Get Mystery Box with random crypto!

Madaniyat.uz I Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi madaniyatvazirligi — Madaniyat.uz I Rasmiy kanal M
Telegram kanalining logotibi madaniyatvazirligi — Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Kanal manzili: @madaniyatvazirligi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.92K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining rasmiy sahifasi
📞 Ishonch telefoni raqami: 998 55 502 33 75
✉️ E-mail: info@madaniyat.uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-02 07:13:58
Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Олмазор туманида “Олмазор ёшлари оқшоми” деб номланган гала концерти ўтказилди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.2K views04:13
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:44:03
ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб «Ботир Зокиров санъати давомчилари» республика кўрик-танловини эълон қилади.

Кўрик-танлов 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар ўртасида жорий йилнинг февраль-апрель ойларида уч босқичда ташкил этилиб, туман шаҳар босқичлари 4-25 февраль кунлари, вилоят босқичлари 9-18 март кунлари, республика босқичи 6-9 апрель кунлари ўтказилади.

Кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш ва концерт дастури жорий йил 23 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Кўрик-танловда иштирок этишни истаган ижрочилар туман-шаҳар Маданият бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
17.8K views13:44
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:08:31
ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2021 йилдаги тегишли буйруғига асосан вазирлик марказий аппарати ва Республика тизим ташкилотларидаги раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар амалга оширилди.

Хусусан, Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ф.Джураев 2021 йил 1 февралдан Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори лавозимига тайинланди.

Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Ниязбеков ўтказилди.

Шунингдек, Ижро аппарати бош мутахассиси Ф.Юнусов 2021 йилнинг 1 февралидан Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
4.1K views12:08
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:31:49
Студия 24 | Камола Акилова - Маданият вазирининг ўринбосари билан суҳбат

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.3K views05:31
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:07:06 Хабар қилганимиздек, халқимизнинг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган маданий меросимизни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасида мамлакатимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, моддий маданий мерос объектларини кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш, соҳага давлат-хусусий шериклик механизмларини, инновацион ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини самарали татбиқ этиш мақсадида Фарғона вилоятида олиб борилаётган ишлар билан танишишни давом эттирдик.

Хусусан, Қўқон шаҳрида маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва мазкур объектларда тадбиркорларнинг умумий маданий хизмат кўрсатиш борасидаги янги лойиҳалари бу ҳудудда маданият ва санъатнинг аҳоли ҳаётида нечоғлик муҳим ўрин тутишини кўрсатди.

Шунингдек биз Қўқон шаҳридаги 26-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 7-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ҳам бўлиб ушбу даргоҳлардаги таълим жараёнлари билан яқиндан танишдик. 26-мактабда ташкил этилиши режалаштирилаётган Болалар бадиий ҳаваскорлик ансамбли фаолиятини йўлга қўйиш борасида дутор, доира, қонун, чанг, қашқар рубоби каби чолғу асбоблари чалиш бўйича маҳорат дарслари ўтиб бердик. Энг муҳими мазкур ансамблга аъзо бўлиш истагини билдирган ўқувчилар салмоғи бизни мамнун этди.

Тонг саҳардан шомгача бўлган вақт давомида Фарғона вилоятида санъат ва маданият ривожи жараёнлари билан танишиш асносида шаҳарни пиёда кезиб, кечга бориб анча толиққанимизни ҳис қилдик. Шундай пайтларда маънавий озуқа маданий ҳордиқ ҳам чарчоқни анча енгиллаштиради. Кечга яқин Фарғона вилоят рус драма театрига ташриф буюриб “Бахтсиз куёв” спектаклини Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев билан биргаликда томоша қилдик.

Спектаклдан олган таассуротларимиз беқиёс. Актёрларнинг маҳоратига тан бермай илож йўқ. Театр жамоасининг келгусидаги ижодий ишларига муваффақиятлар тилаб, водий бўйлаб сафаримизнинг яна бир кунига якун ясадик.

Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.9K views05:07
Ochish/sharhlash
2021-02-01 08:07:00
Фарғона таассуротлари
1.9K views05:07
Ochish/sharhlash
2021-01-31 08:58:39
Ўзбек ва турк киноижодкорлари ижоди туташган нуқта: Узоқ кутилган “Мендирман Жалолиддин” сериали катта экранларда.

14 февралдан бошлаб «Миллий» телеканали орқали томоша қилинг!
3.1K views05:58
Ochish/sharhlash
2021-01-30 13:37:05 Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қарори асосида жойларда аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтларининг мазмунли ўтишини таъминлаш, бадиий ва ижодий жамоалар, ҳаваскорлик гуруҳларини ташкил этиш, болаларни тўгаракларга жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда Жумладан, шаҳар ва туманларда Маданият марказлари ташкил этилиб, уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, Қувасой шаҳридаги Дўстлик маданият маркази ҳам тўлиқ давлат бюджети асосида молиялаштирилиб мукаммал таъмирланди ва куни кеча қувасойликлар ихтиёрига берилди. Мазкур бинонинг очилиш маросимида биз ҳам иштирок этдик. Аҳолининг марказ фаолияти ҳақидаги фикр-мулоҳаза ва таклифлари билан қизиқдик. Аслида ҳам қувасойликларнинг санъатга меҳри бўлакча. Агар ушбу маданият маркази белгиланган талаблар доирасида фаолият олиб борса, концерт дастурлари ёки турли маданий тадбирлар ташкил этилса нафақат ёшлар, ҳатто энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган нуроний отахону онахонларимиз ҳам албатта бу ерга келишади ва марказ қувасойликларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун энг севимли масканига айланади.

Сафаримиз давомида бир қатор маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан биргаликда Қувасой шаҳридаги Намуна маҳалласида ҳам бўлиб, фуқароларнинг кайфияти, уларнинг орзу- умидлари билан қизиқдик. Самимий мулоқот чоғида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш, халқимизнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, миллий маданиятимизни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида фикр-мулоҳаза алмашдик.

Шунингдек,маҳалланинг кам таъминланган хонадонларида ҳам бўлдик, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан янги уйлар барпо этиш бўйича ҳам ўз ташаббус ва таклифларимизни бердик. Водий бўйлаб сафаримиз ҳали давом этмоқда.

Озодбек НАЗАРБЕКОВ,
Маданият вазири

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.8K views10:37
Ochish/sharhlash
2021-01-30 13:36:38
2.2K views10:36
Ochish/sharhlash
2021-01-30 12:39:25
Интервью 24 | Ёшлар сиёсати амалда

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K views09:39
Ochish/sharhlash