Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.42K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2024-04-29 19:15:37 СЕНГА АЛЛОҲ KИФОЯ ҚИЛСИН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбора туриб шундай деди: “Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида парда-тўсик йўкдир” (Муттафақун алайҳ).
Шу ўринда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган бир воқеани келтириб ўтамиз:
Чорраҳалардан бирида кичик юк машинаси ва енгил машина тўқнашиб кетди. Юк машина ҳайдовчиси суданлик, енгил машина эгаси саудиялик бўлиб, тўқнашув натижасида иккала машинага ҳам айтарли даражада зарар етмаганди.
Саудиялик жаҳл билан машинасидан тушиб, тўқнашув тўлиқ ўзининг хатоси натижасида бўлганига қарамай суданликни сўкиб, ҳақоратлаб, лаънатлаб, олдига борди-да, юзига тарсаки тортиб юборди. Зарбанинг кучлилигидан суданлик ҳайдовчининг кўзи чиқиб кетишига бир баҳя қолди. Лекин у “Сенга Аллоҳ таоло кифоя қилсин. Ишимни унга топширдим. Мен сенинг ҳаққингда хато қилган бўлсам, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳисоб-китоб қилсин. Агар менга зулм қилган бўлсанг, Аллоҳ таоло сендан кечиктирмасдан, тезлик билан ўч олсин”, дея олди холос...
Суданлик киши воқеанинг давомини ҳикоя қилади:
“У ердан кетдим. Ичимда бир олов ёнар, қайта-қайта “Ҳасбияллоҳ, ҳасбияллоҳ (менга Аллоҳ таоло кифоя)” деб айтардим.
Бир неча кун ўтгач мол бозорига бориб, машинамни бир четга қўйдим. Шу пайт бир киши келиб, “Иккита қўйим бор. Анави кўчадаги ошхонага олиб бориб бермайсанми?” — деб сўраб қолди. Мен рози бўлдим. Қўйларни машинага юкладик, у ўзининг машинаси билан олдинга ўтиб, йўл кўрсатиб борди. Манзилга етгач қўлимни ушлади-да, “Мени танидингми?” деди. “Йўқ”, дедим. У: “Мен сен билан машинада тўқнашиб кетган, юзингга урган кишиман”, деди. Мен яна ўша кунгидек “У ишни ҳузурида ҳақлар зое бўлмайдиган Зотга (Аллоҳга) топширганман”, деб жавоб бердим.
Шу вақт унинг кўзларига ёш келди:
– “Қанийди ўшанда менинг устимдан полиция ёки судга арз қилганингда...
Ёки мени уриб қасосингни олганингда...
Сен ишингни топширган зот ўша воқеанинг эртасигаёқ мендан қасос олди:
Худди шу машинада автоҳалокатга учрадим, икки фарзандим, ўғлим ва қизим ҳалок бўлди... Аллоҳ таолога қасамки, мен кўчаларни кезиб, кечирим сўраш, розилигингни олиш учун ўн беш кундан бери сени қидираман. Менга келган мусибатга сабр қилдим, буни қилган зулмим учун дунёда берилган жазо деб билдим. Лекин аниқ ишондимки, охиратдаги ҳисоб-китобдан қочиб қутулиб бўлмас экан. Мана мен олдингдаман. Сендан фақат бир нарсани сўрайман: мендан қасосингни ол, хоҳлаган ишингни қил, лекин мени кечир!”
Унинг ҳолатини, йиғлаётганини кўриб раҳмим келди. Унга:
– “Кечиримли киши ҳурматга сазовордир. Аллоҳ таоло сени кечирсин, гуноҳларингни мағфират қилсин”, дедим...!
У кетди. Олдимдан узоқлашар экан, қайта-қайта “Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга зулм қилмайман!
Аллоҳ таолога қасамки, бундан кейин ҳеч қайси мусулмонга ЗУЛМ қилмайман!” – деб айтарди...”
Бу ҳаётда содир бўлган, воқеий қисса.
Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўлинг. Одамларга озор бериб, “Табиатан шундай одамман”, деб ўзингизни оқламанг.
Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас. Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради. Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди. Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабланган вақтида сукут сақлайди....
Билмаганларга билдирганлар ва унутганларга эслатганларга Ўзи ёрдамчи, ҳимоячи ва кўмакчи бўлсин!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро, у булутга кўтарилади. Аллоҳ: “Иззатим ва улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга, албатта, ёрдам бераман”, дейди” (Таброний ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни мазкур воқеадан ибрат оладиган ва ёмон амаллардан сақланадиганлардан қилсин.

Манбалар асосида Баҳодир Муҳаммад тайёрлади

@Jaloliddinrumiyy
23.5K views16:15
Ochish/sharhlash
2024-04-29 13:12:23
Ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг... Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин.... Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...!

Шайх Шаъровий

@Jaloliddinrumiyy
17.8K viewsedited  10:12
Ochish/sharhlash
2024-04-29 10:01:07 ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ

— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.

БУХОРИЙ:
— Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман.
— Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин.
— Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин.
— Ўғлим...
— Лаббай онажон.
— Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда.
— Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар.
— Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди.
— Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир.
"من خدم المحابر خدمته المنابر"
"сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг.
— Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр.

"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.

https://telegra.ph/Imom-Buhorij-04-29

@Jaloliddinrumiyy
20.8K views07:01
Ochish/sharhlash
2024-04-29 02:15:15
«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса,
бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.»
Мавлоно Румий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ДУШАНБА ТОНГИ

ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 29 апрель, +20° +11°

Ҳаёт мўжиза... Бу мўжизалар Яратувчиси Роббимга ҳамду санолар бўлсин!

Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ва омадли ўтсин!
Хайрли тонг...

