Get Mystery Box with random crypto!

Madaniyat.uz I Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi madaniyatvazirligi — Madaniyat.uz I Rasmiy kanal M
Telegram kanalining logotibi madaniyatvazirligi — Madaniyat.uz I Rasmiy kanal
Kanal manzili: @madaniyatvazirligi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.92K
Kanalning ta’rifi

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining rasmiy sahifasi
📞 Ishonch telefoni raqami: 998 55 502 33 75
✉️ E-mail: info@madaniyat.uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-12-17 08:41:31
ЭЪТИБОР ВА ХУШХАБАРДАН ҚУВОНИБ...

Бугун Туркияда бўлиб ўтаётган Маданият кунлари иштирокчиси бахши Бахтиёр Артиқов давлатимиз раҳбарининг Бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига йўллаган табриги ва ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилганидан қувониб, руҳланиб миннатдорлик сифатида терма айтди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.9K views05:41
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:21:15
Жорий йилнинг 17-23 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” Республика театрларининг кўрик-фестивали ўтказилади!

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.7K views05:21
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:54:09
"Мендирман Жалолиддин" сериалининг 1-қисмини бугун "Milliy" телеканалида соат 20.30 да биргаликда томоша қиламиз!

Ўтказиб юборманг!

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.6K views07:54
Ochish/sharhlash
2021-02-14 10:49:51 ​Улуғ аждодларимизга таъзим

Бугун буюк темурий саркарда, Бобурийлар сулоласининг асосчиси, шох ва шоир, улкан салоҳият ва юксак маданият соҳиби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги кенг нишонланланмоқда.

Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тўхталар эканмиз шу ўринда машҳур муаррих Мирзо Ҳайдарнинг айтганлари ёдимизга келди ” Туркий шеърни Амир Алишердан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас.” 18-19 ёшидан бошлаб ёзган ғазал ва рубоийлари, илмий-бадиий асарлари ва айниқса 35 ёшида ёзиб тугатган бебаҳо “ Бобурнома”си билан дунё адабиёти оламини забт этди.

Аслида улуғ шоиримизнинг ғазаллари, ҳар бир сатридан ажиб бир оҳанг таралиб тургандек, умри адоқсиз Ватан соғинчи, дардию алами билан ўтган озурда жоннинг нидолари янграб тургандек бўлаверади:

“ Хатинг аро узоринг сабза ичинда лола,
Ул чашми пурхуморинг лоладағи ғазола
Барча парилар, эй жон, гирдингда зору ҳайрон,
Гўё эрур намоён ой теграсида ҳола...”

Биз шундай ҳар томонлама мукаммал сифатларга эга, ўзи Андижонда туғилиб, Ҳиндистонда яшашга мажбур бўлган, лекин ўзининг улуғ инсоний фазилатлари билан ҳиндистонликларнинг меҳри-ишончига сазовор бўлган,  деярли уч ярим аср давом этган Бобурийлар давлатчилигига асос солган аждодимиз Мирзо Бобур билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Унинг қатъияти, жасорати, матонати,ғайрат-шижоати, айни пайтда беқиёс илмий салоҳияти, чуқур тафаккури, юксак маънавият, маданияти билан бизга ҳамиша ибрат бўлиши керак.Самимий туйғулар куйчиси, Ватан соғинчининг дардли аламларини бетакрор сатрларга жавоҳирлардек жойлаган буюк қалб эгаси халқимизнинг фахри, ғурури бўлиб қолаверади.

Озодбек Назарбеков, Маданият вазири

https://t.me/ozodbek_axmadovich
2.5K views07:49
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:36:59
Муқимий театри жамоаси хайрия тадбирда...

15 февраль — Саратон хасталигига чалинган болалар халқаро куни арафасида саратон касаллигидан азият чекаётган болаларга эътиборни ошириш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ташаббуси билан театр жамоаси Республика онкология марказининг болалар бўлимида хайрия тадбири ўтказди.

Улар учун турли хил эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди, янграган куй-қўшиқлар болажонларга ўзгача кайфият улашди.

Эртак давомида болалар қаҳрамонлар билан жонли мулоқотда бўлишди, биргаликда рақсларга тушишди. Муқимий театрининг балет артистлари томонидан чиройли композиция ҳам тақдим этилди.

Шунингдек театр жамоаси ва ҳомийлар томонидан болаларга турли хил совғалар туҳфа қилинди.

Эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари барчамизда меҳр оқибат, одамийлик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.6K views06:36
Ochish/sharhlash
2021-02-13 20:57:11 Маҳаллий ва хорижий саёҳларнинг қадами узилмайдиган шаҳарлардан бири табиийки Хивадир. У халқимизнинг буюк ўтмиши, аждодлардан мерос ёдгорликлари, бой маданияти ва осори атиқалари билан ҳамон дунё аҳлили лол қолдирмоқда. Айниқса, мўжизакор “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси Ўрта Осиёдаги ягона очиқ осмон остидаги шаҳар-музей бўлиб, ўзида кўп минг йиллик тарихни мужассамлаштирган.

Хоразм вилоятига хизмат сафарим давомида музей-қўриқхона ходимлари томонидан меъморий обидалар, ноёб ашёлар ва нодир коллекцияларни сақлаш ва кенг миқёсда тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдим.

Биламизки, музейлар ўтмишдаги муҳим воқеа-ҳодисалар ёки йирик тарихий шахслар ҳаётини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Шу сабабли ҳам олимлар, тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликни янада янги босқига кўтариш лозим.

