Get Mystery Box with random crypto!

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

Telegram kanalining logotibi m_kenjabek — Мирзо Кенжабек ижодхонаси М
Telegram kanalining logotibi m_kenjabek — Мирзо Кенжабек ижодхонаси
Kanal manzili: @m_kenjabek
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.47K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси.
ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-25 09:23:28 МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(11)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма

***
Билингки, биринчи – иймон қалбга ўрнашсагина, инсон ҳақиқий мўъмин бўлади. Ҳақиқий мўъмин бўлмаган инсондан ҳеч бир нарса, ҳеч бир хайрли иш чиқмайди. Тасодифан чиқса-да, ундан кейинги қилмишлари билан аввалги тасодифий хайрни ҳам барбод этади.
***
Инсон қизишади, буғз этади, аммо туйғуларини назорат этмоғи лозим. Инсон ичидан чиққан ҳар бир туйғунинг дарҳол талабини бажармоғи керак эмас. Инсон ўзини тута оладиган махлуқдир.
***
Дунёни истамоқ, севмоқ – ҳар бир хатонинг манбаидир. Хато шундан бошланади. Инсонни диндан узоқлаштирадиган, адолатдан узоқлаштирадиган, ёмонлик, алдоқчилик қилдирадиган, биродарликни буздирадиган, ҳар турли хатоларнинг манбаи – дунё севгисидир. Ҳар турли расамад дунёдадир. Икки ака-укани, биродарни уриштирган – у.
***
Дунёда инсонлар зоҳид бўлсалар, дунёга қадр-қиммат бермаган инсонлар бўлсалар эди, буларнинг ҳеч бири бўлмас, манфаат кураши бўлмас эди. Аммо манфаат ишга аралашдими, дунё ишнинг орасига тушдими, ҳамма хатолар шундан бошланади.

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек

┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
637 views06:23
Ochish/sharhlash
2022-08-25 06:38:57 Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба.
Ҳижрий 1444 йил муборак
Муҳаррам ойининг 27-куни.
Милодий 2022 йил 25-август.

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу
кунни бутун уммат учун,
жумладан, бизлар учун ҳам
хайрли, барокотли – муборак айла!..

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
638 views03:38
Ochish/sharhlash
2022-08-24 16:54:58
* * *
Ер билан самонинг сенга фарқи йўқ,
Паст билан аълонинг сенга фарқи йўқ.
Айт бизга: ошиқлик қандай сазодир? –
Дард билан давонинг сенга фарқи йўқ!

Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
762 views13:54
Ochish/sharhlash
2022-08-24 12:49:39 МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(10)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
***
Ер юзида қанча бош бўлса, қанча инсон бўлса, шунча ҳаёт фалсафаси бор. Ҳар бирининг битта йўли бор. Ҳақиқийси қайси?.. Энг биринчи – ҳақиқийсини топмоқ, аниқламоқ, собит қилмоқ керак. Бу йўлни, Аллоҳнинг суюкли қули бўлмагунча, Аллоҳ кўрсатмас! Тўғри йўлни инсонга Аллоҳ кўрсатади.
***
Аллоҳ золимларга ҳидоят бермайди асло, буни билинг, азиз биродарларим!.. Аллоҳ фосиқларга ҳидоят бермайди, буни билинг!.. Аллоҳ кофирларга ҳидоят бермайди, буни билинг!..
***
Пайғамбар жанобимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадиларки: “Бир инсоннинг жабру жафодан, зулмдан иборат бўлган бир нарсани севиши ширкдир!..” Нима учун? Чунки Аллоҳ буни жабру жафо деб айтаётир, у эса яна шуни севади.
***
(Аллоҳдан келган) ҳар нарса адолатдир, Унинг ҳамма нарсаси фойдадир, ҳамма нарсаси гўзалдир. Аллоҳ адолат ўлароқ кўрсатган бирор нарсага буғз этмоқ – ғанимлик қилмоқ ҳам ширкдир!
***
Аллоҳ севгисидан бошқа севгиси бўлмагай инсоннинг... Аллоҳнинг севганини севгай, Аллоҳнинг севмаган нарсаларини севмагай, ширкдан қутулмоқ учун, чинакам мусулмон бўлмоқ учун шундай қилгай...
***
Шу сабабдан тасаввуф – маърифатуллоҳни қўлга киритмоқ йўлидир, у инсоннинг емоқ-ичмоқдан, сув-ҳаводан, сиҳатдан, ҳурриятдан, ҳамма нарсадан устун турдиган маънавий озуқасидир.
***
Ҳозир, дунёнинг ҳар ерида юзларча мажлислар қилинмоқда. Нима учун? Ҳақиқатни топмоқ учун. Ҳақиқатларни, тўғриликни топа оладиларми?.. Топа олмайдилар!.. Ҳақиқатларни кўра оладиларми? Кўра олмайдилар!
***
Қул одобли бўлгай... Қул Аллоҳни севган қул бўлгай. Мусулмон дегани нима дегани? Ўзини Аллоҳга таслим этган қул дегани. Аллоҳга таслим бўлгай, ундан кейин Аллоҳ таоло ҳазратлари унга ҳақиқий иймон лаззатини бергай, файз эшигини очгай, ҳидоятига бошлагай...

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
689 views09:49
Ochish/sharhlash
2022-08-24 02:24:33 “Қуръон ўқи”
Мирзо Кенжабек шеъри.

Ҳофиз Муҳаммад ўқиди.

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
639 views23:24
Ochish/sharhlash
2022-08-24 02:21:45
Рамазон - Қуръон ойидир

Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,
Раҳмат, шифо: дардларингни аритгайдир,
Раббим Аллоҳ Ўзин гўзал танитгайдир,
Умрим ирфон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.

Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
656 views23:21
Ochish/sharhlash