Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.42K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-04-19 02:00:33
Кўнгиллар яқину, манзиллар узок,
Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ...
Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ...
Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун 19 апрель,
+27°+16°


Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...

Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин


@Jaloliddinrumiyy
112.5K views23:00
Ochish/sharhlash
2024-04-18 19:36:03
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.



«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам улашинг


ХАЙРЛИ ТУН! ИБОДАТЛАР ҚАБУЛ БЎЛСИН!

@Jaloliddinrumiyy
22.1K views16:36
Ochish/sharhlash
2024-04-18 15:14:38
Кўнгил мажлисига кел. У ерда завқ бор, файз бор. Самога мансуб ва мақбул дўст ва ёр бор.
Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
14.4K views12:14
Ochish/sharhlash
2024-04-18 08:55:34 МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ...

Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир.
Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар:
– Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи?
Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар:
– Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан...
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб:
– Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар...

Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
– Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир.
Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат.
“Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади.

Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим:
1. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик;
2. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик;
3. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш;
4. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик;
5. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради.

“Ирфон” тақвимидан олинди.

@Jaloliddinrumiyy
21.6K views05:55
Ochish/sharhlash
2024-04-18 02:27:07
Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.

Ассалому Алайкум! Бугун 18 апрель, Пайшанба
+26°+15°


Бир донишманд кишидан дунёда мўжизалар борми? - деб сўралганда, у шундай жавоб берди:
«Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир».

Яшаётган ҳар бир кунинг Аллоҳнинг сенга ҳадясидир. Сен у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилмагин! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айт!


@Jaloliddinrumiyy
36.8K viewsedited  23:27
Ochish/sharhlash
2024-04-17 16:17:02 АЛДАГАНИ БОЛА ЯХШИМИ?