@Jaloliddinrumiyy
45.3K views23:15
Ochish/sharhlash
2024-04-28 17:23:01 САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ

Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган.
Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига «Ассалому алайкум», (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр-мукофотлар-ку, ҳаммасини босиб кетади.
Абдуллоҳ ибн Аббос: «Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, саломнинг ниҳояси баракотдир», деганлар. Хабарларда келишича, энг яхши амал очларни тўйдириш ва таниган-танимаган кишига салом беришдир.
Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади: «Агар «Саломга жавоб бериш одоби қайси?» деб сўрасалар, «Бунинг еттита шарти бор», деб айт. Биринчидан, саломга хурсанд бўлиб алик олиш. Иккинчидан, салом берганга «Раҳмат», дейиш. Учинчидан, Ислом миллатига мансуб бўлмаган одам салом берса ҳам алик олиш. Тўртинчидан, саломга алик олувчининг ҳам таҳоратли, пок бўлиши. Бешинчидан, кўп киши турган бўлса, ораларидан бир одам саломга жавоб қайтарса кифоялиги. Олтинчидан, саломга ишорат ёки имо билан эмас, овоз чиқариб алик олиш. Еттинчидан, саломга алик олганда салом берган кишининг эшитиши зарурлиги».
Салом бериш ва алик олиш хусусида ахлоқ-одобимизнинг қуйидаги бир қанча кўрсатмалари бор:
«Аввал салом, кейин калом» (яъни бошқа гап-сўзлар).
«Салом бермагунича, бировни таомга чақирманглар».
«Оила аъзоларингиз ҳузурига, яъни уйингизга салом билан киринг, шунда сизга ҳам, оилангиз аъзоларига ҳам барака ёғилади».
«Одамларнинг Яратганга энг яқини бошқаларга энг аввал салом берганидир».
«Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда меҳр-муҳаббат уйғонади».

#davomi
https://telegra.ph/Salomlashish-odoblari-04-28
14.6K viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash
2024-04-28 10:12:58
Хотиржамлик сири

Абу Забя, розияллоҳу анҳу, ривоят қиладилар: 
«Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу, вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон, розияллоҳу анҳу, ундан сўрадилар: 
— Сени нима безовта қиляпти?
— Гуноҳларим.
— Кўнглинг нимани тусаётир?
— Раббимнинг раҳматини.
— Сенга бир табиб чақирайми?
— Аслида мени касал қилган Табибдир.
— Сенга бироз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
— Маошга эҳтиёжим йўқ.
— Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга бериладику! 
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу:
— Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон тирикчилик заҳматини чекмайди», деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, — деди».

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
14.2K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-04-28 03:38:20
Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.
Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.
Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.
Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.
Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.
Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.
Жалолиддин Румий

Ассалому алайкум,!

ЯКШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

28.04.2024 +16°+5°

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.

Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy
38.4K views00:38
Ochish/sharhlash
2024-04-27 19:57:22
Ғам етиши биланоқ истиғфор айт.
Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин.

Жалолиддин Румий

Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.

Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар.

Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт!
У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир!

Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин.

Сармоянг- фарз ибодатлардир.
Фойданг - нафл ибодатларингдир.
Зиёнинг- гуноҳларингдир.


-- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
–Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?

Истиғфорли, хайрли оқшом тилаймиз
….

@Jaloliddinrumiyy
16.9K views16:57
Ochish/sharhlash
2024-04-27 11:12:54 ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС...

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар.
Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди.
— Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан.
— У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб.
— Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл.
Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди.
— Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга.
Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди.
Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди.
Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл.
- Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди.
- Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик.
Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди:
- Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради!
Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди:
- Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз?
Эри бошини силкитди.
Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд номига аталган ушбу илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси.

Муслим БУХОРИЙ таржимаси

@Jaloliddinrumiyy

https://telegra.ph/Kaliforniyaning-bolalari-bizning-farzandlarimiz-b%D1%9Eladi-04-27
16.2K views08:12
Ochish/sharhlash
2024-04-27 08:09:41 Абдуллоҳ ибн Муборак айтади!



Одоб-ахлоқни билмаган киши суннатни бажармаганнинг даражасида жазоланади. Суннатни бажармаган фарз даражасида жазоланади. Фарзни бажармаган киши жоҳил сифатида жазоланади.

Мўмин банда доим яқинларига яхшиликни соғинади. Мунофиқ эса ишлари ортга кетиб ҳаётда қоқилишини тилайди.

Бизнинг одобга бўлган озгина эҳтиёжимиз илмга бўлган кўп эҳтиёжимиздан яхшироқдир.

Илм ўрганмаган инсонни нафси қандай қилиб одоб-ахлоққа чақирар экан, деб хайрон бўламан.

Агар ғийбат қилмоқчи бўлсангиз ота-онангизни ғийбат қилингки, амалингиз ажри бегоналарга эмас, уларга савоби ёзилсин.

Шон-шуҳратга ҳавас қилма, панада юришни афзал бил. Ўзинг қилган яхшиликлар билан мақтанма. Шунда ҳурматга сазовор бўласан.

Ҳар бир мўмин намозни вақтида адо этиш билан биргаликда илм олиш билан ҳам машғул бўлсин. Чунки илминг бўлмаса Қуръон моҳиятини ҳеч қачон тушуна олмайсан.

Амалинг қанчалар кичик бўлмасин ниятинг холис бўлса, Аллоҳ даргоҳида буюкликка эришади. Амалинг кўп бўлиб ниятингда холислик бўлмаса, уни савоб тарозиси кам кўрсатади.

Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан.
Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан.
Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан.
Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан.
Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан.

@Jaloliddinrumiyy
19.8K views05:09
Ochish/sharhlash