Get Mystery Box with random crypto!

Mehrob.uz

Kanal manzili: @mehrob_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 249.80K
Kanalning ta’rifi

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot
instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 915

2021-05-22 10:52:17
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари таниган-танимаган одамга салом бериш!!!



Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
55.2K views07:52
Ochish/sharhlash
2021-05-22 10:34:03 АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛГУВЧИЛАР ДЕБ КИМЛАРГА АЙТИЛАДИ?

Аҳзоб сурасининг, 35-ояти каримасидаги “Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар — ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир” жумласининг мазмуни ҳақида уламолар турли фикрлар билдирганлар. “Аллоҳни кўп зикр қилувчилар”, деб кимлара айтилади?

Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳунинг сўзларига қараганда ҳар бир киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у одам зокирдир.

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам дедилар: “Эркак киши ярим тунда ўз аёлини уйғотса, икковлари ҳам икки ракат намозни ўқисалар, улар Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар қаторига ёзиладилар” (Абу Довуд, Насоний, Ибн Можа).

Имом Абул Ҳасан ал-Воҳидий, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан эшитиб айтган фикрларича, улар, беш вақт намоздан кейин ҳам, эрталаб ҳам, кечқурун ҳам, ётган жойларида ҳам, уйқудан уйғонган вақтларида ҳам, уйларидан кетаётган ва қайтиб келаётган вақтларида ҳам Аллоҳни зикр этувчилардир.

Мужохид айтадилар: “Тик турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳнинг зикрида бўлмаган эркаклар ва аёллар Аллоҳни кўп зикр этувчилардан бўлмайдилар”.

Ато ибн Рабоҳ айтадилар: “Беш вақт намознинг ҳақларини мукаммал адо этган кишилар Аллоҳни кўп зикр этувчилардан саналади” (Имом Нававий “Ал-Азкор”).

Имом Абу Амр ибн Салоҳ розияллоҳу анҳунинг фикрларича, эрта ва кечқурунда, кечаси ва кундузда турли ҳалокатларда ўқиш тайин этилган дуоларни ўзига вазифа қилиб олган киши мунтазам ўқишда давом этса, у Аллоҳни зикр этувчи кишилардан саналади.

Манбалар асосида Mehrob.uz ижодий жамоаси тайёрлади.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
54.7K viewsedited  07:34
Ochish/sharhlash
2021-05-22 09:22:55 Жаҳлингиз чиқса салавот айтинг!


54.0K viewsedited  06:22
Ochish/sharhlash
2021-05-22 07:42:16 Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

• Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

• Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

• Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

• Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

• Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

• Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

• Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

• Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

• Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

• Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

• Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

• Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

• Иложи борича кам ухла.

• Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

• Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

• Яхшилик қилишга имкон изла.

• Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

• Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

• Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

• Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

• Бор нарсаларга қаноат қил.

• Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

• Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.


Каналга уланиш учун линкни устига босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
68.1K viewsedited  04:42
Ochish/sharhlash
2021-05-22 06:54:06 99. Аъробийлардан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган ҳамда инфоқ қиладиган нарсасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Расулнинг дуосига мушарраф этиш воситаси деб биладиганлари ҳам бор. Билсинларки, албатта, ўша нарсалар улар учун қурбатдир. Албатта, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига киритадир. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
Бу оятда васфлари келган аьробийлар мухлис, мўмин-мусулмон аьробийлардир. Улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган саодатманд кишилардир. Уларнинг иймонлари Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилишга, мол сарфлашга ундайди. Улар инфоқни хурсандлик билан қиладилар. Чунки инфоқ, уларнинг фикри ва тушунчалари бўйича, Аллоҳга қурбат-яқинлик ҳосил қилишнинг ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларига эришишнинг энг яхши йўлларидан биридир. Улар тўғри тушунадилар.
«Билсинларки, албатта, ўша нарсалар улар учун қурбатдир».
Бу ишларни қилганларни Аллоҳ таоло Ўзига яқин олади ва:
«Албатта, Аллоҳ уларни Ўз раҳматига киритадир».
Чунки:
«Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир».
Мўмин бандаларининг гуноҳларини кечиради ва уларни Ўз раҳмати ила жаннатга киритади.
Юқоридаги ояти карималарда аьробийларнинг турли тоифалари ҳақида сўзлаб бўлгандан кейин келаси оятларда исломий жамиятдаги барча аьзолар иймоний табақаларга тақсимланиб баён қилинади. Биринчи табақадагилар:
@mehrob_uz
80.9K views03:54
Ochish/sharhlash
2021-05-22 06:54:06
@mehrob_uz
53.4K views03:54
Ochish/sharhlash
2021-05-21 20:37:16 АЁЛЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР...

