Get Mystery Box with random crypto!

​​ Демак январ #сарҳисоби: 1. Толстой—Тирилиш.(270 бет) Ас | Kitobxon kundaligi

​​ Демак январ #сарҳисоби:

1. Толстой—Тирилиш.(270 бет)

Аслида китоб 500 бетдан ошиқ, аммо ярмини ўтган йил ўқигандим. Яхши асар, балки "Иқрорнома" даражасида эмасдир, аммо муаллифнинг айтмоқчи бўлганларини ҳис қиласиз. Оддий одамлар ҳаёти, қийинчиликлар, адолатсизликлар қандай юз беришига гувоҳ бўласиз. Қандайдир социалистик руҳ сезилиб туради.

2. Нил Гейман - Скандинав худолари(200 бет, аудиокитоб).

Гейманнинг "Америка худолари" асари таниш кўпчиликка. Гарчи унда воқеалар замонавий Америкада юз берсада, бу асар скандинав мифологиясининг қайта ҳикоя қилиб берилиши. Дунёнинг пайдо бўлиши, Асгард, Тор ва Локи саргузаштлари, Рагнарек ҳамма-ҳаммаси ажойиб баён қилинган. Бошқа афсоналарга ҳам параллеллар учрайди.

3. Хорхе Луис Борхес - Ал муҳтасимга яқинлашув(250 бет).

Бу асар ҳақида кўп ёздим. Мия хужайраларини қийнаб ҳақиқий адабий лабиринтдан ўтишни истсангиз албатта Борхесни ўқинг. Кортасар ва Коэльолар йўлда қолиб кетади.

4. Эволюция. От Дарвина до современных теорий.Сборник(250 бет)

Буни аудиокитобини тингладим асли. New Scientist журнали экспертлари, олимлар ва тарихчилар мақолалари йиғилиб умумий ажойиб китобга айланган. Эволюция, табиий танланиш, турларнинг келиб чиқиши борасида ҳозирча мен ўқиган энг яхши содда асар. Бу борадаги кўп берилувчи саволларга жавоблар берилади.

5. Ж. Селинжер - Жавдарзордаги халоскор( ўқиляпти 100-бетда)

Ҳозирча маъқул, ёшлар ҳаёти борича тасвирланган. Бош қахрамон фикрлари ҳам кўплаб ёшлар миясидан ўтувчи таниш ўй-ҳаёллар. Давом этамиз..

6. Питер Акройд - Платон ҳақида қисса(бунда ҳам 100 бетдан ўтдим)

Асар воқеалари 3700 йилда бўлиб ўтади. Унда Платон исмли нотиқ ўтмиш ҳақида бошқаларга сўзлаб беради. Яъни бугунги кунларимизга 3700 йилдан назар соламиз. Сатирага бой асар. Файласуф Платон диалогларига ўхшаб ёзилган кичик китоб.

Шунингдек С.Довлатовнинг "Чемодан" идан ҳам 2 боб эшитдим. Бошқа ҳикояларни ҳисобга олмадим. Умумий бу ойда 1170 бет ўқибман.


Аслида сон муҳим эмас, муҳими асардан роҳатлана олишингиз ва ўзингизда бирон ўзгаришни сезишингиз. Ойига битта китоб ҳам такрорланмас таасуротлар учун етарли бўлиши мумкин.

@kitoblog