Get Mystery Box with random crypto!

Судьялар олий кенгаши 2023 йилдаги илк тайинловларни эълон қил | Kompromatuzb

Судьялар олий кенгаши 2023 йилдаги илк тайинловларни эълон қилди

Бугун Судьялар олий кенгашининг жорий йилдаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокама этилган йиғилишда ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги ўн йиллик муддатга тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.

Якунда Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Масардинов Ахроридин Баходирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг раиси лавозимига;

Исакулов Ахмадилло Собиржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Тохтасинов Зафар Расулджанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти Андижон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Мадаминов Дониёржон Махмуджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Қўчқаров Санжар Қўчқарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимига;

Ғозиев Шукрулло Хаджамкулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

@kompromatuzb