Get Mystery Box with random crypto!

Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

Telegram kanalining logotibi mentalbalanceuzb — Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️ P
Telegram kanalining logotibi mentalbalanceuzb — Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️
Kanal manzili: @mentalbalanceuzb
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 281

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-10-09 05:02:13 МУЛОҲАЗА УЧУН...

"Уламоларимиз таъкидича, хотинининг жабру-ситам, ўткир феълига сабр қилиб яшаган эркак улуғ ажрлар олар экан...

Эркаклар бор, болалик травмалари таъсирида олиб қўйган хотинига чидаб, ичи ёнса ҳам сиртига чиқармай, болам ва элнинг гапи учун яшайди... катта эҳтимол ила ажр олади!

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай маънавий ва жисмоний хиёнат кўчасига кириб қолади (де-факто зино йўлини танлайди).

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай ажрашади. Иккинчи (баъзан 3-4) марта уйланади. Кимдир бахтини топади, кимдир эса йўқ.

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай иккинчи хотин никоҳ ила олади, адолат қилади. Улар биринчи хотин ва болаларини яхши кўргани, виждон азобида қийналмаслиги учун сақлаб қолади. Шу билан бирга, психологик жарроҳатига малҳам бўлган иккинчи хотини билан ҳам ўзи мазза қилиб яшайди. Агар биринчи хотини рашк-нағма қилмаса, иккисини ва ўзини бахтли қилиб яшайди, катта эҳтимол ила ажр олади.

Эркаклар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли уйланади, чидолмай биринчи хотинини ушлаб қолган ҳолда, бирини қўйиб, иккинчисига, ундан учинчисига ва ҳоказо саноқда уйланаверади. Никоҳниям, адолатниям ва хотинларниям хорлаб юборади. Бу амаллари жазосиз қолмас.

Ҳўш, болалик травмаси ила адашиб турмуш қурган аёлларчи?

Аёллар бор, болаликдаги психологик жарроҳатлари сабабли турмуш қилади, аёллигини заррача ҳис қилмай, фақат вазифасини бажарувчи, ҳиссиз, меҳр деса нима у? деб яшайдиган, узр мавжуд бўлган инсондир. Эрнинг жабр-ситамларига (баъзан эрнинг меҳр бермаслиги ва эътибор қилмаслиги энг катта жабр ўрнига ўтади) сабр+тоқат (чунки сабрнинг ўзи бироз камдек ҳазм қилишга) қилиб яшовчи аёл КАТТА эҳтимол ила ажр олади.

Аёллар бор....

Инша Аллоҳ яқин келажакда режа қилганим, ЯШАМОҚ САНЪАТИ номли МУАЛЛИФЛИК курсимдан парча (истасангиз реклом учун парча қўйибди, деб ҳисоблайверинг)

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев
534 viewsAzimbaev @uz, edited  02:02
Ochish/sharhlash
2022-10-01 07:58:38 https://telegra.ph/%D2%9AULAJLIK-DOIRASI-KOMFORT-ZONA-10-01
557 viewsAzimbaev @uz, 04:58
Ochish/sharhlash
2022-08-19 15:30:40 Ҳозирги кунда Юртимизга хориждан, илмий ва ноилмий психологиянинг турли кўринишлари шиддат билан кириб келмоқда. Шунчалик тез тарқаляптганидан, бу психологик йўналишларнинг динимизга, миллий қадриятларимизга, оила тузилмасига, инсоннинг шахс хусусиятларига кескин салбий таъсирларини фильтрлашга вақт, мутахассис ва имкон етишмаяпти.
Илмий ва ноилмий психологик йўналишларнинг салбий жиҳатларини ажратиб олишда, ҳам диний, ҳам психологик билим бўлиши лозим.
Ноилмий йўналишлардан бири бўлган Эзотерика ўзининг турланиши, динлардан ўзининг манфаати йўлида тап тортмай фойдаланиши, инсонларнинг ҳиссиётларини тўлқинлантирувчи чиройли сўзлари, умидбахш фикрлари билан ўта хавфли ҳисобланади. Уларнинг таъсирига табиатан ҳис-ҳаяжон кучлироқ бўлган аёллар кўпроқ тушади.
Эзотериклар инсон мияси дангаса эканлигини ва нафс истаклари чегарасиз эканлигини яхши билган ҳолда, ўз иҳлосмандларига "пулга очилиш", "пул оқимларига очилиш" ва ҳоказо жозибадор, нафсни қитиқлайдиган курсларни таклиф этишади. Бу аввало, инсонни идрокини бузилишига, реалликдан узоқлашишга, ризқни Аллоҳ бериши ҳақидаги ақидага зид кетиши ва бошқа кўплаб хатарларни вужудга келтиради. Қолаверса, бундай "пул чақирар", "ҳожатбарор" тренинг ва курсларга астойидил ишониб, умид қилганлар натижага эришмагач тушкунликка тушиб, ўзларига бўлган баҳоларини пасайтириб юборадилар.