1. Аёллар сочининг диаметри эркакларникидан икки баробарга кичик.

2. Аёлларнинг юраги эркакларникидан тезроқ уради.

3. Аёллар эркаклардан икки баробар тезроқ киприк қоқади.

4. Эркак аёлга боғланганидан кўра аёл эркакка қаттиқроқ боғланган. Шунинг учун аёллар оила қуришга қаттиқроқ интилади. Бу окситоцин даражаси ошиқлиги билан боғлиқ.

5. Аёлларнинг иммунитети эркакларникидан кучлироқ бўлади.

6. Аёлларнинг тилида таъм сезиш рецепторлари кўпроқ бўлади.

7. Аёлларда оғриқ рецепторлари кўпроқ, бироқ шамолллаш жараёнларини блокловчи эстроген сабабли нафис жинс вакиллари дардга бардошлидирлар.

8. Аёллар эркаклардан кўра рангни яхшироқ ажратади, чунки ранг ажратиш хусусияти Х-хромосома билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

9. Аёлларнинг териси эркакларникидан 10 марта сезгирроқ.10. Аёлларнинг кўкрагида мушак тўқималари йўқ.

11. Аёлларнинг мушак ва пайларида коллагендан эластин кўпроқ, шу сабабли аёллар эгилувчанроқ бўлади.

12. Аёллар эркакларга қараганда юқори частотали товушларни яхшироқ ажратишади.

13. Аёл миясининг электр фаоллиги ухлаган вақтда бор-йўғи 10 фоизга камаяди, шу сабабли аёллар сергак ухлайди.

14. Аёллар ширин таъмни эркаклардан анча яхши ажрата олади.

15. Аёлларнинг нутқи учун миядаги иккита марказ масъулдир, шунинг учун улар бир кунда 8 мингтача сўз айтиб, 3 мингга яқин товуш ва 10 минг новербал сигналдан фойдалана олади. Бу кўрсаткичлар эркакларда икки баробар камдир.

16. Аёлларнинг ҳид сезиш ҳисси эркакларникидан яхшироқлиги туғма хусусиятдир.

17. Аёлларнинг периферий (четки) кўриш хусусияти устунроқ. Эркакларда эса туннелча кўриш хусусияти.

18. Аёлларнинг бўйни эркакларникидан ҳаракатчан ва эгилувчан. Шу сабабли чақирганда, аёллар бўйни билан бурилиб қарайди, эркаклар бутун танаси билан ўгирилади.

19. Соч тўкилиш рецессив белгиси ўғилга онасидан ўтади.

20. Иккита Х-хромосомага эгалиги сабаб аёлларда касаллик асорати ва хроник касалликлар кам намоён бўлади.

21. Аёллар бир йилда ўртача 30тадан 64тагача йиғлайди. Эркаклар бор-йўғи 6-17 марта (бу ғарб олимларининг кузатуви, аслида бундан ҳам камроқ бўлиши табиий).

22. Ҳомиладор аёлларнинг 30 фоизи еб бўлмайдиган нарсаларни егиси келади.

23. Прогестерон, кортизол ва эстрадиол гормонлари, айниқса, овуляция даврида безовталик ва хавф ҳиссини орттиради. Шунинг учун аёллар хавф ҳиссини эркаклардан кўра яхшироқ сезади.


Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
39.4K views17:37
Ochish/sharhlash
2021-05-21 20:31:28
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
22.05.2021 й.


Каналга обуна бўлинг!
MEHROB.UZ

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
33.2K views17:31
Ochish/sharhlash
2021-05-21 19:57:30
Ҳасадгўйдан паноҳ сўраш



Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | tiktok
38.8K views16:57
Ochish/sharhlash