Динимизда ёлғон қайтаришдан қайтарилган. Агар бирон кимса алдашда давом этаверса, илоҳий даргоҳда "каззоб” деб ёзиб қўйилиши таъкидланган.
Шундай кишилар бор, улар ёши катталар билан муомала қилганда рост гапирадилар, лекин ўзлари билиб-билмай болаларни алдайдилар. Чунки болаларни алдашга жуда енгил қарайдилар. Аслида катталарга ёлғон гапириш қандай гуноҳ бўлса, болаларни алдаганда ҳам худди шундай гуноҳ ёзилади.
Абдуллоҳ ибн Омирдан ривоят қилинади: бир куни онам мени чақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизда ўтиргандилар. Онам: Бери кел, сенга манавини бераман! дедилар. Шунда Расулуллоҳ сўрадилар:
— Унга бермоқчи эмасдинг-а?
— Мен унга хурмо бераман.
Агар
(хурмо) бермаганингда, сенга бир марта алдаганлик (гуноҳи) ёзиларди (Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Кимда-ким болага бирон нарса беришни ваъда қилиб, кейин сўзининг устидан чиқмаса, ёлғончи бўлади, гуноҳларни ёзиб турувчи фаришта унинг номаи аъмолига бир марта алдаганлик гуноҳини битиб қўяди. Зеро, ёш болага берилган ваъда катта одамга берилган ваъда билан баравар. “Ёш бола-ку, билиб ўтирибдими”, “Эсидан чиқиб кетади”, деб ўйлаш нотўғри.
Ишга ёки бирон жойга кетаётиб фарзандига ваъда берган ота-она уйга қайтаётганида берган ваъдаси устидан чиқсин. Зеро, “Сенга зўр нарса опкеламан”, дея уйдан чиқиб кетган ота ёки она жигарбанди олдига қуруқ қўл билан қайтиб келиши унинг ёлғончилигига кифоя қилади. Агар бирон нарса олиб беролмайдиган бўлса, ваъда ҳам бермасин. Сўз бердими, гапида турсин.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким бир болага: “Кел, (манавини) ол", деса-ю, кейин унга (ҳеч нарса) бермаса, ана ўша ёлғончиликдир” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Болаларни алдаш оқибатида улар секин-аста ёлғончиликка ўрганиб боради. Қолаверса, ота-она фарзандини алдайверса, боланинг уларга бўлган ишончи сўнади. Бориб-бориб ота-она ўз боласи олдида субутсиз одамга айланади. Шундан кейин ота-онанинг фарзандига сўзиям ўтмайди. Бунга ўзлари сабабчи. Суяксиз тилдан чиққан ёлғон сўзлар, қуруқ ваъдалар оқибатида мурғак қалб соҳибларининг ота-оналарига ишончи қолмайди.
Ота-она фарзандига: “Тўғри юр”, “Ёлғон гапирма”, “Бировнинг ҳақидан қўрқ", деб насиҳат қилиб туриб, ўзи алдаса, фарзанди кўз ўнгида ёлғон гапирса, оғиздан чиқаётган насиҳат ҳавога кетади, қилинган ваъзнинг фойдаси бўлмайди. Чунки бола қулоғи билан эшитган гапга эмас, кўзи билан кўрганига кўпроқ ишонади.
Бир кишини кўчада биров чақирибди. Ўғил уйга кириб, Отасини кимдир чақираётганини айтибди. Ота ўғлига тайинлабди:
– Адам уйда йўла, дигин.
Қалбига гард юқмаган фарзанд чиқиб айтибди:
— Адам айтяптила, уйда ҳич ким йўғакан!...
Баъзи Ота-оналар фарзандлари одобсизлигидан хуноб бўладилар, тўғри йўлга сололмаётганларидан шикоят қиладилар. Аслида илгари фарзанд тарбиясига панжа ортидан қарашгани, алдашни, сўкишни, бировнинг ҳақидан ҳазар қилмасликни уларга ўзлари сингдириб боришгани эсларидан чиқиб қолади. Вақт ўтганидан кейин афсусланишдан наф йўқ. Қийшиқ ўсган дарахтни тўғрилаб бўлмайди. Унинг ўсишига навдалигидаёқ эътибор бериш керак. Агар боғбон (ота-она) ниҳолни яхши парвариш қилса, дарахт тўғри ўсади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
@Jaloliddinrumiyy
13.2K views13:17
Ochish/sharhlash
2024-04-17 09:52:12 ЁЛҒОН ГУНОҲИ КАБИРАДИР

Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади.
Гуноҳи кабира—уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни жорий этишни тақозо қиладиган гуноҳлар, Аллоҳ таоло ман қилган ҳар бир иш. Аллоҳга ширк келтириш, одам ўлдириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, ароқхўрлик, ёлғон гапириш кабилар гуноҳи кабиралардир.

Абдураҳмон ибн абу Бакрадан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта:
“Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг катталарини айтайми?” дедилар.
“Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!” дейишди.
“Аллоҳга ширк келитириш. Ота-онага оқ бўлиш”, дедилар. Сўнг ёнбошлаб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: “Огоҳ бўлинглар, ва ёлғон гап!” дедилар.
Бу гапни қайта-қайта такрорлайвердилар, ҳатто “Сукут қилсайдилар”, дедим”.
Бухорий ривоят қилган.

Демак, киши Аллоҳга ширк келтиришдан қанчалик қўрқса, ота-онага оқ бўлишдан ҳам шунчалик қўрқиши ва ёлғон гап, тўқима бўҳтонлардан ҳам шунчалик даражада эҳтиёт бўлиши лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам бу ҳадисда гуноҳлар ҳақида хабар бермоқдалар.
Ана шу учта катта гуноҳнинг бири ёлғон гап экан.

“Ёлғон” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
13.4K views06:52
Ochish/sharhlash
2024-04-17 08:42:00
Жаннатдан гул ўғирлаб, жаханнамда ўстира олмайсан.
Жаханнамдам чўғ олиб, жаннатни ёқа олмайсан.