Булардан ташқари уюштириладиган илмий экспедициялар музей фондини янги экспонатлар билан бойитишга хизмат қилишини инобатга олиб бу йўналишда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилиши муҳимдир.
Хива шаҳрида халқаро миқёсдаги тадбир ва фестиваллар ташкил этилиши режалаштирилаётгани боисидан ҳам музей жозибадорлигини янада ошириш борасида олдимизда қатор вазифалар турибди.

Жамол Носиров,
Маданият вазирининг
биринчи ўринбосари

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K viewsedited  17:57
Ochish/sharhlash
2021-02-13 20:56:53
2.4K views17:56
Ochish/sharhlash
2021-02-13 17:53:26
Янги тўгараклар ташкил қилинди

Сафаримиз давомида бизга хушхабарлар ҳамроҳлик қилмоқда. Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Агентликнинг вилоят ҳудудий бошқармаси қошида мақом ва вокал йўналишида янги тўгараклар ташкил қилинганини ва бугун уларнинг очилиш маросими бўлиб ўтишини хабар берди.

Мусиқа мактаблари фаолиятини ўрганиб бўлганимиздан сўнг маросимга йўл олдик.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бугунги кунда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса уюшмаган ёшлар билан ишлашда анча самарали фаолият йўлга қўйилган.

Ташкил этилган тўгараклар ҳам айнан ёшларимиз учун ижод майдони бўлиб хизмат қилади. Тўгаракларнинг очилиш маросимида ёшларимизга санъат ва маданият соҳаси ривожида ҳисса қўшишларига умид билдирдик. Уларга самимий тилакларимизни йўлладик.

Озодбек Назарбеков,
Маданият вазири


Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.5K views14:53
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:44:16
#baytchellenj

Буюк мутафаккир бобомиз, ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланади.

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас.
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглим писанд этмас.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошлаб берган бу ғазални Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давом эттиради.

Қадрли адабиёт мухлислари!
Сиз-чи? Сиз Алишер Навоийнинг қайси ғазалларини ёд олгансиз? #baytchellenj да фаол қатнашинг! Сафимизга қўшилинг!

Ғазаллардан намуналар ўқиб, #baytchellenj хештеги остида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизга жойлаштиринг!

Буюк аждодларимизни ёд этмоқ биз учун шарафдир!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram|YouTube
12.2K viewsedited  05:44
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:13:17 Ўзбекистон Республикасининг “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти

Жорий йилнинг 20 январида “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги ЎРҚ–668-сон Қонун Президенти томонидан имзоланди.

Қонуннинг мақсади маданий фаолият, шунингдек маданият ташкилотлари фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан маданий фаолият соҳасидаги асосий принциплар ва давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.

Жумладан, Маданият вазирлиги маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади, театр, мусиқа, хореография, эстрада, цирк ва халқ амалий санъати ривожланишини таъминлайди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги кинематография соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Фуқаролар ижодий жамоалар таркибида ёки мустақил равишда, касбий ёки нокасбий (ҳаваскорлик) асосда ижодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Ҳар бир шахс маданий фаолият соҳасида мулк ҳуқуқига эга.

Мулк ҳуқуқи тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ашёларга, шунингдек моддий маданий мерос объектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳамда унинг ташқарисида концерт-томоша фаолияти Маданият вазирлиги берадиган концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия асосида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ижодий жамоаларнинг ва алоҳида ижрочиларнинг Ўзбекистондаги гастроль фаолияти буюртмачи билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Ижодий буюртма давлат органлари ва ташкилотларининг ижодий жамоалар ёки ижодкорлар томонидан қуйидагиларни яратишга доир буюртмасидан иборатдир:
оммавий ижро этиш учун драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик, адабий асарларни;
ҳайкалтарошлик, тасвирий санъат асарларини;
бадиий, рассомлик, кинематографик ва театр асарларини;
Ўзбекистон халқининг кўп асрлик тарихини, миллий ва умумжаҳон қадриятларини акс эттирувчи бошқа асарларни.

Маданий фаолият соҳасидаги фаолиятни асосий фаолият тури сифатида амалга оширувчи юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси маданият ташкилотидир. Маданият ташкилотлари давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ёки нодавлат маданият ташкилотлари шаклида ташкил этилиши мумкин.

Маданият ташкилотлари маданий фаолиятнинг турларига қараб қуйидаги тоифаларга бўлинади:
маданий-томоша ташкилотлари;
маданий-маърифий ташкилотлар;
бошқа маданият ташкилотлари.

Театр саҳна асарларини (драма, мусиқали драма, мусиқа, рақс, қўғирчоқ, пантомима, ҳажвий ва ҳазил-мутойиба саҳна асарларини, болалар ва ўсмирлар учун, ёшларбоп, экспериментал ва бошқа асарларни) яратишни, оммавий ижро этишни ва (ёки) оммавий намойиш қилишни амалга оширадиган маданий-томоша ташкилотидир.

Маданият ташкилотлари ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларни ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида ассоциациялар (уюшмалар) шаклида жамоат бирлашмалари ташкил этиши мумкин.

Давлат маданият объектларини ва санъат асарларини оммалаштириш чораларини кўради.

Олис ва бориш қийин бўлган жойларда маданиятни ривожлантириш, маданият ташкилотларининг фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолининг эстетик эҳтиёжларини қаноатлантириш ва аҳолига кўрсатилаётган маданий хизматлар сифатини яхшилаш бўйича ишларга давлат томонидан устувор аҳамият берилади.

Маданий фаолият соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
Давлат бюджетининг маблағлари;
маданият ташкилотларининг ўз маблағлари;
халқаро ва хорижий ташкилотларнинг маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг (меценатларнинг) хайриялари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube
5.5K views05:13
Ochish/sharhlash