2022-10-23 18:31:04
Аввало, Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
1. Хато тақдирни бузиб юборолмайди! Ўша хато ҳам тақдирнинг доирасида содир бўлган бўлади. Бу ақида! Хато тақдирни бузади десак, тақдир ўзгарувчан сифатга эга бўлиб қолади.
2. Дейлик бирор хато содир бўлди, сиз (қоғозга ўрагандек) айтгандек, ўқишга, ўсишга ва психологга боришга имкони йўқ. Қолаверса, ўзича нимадир қилган ҳаракатлари иш бермаяпти. Ҳўш нима қилиш керак? Дуо, дуо ва яна дуо!!! Дуолар ижобат бўлса, керакли чора ғойбидан келади.
3. Сиз айтган психолог ва мотиваторлар «ўзингни борингча қабул қилгин ва севгин», деган нарсанинг маъно ҳамда мағзини билмайди. Аслида сиз ҳам буни тушунмаганиз учун сўрамоқдасиз. Илло, ўзингни дейилганда, фитратингизни, яралмуш кўринигингиз ва феълингиз назарда тутилади. Яъни, Аллоҳ Мусаввир сизни қандай яратган бўлса, шу шакл-шамоил, фазилат ва нуқсонларингизни қабул қилишингиздир. Дангаса бу касаллик фитрат эмас! Исқиртлик бу беадаблик фитрат эмас!!! Сиз фитратингизни қабул қилиб, ортиррма нуқсонларингизни асло қабул қилмай, уларни бартараф этиб, гўзал ҳолатга келтиришингиз лозим. Мана шунда зоҳирингиз фитратингизга уйғун бўлиб, Аллоҳдан (тақдири ва борингиздан ҳам) рози ҳолда ва Аллоҳ ҳам сиздан рози бўлгани ҳолда саодатли яшайсиз, Аллоҳ билгувчироқ!
Психолог Муҳаммаджон Азимбаев
429 viewsAzimbaev @uz, 15:31