Get Mystery Box with random crypto!

ТАЙИНЛОВ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2021 йил | Madaniyat.uz I Rasmiy kanal

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2021 йилдаги тегишли буйруғига асосан вазирлик марказий аппарати ва Республика тизим ташкилотларидаги раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар амалга оширилди.

Хусусан, Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ф.Джураев 2021 йил 1 февралдан Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори лавозимига тайинланди.

Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Ниязбеков ўтказилди.

Шунингдек, Ижро аппарати бош мутахассиси Ф.Юнусов 2021 йилнинг 1 февралидан Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Madaniyat.uz | Facebook | Instagram | YouTube