Get Mystery Box with random crypto!

Бола йиқилиб бошини столга урса, Она: 1. Э, шу столни урдими с | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

Бола йиқилиб бошини столга урса, Она:
1. Э, шу столни урдими сени, атта та қиламиз шу столни (бола катта бўлганда муаммога дуч келса, доим атрофдан айбдор қидиради ва айримлари беайбларни жазолатади ҳам).

2. "сенга югурмагин дегандим", "эҳтиёт бўлиш керак эди", "ажаб бўлибди", "сенга айтганмидим ҳозир бошингни уриб оласан деб" (бола катта бўлиб, муаммоларга дуч келганда, доим айбдорликда бўлиб, самооценкаси тушиб кетади. Фалончини айтганини қилсам бўларкан, ўзи мени шунақа муаммоларга тушавераман ва ҳ.з).

3. Болам ҳечқиси йўқ, йиғлама, ҳозир яхши бўлиб қолади, деб бошини силаб қўйса (бола катта бўлиб, муаммога дуч келса, ИншаАллоҳ бу синовлар ўтиб кетади, ҳечқиси йўқ ҳаммаси жойида бўлади деб, зарур бўлса, муаммосига тўғри ечим берадиган инсонларни маслаҳатини олади).

Биз тарбияда кичик деб билган нарсалар, аслида катта ҳосил беради. Ахир бола олаётган тарбия ва эшитаётган сўзлардан ўзи учун ҳаёт моделини ясайди-да.

https://t.me/mentalbalanceuzb