Get Mystery Box with random crypto!

Гиёҳвандликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик Тошкент шаҳр | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Гиёҳвандликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик

Тошкент шаҳри

Central Asia Drug Action Programme (Марказий Осиё гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича ҳаракатлар дастури — КАДАП-7) лойиҳаси асосий миллий шериклари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва келгуси йилга мўлжалланган иш режасига киритиш учун асосий эҳтиёжларни муҳокама қилиш учун биргаликда йиғилди.

Тадбирда Европа Иттифоқи Делегациялари вакилларини, Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Ички ишлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари ходимлари ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, КАДАП-7 доирасида Ўзбекистон учун гиёҳвандлик воситаларни назорат қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш, шерикларни техник қўллаб-қувватлаш, маълумотларни яхшилаш, мақсадли тадқиқотларни ўтказиш, токсикология лабораториялари хоналарини техник жиҳозлаш, Европа андозаларига мувофиқ ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo