Get Mystery Box with random crypto!

АҚЛ ВА НАФС НИМА? Пайғамбарлар ва уларнинг меросхўрлари Жан | Mehrob.uz

АҚЛ ВА НАФС НИМА?

Пайғамбарлар ва уларнинг меросхўрлари Жаннат йўлига даъват қилувчилар, шайтонлар ва уларнинг бузғунчи ёрдамчилари эса Жаҳаннамга чорловчилардир.
Шу билан бирга, ҳар бир инсоннинг ичида бу икки даъватчига ёрдам берадиган қувват ҳам мавжуд. Булар ақл ва нафсдир.

Ақл ва нафс нима? Биз бу иккисининг моҳиятини шарҳлаб, тушунтириб бермоқчи эмасмиз, ақл ва нафснинг ҳадди-чегарасини чизмоқчи ҳам эмасмиз, бу тушунчалар моҳияти бизгача очилмаган ва биздан кейин ҳам мубҳамлигича қолади. Ҳаётимизда “Ўзимга-ўзим” дедим” ёки “Ақлим етмаяпти”, деган ибораларни кўп ишлатамиз. Инсон, нафс ва ақлнинг орасидаги фарқ нима? Буларнинг маъносини аниқ очиб бера олмасакда“, оддийроқ мисол билан тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Тасаввур қилинг, қишда иссиқ ўринда ширин уйқуда ётибсиз. Шунда тўсатдан бомдод намозига айтилган азондан уйғониб кетдингиз. Шу паллада ич-ичингиздан: “Намозга тур!” деган бир нидо келади. Энди турмоқчи бўлганингизда ичингиздан яна бир овозни эшитасиз: “Озроқ ухла”. Шунда биринчи нидо яна овоз беради: “Намоз уйқудан афзал!” Бунга жавобан иккинчи овоз: “Уйқу ширин, ҳали вақт бор, бир оз кечроқ ўқисанг ҳам бўлади”, деб нидо беради. Бу икки овоз ҳудди соат миллари сингари биринма-кетин такрорланаверади: “Тур... ухла... тур... ухла...” Сизни намозга чорлагани ақл, бунга қарши бўлгани эса нафсдир. Бу каби ҳолатлар ҳар куни турли суратда такрорланиб туради. Инсон бундай ҳолатга тушганда нафси ундаётган ҳаром, лекин ширин нарса билан ақли истаётган ҳалол, лекин оғир нарсанинг орасида қолади. Бу тортишувда ақлнинг ғалаба қозониши имондан дарак беради.
Ҳар кимнинг исломдаги иймони мутаҳкам бўлсин! Омин!


Шайх Али Тантовий
"Ислом динига умумий таъриф" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok