Get Mystery Box with random crypto!

МУЛОҲАЗА УЧУН... Қайси инсонларда ўсиш ва ривожланиш учун ўзг | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

МУЛОҲАЗА УЧУН...

Қайси инсонларда ўсиш ва ривожланиш учун ўзгаришлар бошланади?
Ким буни истаса мана шуларда ўсиш ва ривожланиш содир бўлади!

Бошқа бундай бемаъно яшашни истамайман ёки энди ҳаётимда нимадир ўзгариш қилишим керак деган савол ва мақсадни олдига қўйган инсонларда ўзгариш ҳамда ривожланиш бўлади!

Бундай инсонларга ўзгариш ва ривожланиш учун маъқбул бўлган алоҳида вақт бўлмайди! Магар бундай фурсатни кутса, доим нимадир ёки кимдир ҳалал беради, кимдир фикрини қўллаб-қувватламайди, яна қандайдир баҳоналар чиқади...
Шунинг учун, ўзгариш ва ривожланиш учун энг яхши фурсат, бу кейинга сурмасдан Бисмиллаҳ, деб бошланган вақтдир !
Устоз этагидан тутиб бошланса, янада самаралидир.

https://t.me/mentalbalanceuzb