ЭЪЛОН
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб
«Ботир Зокиров санъати давомчилари» республика кўрик-танловини эълон қилади.
Кўрик-танлов
16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар ўртасида жорий йилнинг
февраль-апрель ойларида уч босқичда ташкил этилиб, туман шаҳар босқичлари
4-25 февраль кунлари, вилоят босқичлари
9-18 март кунлари, республика босқичи
6-9 апрель кунлари ўтказилади.
Кўрик-танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш ва концерт дастури жорий йил
23 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Кўрик-танловда иштирок этишни истаган ижрочилар туман-шаҳар Маданият бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Madaniyat.uz
| Facebook
| Instagram
| YouTube