Get Mystery Box with random crypto!

МУРШИДИ КОМИЛ ҲИКМАТЛАРИ (14) Доктор, профессор, Шайх МАҲМУД | Мирзо Кенжабек ижодхонаси

МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(14)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма

***
Инсоният Аллоҳни тўғри танишга мажбур. Ё тўғри танийди, ё танимаса, кечирилмайди. Инсоннинг энг улуғ вазифаси – Яратганни тўғри танишдир.
***
Ислом ақл ва мантиққа уйғун, ...қиёматга қадар давомли, мос ва мувофиқ диндир...
***
Амалларнинг ташқи томони эмас, ботини муҳим.
***
Исломда ният ва ихлос асосдир.
***
Нақадар гўзал: дин – тамоман самимиятдир.
***
Дин қуруқ маросим эмас, ташқи шакл ҳам эмас ...моҳиятдир ва самимиятдир. Тамоман самимиятдир. Аллоҳга, Унинг Расулига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръонга, имомларга, мусулмонларга бошлиқ бўлганларнинг ҳамма-ҳаммасига нисбатан самимиятдир.
***
Ислом амалларида беш мақсад кўзланган:
1. Эътиқодни муҳофаза қилиш.
2. Руҳни – жонни муҳофаза қилиш.
3. Ақлни муҳофаза қилиш.
4. Молни муҳофаза қилиш.
5. Наслни муҳофаза қилиш.
***
Зарарга зарар билан жавоб беришга ҳам ҳаққинг йўқ.
***
Исломнинг амру наҳийлари (буйруқ ва тақиқлари) инсон фарзандига зарур нарсаларнинг муҳофазаси учун ва инсон фойдаси учундир.
***
Уйланиш ибодатдир, савобдир. Фойдали сукут ибодатдир. Яхши бир ният ибодатдир.
***
Дунё ва охиратни ҳам, шахс ва жамиятни ҳам, моддий ва маънавиятни ҳам баравар бошқариб боради Ислом.

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•