакдир.

https://t.me/mentalbalanceuzb
208 viewsM.A.S@uz, edited  10:00
Ochish/sharhlash
2022-11-03 07:24:28 МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳозирги кунда «трансформация асосида ўзгариш», «янги "МЕН"», «англовлар олиб ўсиш» каби буткул ўзгариш ва ривожланишга қаратилган курс ва тренингларга қатнайдиган мусулмон инсонлар талайгина. Шу ўринда бир нарсани эсдан чиқармаслик керак!!! Мусулмон инсон аввало Қуръон ва Ҳадисдан ўзига асос олиб, кейин қўшимча билимлар (шариатга зид бўлмаган) ила ўз устида ишлаши мақсадга мувофиқ бўлади.
Агар психология ёки бошқа ривожлантирувчи илм ва китобларни бирламчи асос қилиб, ўзгараман, кейин шу олган билимларимни исботини диндан топаман деб ўйласа, катта хато қилган бўлади. Сабаби, Қуръон ва Ҳадисдан бошқа билимларда инсон қалбига шубҳа солувчи маълумотлар кўп. Шундай маълумотлардан бир чимдим таътиб кўрган мусулмон, ибодатидан ҳушу, Қуръон ва Ҳадис билимларидан файз ололмай қолиши мумкин.

#Психология илмидан дунё ва охиратимизга манфаатли бўлган ҳолда фойдаланайлик#
https://t.me/mentalbalanceuzb
236 viewsM.A.S@uz, edited  04:24
Ochish/sharhlash
2022-11-02 10:46:09 МУЛОҲАЗА УЧУН....

Фарзандларимизга ижодий фикрлашни ўргатишимиз мақсадга мувофиқдир. Шунда улар муаммоларни ҳал қилишга ижодий ёндошишади. Акс ҳолда, катта бўлгач, кичкина муаммодан ҳам фожеа ясайдиган ва ҳар бир муаммони қийинчилик билан енгадиган инсонлар тоифасига айланишади.

Болаларга қандай қилиб ижодий фикрлашни ўргатиш йўлини, обуначиларимиз 500 кишига етганда ёзишга қарор қилдик. Мақсад кўпроқ оналарга манфаатли илм етказишдир. Психология ва бола тарбиясига қизиққан яқинларингизга каналимиз линкини улашинг.
1.1K viewsM.A.S@uz, edited  07:46
Ochish/sharhlash
2022-11-01 19:43:05
Болага мутлақо ҳамма нарсага рухсат бериб қўйиш, бу унга нисбатан катталардек муносабатни келтириб чиқаради. Зеро, рухсат берилган нарсанинг сўрови катталарникидек бўлади-да. Болага катталардек муносабатда бўлиш эса, уни катта бўлмаслигига (бола позициясида қолиб кетишига) сабаб бўлиши мумкин...
332 viewsM.A.S@uz, 16:43
Ochish/sharhlash
2022-11-01 10:07:48 Каналимиздан маълумот кўчиришда муаллифлик ҳаққини адо этиш эсингиздан чиқмасин илтимос!
284 viewsM.A.S@uz, 07:07
Ochish/sharhlash
2022-11-01 09:26:38
Бола тарбиясида Онанинг ўрни беқиёслиги шубҳасиз...
Ота таъминотчилик, салобатли сиёсати ва "кўриниш бериши"дан ташқари, болалари учун қилиши мумкин бўлган энг катта яхшилиги бу уларнинг онасини севиши ва эъзозлашидир ! ! !

https://t.me/mentalbalanceuzb
288 viewsM.A.S@uz, edited  06:26
Ochish/sharhlash
2022-11-01 08:57:00 МУЛОҲАЗА УЧУН...

"Яшилик қилсанг, яхшилик қайтмас экан", "Яхшиликни билмайдиган одам" каби сўзлар қулоғимизга тез-тез чалинадиган бўлиб қолган.
Унутманг ! ! ! Яхшилик қилишда ният Аллоҳ розилиги бўлса, бу яхшиликка ажр ва яхшилик қайтиши Аллоҳ томонидан кафолатланган (яхшилик қилган инсонизни сабаб қиладими ёки бошқаними аҳамияти йўқ).
Магар яхшилик қилишда Аллоҳ розилиги учун деб, ният қилинмаган бўлсада, ажр ва яхшилик барибир қайтади. Бир фарқи, яхшилик қайтганини идрок қилолмайсиз (ваҳоланки, яхшилик эвазига, сиз ғайб сабабидан билолмаган, келажакдаги кутилаётган мусибат ёки балолар даф бўлади. Илло Аллоҳ заррача яхшиликни ҳам мукофотсиз қолдирмайдиган Марҳаматли Зотдир.) ва шу боис, "яхшиликка яхшилик қайтмас экан" деб миннат қилиб, савобдан маҳрум бўлиб юраверасиз.

https://t.me/mentalbalanceuzb
304 viewsM.A.S@uz, edited  05:57
Ochish/sharhlash
2022-10-31 07:23:58 МУЛОҲАЗА УЧУН...

Болалигида онаси яқинларига (буви, опа, ака, овсин...) жуда кўп қолдириб кетаверишидан хадиксираб қолган бола, катта бўлганида эри (хотини) ташлаб кетишидан, хиёнат қилишидан англар-англамас қўрқув бўлиши эҳтимоли бор. Қолаверса, ажралган инсонини (эри, хотини, севгани) унутиши қийин кечади.
257 viewsM.A.S@uz, 04:23
Ochish/sharhlash
2022-10-28 06:16:11
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ

ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин

Мўмин инсон мушкул аҳволга тушса, бемор бўлса ёки мусибат етса, дарахт каби "синди", "сўлиди", "сўнди", деб ўйламанг ! ! !
Мўмин инсон шунчаки, баҳорда янги япроқ чиқариш учун, баргини тўкади ҳолос


Психолог Муҳаммаджон Азимбаев
Психологияни Ислом динимиз ва қадриятларимиз билан уйғун ҳолда, илмий ўрганишни истасангиз:
https://t.me/mentalbalanceuzb телеграм каналимизга обуна бўлинг!
389 viewsM.A.S@uz, 03:16
Ochish/sharhlash
2022-10-27 19:43:17
Юқоридаги постимизга илова расм.
371 viewsM.A.S@uz, 16:43
Ochish/sharhlash