Сенинг йўлинг ёруғ ва тўғри бўлсинки.
Аллоҳнинг адолат меъзонларига ҳеч зид бўлмасин.
Бир йўлга кирдингми энди у йўлдаги ҳар-турдаги холатларни кўрмай ҳеч чиқа олмайсан.
Бу ҳаёт «акс садо» кабидир. Нима деб гапирсанг ўзинга ўша акс садо қайтиб келаверади.
Меҳр берган инсон албатта меҳр олади...

Қулга бало келмас,
Ҳақ ёзмагунча!
Ҳақ бало ёзмас,
Қул (йўлдан) озмагунча!
Ҳақ қулдан интиқом,
Қул ила олур!
Дину ирфон билмаган,
Буни Қулдан (деб) билур...

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy
15.5K views05:42
Ochish/sharhlash
2024-04-17 02:03:10
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ

ВА БАРАКАТУҲ


Хайрли тонг! Бугун
17 апрель, чоршанба
+23°+10°


Замонавий илм-фаннинг тасдиқлашича, қуёш чиқишидан олдин барвақт уйғониш умрни узайтиради, ҳужайралар фаолиятини жонлантиради, инсон ақл-идрокини яхшилайди. Олимларнинг таъкидлашича, кечаси соат 22 дан тонгги 04 гача олти соат ухлаш кундузги 12 соат уйқуга тенг келади.
Субҳаналлоҳ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози учун барвақт уйғонишга буюрганлар.


«У Зот – сизлар учун кечани бир либос, уйқуни эса бир ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) қайта тирилиш қилган Зотдир» (Фурқон сураси, 47 оят).

Аллоҳ бугунимизни хайрли қилсин!

@Jaloliddinrumiyy
46.3K views23:03
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:57:21АХЛОҚИНГ БИЛАН БОЙ, ҚАНОАТИНГ БИЛАН БЕҲОЖАТ, ТАВОЗЕНГ БИЛАН УЛУҒВОР БЎЛ!

Бобо ўз набирасига деди:

"Яхши кўрган инсонингни кўп мақтама!

Роббисига итоат қилмайдиган билан бирга юрма!

Мажлисларда кўп гапирма!

Ўтирган ҳолингда салом берма!

Сени ташлаб кетган дўстга яқин бўлишга интилма!

Ўзингни хор қилма, такаббур ҳам бўлма!

Ўта мулойим ҳам, ўта бешафқат ҳам бўлма!

Ростгўй қасам ичмайди.

Ишончли киши ўзини оқламайди.

Ихлосли киши надомат қилмайди.

Олийжаноб киши миннат қилмайди.

Муҳаббат қилган малолланмайди.

Сен бошқалар хоҳлагандек бўлма, балки қандай бўлсанг, шундайлигингча қол!

Одамларни ҳурмат қилишинг уларга эҳтиёжинг борлигини англатмайди, балки ўз динингдан олган таълим-тарбиянгни намоён қилади.

Ҳурмат қил, ҳурмат кўрасан!

Ахлоқинг билан бой, қаноатинг билан беҳожат, тавозенг билан улуғвор бўл.

Ортингдан гапирадиганга парво қилма, чунки у ҳақиқатда ортингдадир, сендан олдинда эмас.

Одамларга Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг ҳақида гапириб ўтирма, уларнинг ўзлари сенда Қуръонни кўришсин.

Очни таомлантир, етимга раҳм қил, ёмонлик қилганни кечир, ота-онангга яхшилик қил, қариндошлик алоқаларини тикла, барчага табассум эт.

Қуръондан қанча ўқиганинг ёки ёдлаганинг муҳим эмас, муҳими
Қуръон сенда қаергача етиб борганида.

Кишиларга доимо хурсандчилик олиб киришга ҳаракат қил!

@Jaloliddinrumiyy
24.6K views11:57
Ochish/sharhlash