Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2022-12-23 22:07:52 2. Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Бунда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

3. Вазирларнинг сиёсий мақоми, ваколатлари, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги кескин оширилмоқда. Уларнинг соҳага ажратиладиган маблағларни ишлатишдаги мустақиллиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ажратилган маблағлар ва умумий штат бирлиги доирасида вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда.

Вазирлар конституциявий мақомидан фойдаланган ҳолда, Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлайдиган тизим жорий этилмоқда. Яъни, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар вазирлар иштирокида муҳокама қилиниб, коллегиал ҳал этилади.

Содда қилиб айтганда, вазирлар:

- янги қарор лойиҳаларини ўзлари ишлаб чиқади;

- қарор лойиҳасининг долзарблиги, ташкилий-молиявий механизмлари ва кутилаётган натижаларини Ҳукумат аъзолари олдида ўзлари ҳимоя қилади.

4. Вазирлик ва идораларнинг функциялари қайта кўриб чиқилиб, бир-бирини такрорлайдиганлари қисқартирилади. Бунда, хусусий секторга ўтказилаётган давлат функциялари камида 3 баробарга кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
98 views19:07
Ochish/sharhlash
2022-12-23 22:07:24
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўплиги, кераксиз штатлар борлиги, марказлашув юқорилигини, оқибатда бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланаётганини қайд этган эди.

Шу муносабат Давлатимиз раҳбари ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликларнинг иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, улар фаолиятининг мезони сифатида фақат ва фақат одамларни рози қилишни белгилаш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотларни илгари сурган эди.

Узоқ тайёргарлик кўрилган ва чуқур таҳлил қилинган ушбу ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.

Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради?

1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

- Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;

- барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;

- илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Facebook|Instagram|Twitter
100 views19:07
Ochish/sharhlash
2022-12-23 21:18:19
Бугун, 23 декабрь куни Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти биносида ўтказилган "Уч авлод учрашуви" тадбиридан фотолавҳалар

Қашқадарё вилояти

https://t.me/mahallavaoilainf
241 views18:18
Ochish/sharhlash
2022-12-23 20:12:15
“Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

Қашқадарё вилояти

Учрашувда Ўзбекистон Қаҳрамонлари, турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, фаол ёшлар таклиф этилди.

Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Содиқжон Турдиев, фахрийлар ҳамда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

Шунингдек, фахрийлар ўзининг ҳаётий ва меҳнат тажрибалари ҳақида ёшларга сўзлаб беришди.

Бир пиёла чой устида уч авлод вакилларининг суҳбатлари давом этди.

Маҳаллий хонанда ва созандалар ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainf
432 views17:12
Ochish/sharhlash
2022-12-22 20:54:17
“Фуқаробай”, “хонадонбай”, “маҳаллабай” ишлаш тизими янада такомиллашади

Батафсил

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainf
586 viewsedited  17:54
Ochish/sharhlash
2022-12-22 20:14:30
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасига муносабат

Андижон вилояти Андижон тумани "Орол" Маҳалла фуқаролари йиғини раиси
Матлюбахон Махамаджоновна

https://t.me/mahallavaoilainf
667 viewsedited  17:14
Ochish/sharhlash
2022-12-22 20:13:07
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси юзасидан Китоб тумани, Нурафшон маҳалласи раиси А.Расуловнинг муносабати

https://t.me/mahallavaoilainf
638 viewsedited  17:13
Ochish/sharhlash
2022-12-22 17:44:50
Яна 3 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти

Бугун Булунғур туманидаги

"Олмазор",
"Навбаҳор",
"Қирқшоди"

маҳаллалари ўз маъмурий биносига эга бўлди.

Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирларда сўзга чиққанлар инсонга этиборнинг ортиши натижасида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни эътироф этишди. Маҳалла биноларининг қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчилар, маҳалла фаолларига ташаккурномалар топширилиб, тўн кийдирилди.

Очилган биноларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли учун ажратилган хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

Вилоятда маҳалла биноларининг очилиши давом этмоқда.

Ulalnish https://t.me/mahallavaoilainf
182 views14:44
Ochish/sharhlash
2022-12-22 16:46:16
“Mahalla” газетасининг 2022 йил 50-сонида:

Энг чекка қишлоқдаги энг оғир муаммолар ечим топяпти

Меҳр юракдан юракка кўчади

"Меҳнатга ҳақиқий баҳони ҳамиша халқ беради"

"Меҳнатга ҳақиқий баҳони ҳамиша халқ беради"

Сирдарёда интернетга уланмаган маҳаллалар қолмади

Ҳамиша халқ билан бирга ва ҳар бир хонадондамиз

Ҳозир ҳеч ким идорада ўтираётгани йўқ

Ҳар бир оиланинг аҳволидан хабардормиз

"Бешлик" маҳалла "драйвери"га айланиб улгурди

Бука боғларга бурканади

Йиғинга йиғилганлар шароитлардан мамнун

Нуронийлар элнинг юзи, қут-баракаси

Батафсил

Ulalnish https://t.me/mahallavaoilainf
416 views13:46
Ochish/sharhlash
2022-12-21 18:36:09
Ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича Навоий вилоятида

Аввал хабар қилинганидек, айни кунларда  вилоятдаги, Хатирчи туманида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатадиган муаммоларни аниқлаш, уларни тизимли ҳал этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тумандаги “Янгирабод”, “Олтинсой”, “Кўксарой”, “Хонақа”, “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари  биноларининг қурилиш жараёни  ўрганилди.

“Кўксарой” маҳалласининг эски биноси бузилиб, ўрнига янги маҳалла биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Тадбирлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Амир Темур маҳалласининг Подачи кўчасидаги 1 км бўлган тупроқли йўлга шағал тошлари ётқизилди.

Батафсил

Уланиш https://t.me/mahallavaoilainf
943 views15:36
Ochish/sharhlash