Get Mystery Box with random crypto!

Қонун икки холатда яхши ишлайди. Камбағал хато қилганда ёки та | Kompromatuzb

Қонун икки холатда яхши ишлайди. Камбағал хато қилганда ёки танга тушиб, жиринглаганда.

Ўша машхур 240 томлик жиноят ишига қайтдик. Судда бўлиб ўтаётган масжлислар давомида тошкент шаҳар судлов хайъатининг баъзи бир харакатлари шубха остида қолмоқда. Бунинг асослари:

• Жабрланувчиларнинг хуқуқий манфаатларини химоя қилувчи адвокатлар томонидан биринчи инстанцияда хам ЖИБ Олмазор туман суди судьяси М.Абидовга ушбу жиноят ишини тергов қилган терговчиларни чақиртириш бўйича бир неча маротаба илтимосномалар киритилсада, рад этилди.

• Ушбу холат аппеляция инстанциясида ЖИБ Олмазор тумани судида бўлгани каби холат такрорланмоқда.

• Вахоланки, 10 млрд. сўмлик товарни шахсан ўзи ўзлаштирган Д.Савельевнинг жиноят ишида эса ишни тергов қилган терговчиларнинг судда иштироки таъминланган.

Агар жиноят ишининг судда кўриб чиқилишида терговчиларни холатга ойдинлик киритиш мақсадида чақиртирилмаслиги бу ишни буюртма асосида олиб борилаётганлигидан хамда суд терговига Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари жаноб Акбарали Турабовнинг шаҳсан бош-қош бўлиб турганидан далолат беради.

Биз бу мавзуни жиддий кузатяпмиз. Адолат борлигига эса ишонамиз.

@kompromatuzb