Get Mystery Box with random crypto!

Яна 3 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди Самарқанд ви | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Яна 3 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти

Бугун Булунғур туманидаги

"Олмазор",
"Навбаҳор",
"Қирқшоди"

маҳаллалари ўз маъмурий биносига эга бўлди.

Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирларда сўзга чиққанлар инсонга этиборнинг ортиши натижасида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни эътироф этишди. Маҳалла биноларининг қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчилар, маҳалла фаолларига ташаккурномалар топширилиб, тўн кийдирилди.

Очилган биноларда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли учун ажратилган хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.

Вилоятда маҳалла биноларининг очилиши давом этмоқда.

Ulalnish https://t.me/mahallavaoilainf