Get Mystery Box with random crypto!

​​ Қарийб икки ой давомида қизғин ўтган танловимиз ниҳоят якун | Kitobxon kundaligi

​​ Қарийб икки ой давомида қизғин ўтган танловимиз ниҳоят якунланди!

25 январда 3 номинация –
“Мутолаачилар эътирофи”,
“Обуначилар эътирофи”,
“Ўқувчилар эътирофи” ғолиблари аниқланганди.

Уларнинг келгуси ишларида омад тилаймиз! Ҳалоллик, тўғрилик ҳамиша машъалалари бўлсин!
Ютуқ ва совғаларингизни февраль ойида топширамиз.
 
Бугун – 30 январь санасида “Ҳакамлар эътирофи” ғолибларини эълон қилишимизни айтиб қўйгандик. Мана, уларнинг номини очиқлаш фурсати келди.

1-ўрин – #тақриз116 Раҳимжон Қудратов
(ютуқ: 1 000 000 сўм+китоблар+диплом)
2-ўрин – #тақриз97 Бекзод Ўктам
(ютуқ: 500 000 сўм+китоблар+диплом)
3-ўрин – #тақриз124 Ўктам Ўринтоев
(ютуқ: 300 000+китоблар+диплом)
 
Ҳакамларимизнинг ҳақиқий эътирофи ва юқори баҳосига лойиқ топилган уч ғолибни чин дилдан табриклаймиз! Қаламингиз қайрилмасин, рост сўз, тўғрилик йўлдошингиз бўлсин!
 
Қолган иштирокчиларга, танлов ҳақида китобхонларни бохабар қилиб, хабаримизни дўст-ҳамроҳларига имкон қадар кенг улашган-бўлишган ўқувчиларимизга раҳмат деймиз.

Китобхонликка, мутолаага заррадек ҳиссамизни қўша олган, сизни танловимиз орқали ёзишга-фикрлашга ундаган бўлсак, демак, мақсадимизга етибмиз!

Иштирокчиларни холис баҳолаш, иқтидорлиларни кашф этиш, кўплаб тақризлар орасидан сараларини аниқлаб беришда беминнат ёрдам берган ҳакамларимизга астойдил миннатдорлик билдирамиз!

Ҳали бир қанча танлов, қатор лойиҳа, режаларимиз олдинда. Бизни кузатганингиз, икки ой давомида фикрдош бўлганингиз учун “Академнашр” миннатдорлик билдиради.

Эътибор учун ташаккур!

@akademnashr