Get Mystery Box with random crypto!

МУЛОҲАЗАМИЗ ДАВОМИ... 1. Ўзгариш ва ривожланиш йўлида бўлган | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

МУЛОҲАЗАМИЗ ДАВОМИ...

1. Ўзгариш ва ривожланиш йўлида бўлган инсонлар, натижа тез/секин ёки кам/кўп бўлмоқда, деган фикрдан йироқ бўлишлари керак. Илло, тақдирдан ўтиб ҳам (тез), қолиб ҳам (секин), бўлмайди!
Натижалар, кимдадир ботмонлаб бўлса, кимдадир мисқоллаб бўлади. Муҳими натижани бўлиши!
Дарров натижа кутишлик тўғри эмас. Бирон бир вазифани бошлаганда ҳаёлда натижани кутиш бўлса, натижа у одамдан қочади. Билим олиб, вазифаларни бажариб, натижани Аллоҳга таваккал қилиш лозим.

2. Ўзгараман ва ривожланаман деган инсонлар, доим қаршиликларга дуч келишади:

- Вақт тополмайди;

- Дангасалик қилади;

- Нимадан бошлашни билмайди;

- Режалари бузилиб кетади;

- "Фалон ишимни қилиб олай кейин бошлайман" дейди;

- Ён атрофида "сенга керакми" деб, айнитадиганлар, ғайратини пасайтирадиганлар бўлади;

- Китоб ўқиса боши оғрийди;

- Олдига қўйган вазифани вақтида бажаролмаса, қўлимдан келмаяпти, мен барибир ўзгармайман, деган фикрлар ҳужум қилади;

- Энди ўзгаришни бошлаганида эри ичиб келса, ёки уриб-сўкса, қайнонаси ёҳуд яна кимдир ҳафа қилса, тушкунликка тушиб, ривожланиш йўлидан тўхтаб қолади;

ва ҳоказо қаршиликларга дуч келади.
Унутманг!
Ўзингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз,
ислоҳ қилмоқчи бўлсангиз, ривожланмоқчи бўлсангиз сиз қаршиликка дуч келишингиз табиий. Бу қаршиликлар сизни қайтармасин!

3. Инсон фитрати шундайки, ўсиш ва ривожланишда бошқа инсоннинг кўмаги ҳамда таъсирига муҳтож бўлади (туғилган чақалоқ онаси ва атрофидаги бошқа яқинларининг эмоциялари, реакциялари ва хатти-ҳаракатлари таъсирида ривожланишини эсланг!).
Эътибор қилинг, илмда ривожланиш учун илмий жамиятлар тузилади. Бу бежизга эмас. Инсонлар бир-бирини ривожлантиради.
Шундай экан, ўсиш ва ривожланишда Устоз тутинг. Бўлмаса, ҳамфикр инсон топинг. Бу яхши натижа беришига замин яратади.

https://t.me/mentalbalanceuzb