Get Mystery Box with random crypto!

​​Салом, дўстлар! Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март | Kitobxon kundaligi

​​Салом, дўстлар!

Сизларни ва, айниқса, қизларимизни 8-март учун ўтказиладиган танловга таклиф қилиб қоламан.
Ҳозирдан бошлаб мартда бўладиган байрамга танлов ўтказиш эрта эмасми деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, бунинг сабаби - совға 8-мартга Германиядан Ўзбекистонга бориб улгириши керак.

Танловда фақат 1 та совға бўлади ва совға ичида қуйидагилар бор:

1. Markus Zusakнинг I am the Messenger асари
2. Zara фирмасидан Шекспирнинг A Midsummer Night's Dream асаридан иқтибос босилган туника (тўлиқ расмини кўрмоқчи бўлганлар, илтимос, @readnrollcontact_bot га смс ёзиб қолдиринг)
3. Ane Ayo томонидан (Zara билан ҳамкорликда) яратилган Китоб Дўкони номли пробник-духи (10 ml). Парфюмернинг ёзишича, у бу ҳидни болалигида ҳар ҳафта отаси билан китоб дўконига бориш анъанасига боғлиқ ҳотираларига асосланиб яратган экан
4. Турли хил шоколадлар
5. Открытка
6. (чиройлироқ бирор нима кўриб қолсам, яна нарса қўшилиши мумкин)

Ғолиб қачон ва қандай қилиб аниқланади:

- қатнашчилар шархларига рақамлар берилади;
- random йўли орқали 01.03.2021 да.

Шартлар:

- 27.02.2021 соат 22:00 гача ушбу пост остида аёл киши нега ўқиши керак; унинг ўқишидан (оиласига/жамиятга) қандай фойда бўлиши мумкин ва шунга ўхшаш мавзуларга боғлиқ бўлган фикрларингизни қисқа тарзда қолдириш;

- ҳар бир қатнашчи ўз имкониятларини ошириш учун 5 тагача шарх қолдириши мумкин. Ҳар бир шархга алоҳида рақам берилади;

- ReadnRoll каналига 3 та яқинингизни/дўстингизни/танишингизни таклиф қилиш (қўшиш) ва кимларни қўшганингизни @readnrollcontact_bot га ёзиб қолдириш. Улар каналга 27.02.2021 дан сўнг қўшилсалар, афсус бу ҳисобланмайди;

- танловда ўғил болалар қатнашмоқчи бўлса, комментингиз охирида совғани кимга бермоқчи эканлигингизни ҳам ёзиб қолдириш.

Танловда кўпчилигингиз қатнашасиз деган умиддаман!
Барчага омад!

p.s. орангизда яхши инсонлар бўлса, бу постни дўстларига/танишларига ҳам улашиб юборади)

@readnroll