2022-08-28 05:23:32
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ (13)
Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
***
...Ислом – ҳаётда маълум бир иймон тизимига кўра яшамоқ тарзидир. Эртадан кечгача, кечдан кундузгача, уйдан иш жойигача, бешикдан қабргача – инсоннинг ҳар бир лаҳзасига аҳамият берган иймон тизимидир Ислом. Одамлар ўртасида мавжуд бўлган бир муҳитдир Ислом.
***
Исломда фитна ва фасод, тўқнашув ва олишув, муҳаббатни барбод қиладиган ҳар бир иш манъ қилинади. Ғийбат, фисқу фасод, беҳуда сўз, миш-миш, номақбул гаплар гапириш, айирмачилик, ғавғо-жанжал қилиш гуноҳдир. Бир мусулмоннинг бошқа мусулмонга қарши қурол кўтариши мумкин эмас Исломда. Мусулмон мусулмонни отиб, умрини хазон қилмайди...
***
Бизнинг аждодимиз мусулмонликни ижтимоий ва жўғрофий шарт-шароитлар сабабидан тасодифан дуч келган бир эътиқодга кириш тарзида ўзлаштирган эмаслар. Ўша замонда мавжуд бутун эътиқодларни таниб, билиб, (Ислом неъматини) тотиб, афзал кўриб, Исломга кирганлар.
***
Бизнинг динимиз абадий саодатни таъминламоқ учун зарур йўриқлар беради. Бу жиҳатдан диндор бўлиш – бизнинг манфаатимиз...
***
Биз охиратнинг харидоримиз, уни сотувчи эмасмиз.
***
Фойда бўлса ҳам, зарар бўлса ҳам, яхши ёки ёмон кайфиятда ҳам, Аллоҳга итоат қилувчи бир руҳ савиясига етган миллатмиз. Мол фидо этмоқ лозим бўлганда бундан воз кечмаймиз, жонни фидо этмоқ лозим бўлган вақтда ҳам бундан воз кечмаймиз. Тарихда буни исбот этганмиз.
***
Ислом дини инсонийлик динидир. Бугун ҳам шундай. Бу бутун инсониятни бирлаштирадиган диндир. Чунки у ҳамма пайғамбарларни тан олади.
***
Барча пайғамбарлар Ислом дини воситасида ҳақ пайғамбар бўлганликларининг тасдиғини, васиқасини навбатма-навбат топганлар, кўрсатганлар. Ислом уларнинг ҳақ пайғамбар эканини тасдиқламаса эди, уларнинг исмлари хусусида ҳар ким ҳам шубҳага борарди.
***
Пайғамбарларни ҳурмат қилган, бирлаштирган дин – Исломдир.
***
Инсонлик учун лозим бўлган барча нарсалар Қуръони каримдадир.
Мусанниф:
Мирзо Кенжабек
•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
635 viewsedited 02:23