Давоми бор...

https://t.me/mentalbalanceuzbgroup
52 viewsAzimbaev @uz, 12:30
Ochish/sharhlash
2022-08-19 10:03:23
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу!!!

Ҳаммага Жума айём муборак бўлсин!!!

Ҳар бир кун Жаннатга бир таклифномадир!!! Солиҳ амалларимиз кўпайиб, мазкур таклифномага муносиб бўлишимизни насиб айласин
56 viewsAzimbaev @uz, 07:03
Ochish/sharhlash
2022-08-08 10:29:58 https://telegra.ph/Afsona3-08-08
381 viewsAzimbaev @uz, 07:29
Ochish/sharhlash
2022-08-07 11:26:54 https://telegra.ph/%D2%9AULAJLIK-DOIRASI-KOMFORT-ZONA-08-07
388 viewsAzimbaev @uz, 08:26
Ochish/sharhlash
2022-08-01 07:22:40 Мавзулар бўйича таклифни, муҳокама гуруҳимизда ёзишингиз мумкин
169 viewsAzimbaev @uz, 04:22
Ochish/sharhlash
2022-08-01 07:19:22
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ

Бошланган кунилар хайрли ва барокатли ўтсин

Болалар катта бўлиш жараёнида тан олиниш ва эътироф этилишга эҳтиёж сезадилар. Шунинг учун, имкон қадар кўпроқ исмини айтиб чақиришга одатланинг. Фақат исмини тўлиқ қисқартирмасдан айтишни унутманг!

ИншаАллоҳ сизларга тақдим этиш учун тайёрланаяптган мақолалар қуйдагилардир:
1. Комфорт зона ҳақида
2. Ўқиш учун тавсия этадиганим китоблар ҳақида
3. Оналик депревацияси ҳақида
4. Мусулмон кишига психолог керакми?

Ва албатта, буларнинг орасида кичик постлар бўлиб туради. Яъниким, психолог ҳақмда мифлар, мия фаолияти ҳақида, машҳур психологлар ҳаёти ва бошқа кичик ҳажмдаги қизиқарли маълумотлар.

Аллоҳ барчамизни илмимизни зиёда қилиб, икки дунёйимизга манфаатли қилсин
376 viewsAzimbaev @uz, 04:19
Ochish/sharhlash
2022-07-31 15:42:25 https://telegra.ph/Hiyonat-%D2%B3a%D2%9Bida-07-31
308 viewsAzimbaev @uz, 12:42
Ochish/sharhlash
2022-07-30 18:37:37
Ҳосилдор ер яхшими ёки ҳосилсиз?

Бир марта ҳосил бергани яхшими ёки икки бора?

Ҳосилдор умр кечиринг!
Икки дунё учун ҳосил беринг!

Тафаккур қилган учун кўп ибрат бор!!!

https://t.me/mentalbalanceuzb
286 viewsAzimbaev @uz, 15:37
Ochish/sharhlash