Get Mystery Box with random crypto!

Ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Ишчи гуруҳ аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича Навоий вилоятида

Аввал хабар қилинганидек, айни кунларда  вилоятдаги, Хатирчи туманида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатадиган муаммоларни аниқлаш, уларни тизимли ҳал этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, тумандаги “Янгирабод”, “Олтинсой”, “Кўксарой”, “Хонақа”, “Қўрғонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинлари  биноларининг қурилиш жараёни  ўрганилди.

“Кўксарой” маҳалласининг эски биноси бузилиб, ўрнига янги маҳалла биносини қуриш ишлари бошлаб юборилди. Тадбирлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Амир Темур маҳалласининг Подачи кўчасидаги 1 км бўлган тупроқли йўлга шағал тошлари ётқизилди.

Батафсил

Уланиш https://t.me/mahallavaoilainf