Get Mystery Box with random crypto!

Абдуллоҳ ибн Муборак айтади! | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Абдуллоҳ ибн Муборак айтади!



Одоб-ахлоқни билмаган киши суннатни бажармаганнинг даражасида жазоланади. Суннатни бажармаган фарз даражасида жазоланади. Фарзни бажармаган киши жоҳил сифатида жазоланади.

Мўмин банда доим яқинларига яхшиликни соғинади. Мунофиқ эса ишлари ортга кетиб ҳаётда қоқилишини тилайди.

Бизнинг одобга бўлган озгина эҳтиёжимиз илмга бўлган кўп эҳтиёжимиздан яхшироқдир.

Илм ўрганмаган инсонни нафси қандай қилиб одоб-ахлоққа чақирар экан, деб хайрон бўламан.

Агар ғийбат қилмоқчи бўлсангиз ота-онангизни ғийбат қилингки, амалингиз ажри бегоналарга эмас, уларга савоби ёзилсин.

Шон-шуҳратга ҳавас қилма, панада юришни афзал бил. Ўзинг қилган яхшиликлар билан мақтанма. Шунда ҳурматга сазовор бўласан.

Ҳар бир мўмин намозни вақтида адо этиш билан биргаликда илм олиш билан ҳам машғул бўлсин. Чунки илминг бўлмаса Қуръон моҳиятини ҳеч қачон тушуна олмайсан.

Амалинг қанчалар кичик бўлмасин ниятинг холис бўлса, Аллоҳ даргоҳида буюкликка эришади. Амалинг кўп бўлиб ниятингда холислик бўлмаса, уни савоб тарозиси кам кўрсатади.

Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан.
Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан.
Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан.
Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан.
Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан.

@Jaloliddinrumiyy