Get Mystery Box with random crypto!

Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿 M
Telegram kanalining logotibi mahallavaoilainfo — Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿
Kanal manzili: @mahallavaoilainfo
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.80K
Kanalning ta’rifi

Site: www.moqqv.uz
Facebook: https://facebook.com/moqqvuz/
Instagram: https://www.instagram.com/moqqvuz/
YouTube: https://www.youtube.com/mahallavaoila

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2022-12-20 17:45:51
#Мурожаатнома_юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга мурожаатномаси юзасидан

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши депутати, "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусниддин Муҳиддинов

https://t.me/mahallavaoilainfo
1.2K viewsedited  14:45
Ochish/sharhlash
2022-12-20 17:03:10
Янги маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди

Навоий вилояти

Муҳтарам Президентимиз 2022 йилни мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилган ҳолда бундан буён ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб бориш фаолиятнинг бош мезонига айланишини таъкидлади.

Шу муносабат билан мамлакатимизда маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар учун барча шарт-шароитларни яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ғозғон шаҳридаги “Шайхон” ва "Гулистон" махалла фуқаролари йиғинларининг янги бинолари фойдаланишга топширилди.

Биноларда ходимларнинг ишлаши учун барча шароитлар яратилган, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун бу ерда маънавият хонаси ҳам ажратилган бўлиб, у ерда бадиий, илмий ҳамда оммабоп китоблар жавондан жой олган.

Тадбирда вилоят мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари, кекса авлод вакиллари иштирок этишди!

https://t.me/mahallavaoilainfo
1.2K views14:03
Ochish/sharhlash
2022-12-20 13:39:16
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси юзасидан муносабат.

Ҳ.Раҳматов,
Чироқчи тумани "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши раиси

https://t.me/mahallavaoilainfo
1.7K viewsedited  10:39
Ochish/sharhlash
2022-12-20 13:36:25
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси юзасидан муносабат.

З.Шерматов,
Косон тумани "Нуронийлар" жамоатчилик кенгаши раиси


https://t.me/mahallavaoilainfo
1.6K viewsedited  10:36
Ochish/sharhlash
2022-12-20 12:59:37
Мурожаатнома юзасидан муносабат

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси юзасидан Қашқадарё вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб - қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Турсунов ўз муносабатини билдирди.

https://t.me/mahallavaoilainfo
1.4K viewsedited  09:59
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:44:42
Хатирчи туманида ишчи гуруҳ ўрганишлари

https://t.me/mahallavaoilainfo
1.3K viewsedited  08:44
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:28:43
Президент Мурожаатномага якун ясар экан, унда айтилган вазифаларни дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда амалга ошириш осон бўлмаслигини қайд этди.

"Лекин биз ўтган даврда катта билим ва тажриба тўпладик. Энг муҳими, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз тобора ортиб бормоқда.

Шу боис, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз
", - деди давлатимиз раҳбари.

Президент сўзининг якунида йиғилганларни, бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, файзу барака, оилавий бахт тилади.

Facebook|Instagram|Twitter
584 views08:28
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:22:56
Дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Бундан кейин ҳам асосий эътиборимиз Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шерикларимиз бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилади.

Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

"Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз", - деди Президент.

Қадимий ва бетакрор тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
468 views08:22
Ochish/sharhlash
2022-12-20 11:10:53
Давлатимиз раҳбари келаси йили “катта хусусийлаштириш” бошланиши, 1 мингга яқин корхона савдога чиқарилишини таъкидлади.

"Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин.

Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади.

Бу чинакам халқ IPOси бўлишига ишонаман
", - деди Президент.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишлари жадаллаштирилади.

Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган).

Facebook|Instagram|Twitter
431 views08:10
Ochish/sharhlash
2022-12-18 13:14:28 #Биласизми

Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган.

Мазкур фаолиятни ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар
амалга оширади.

https://t.me/mahallavaoilainf
659 viewsedited  10:14
Ochish/sharhlash