Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.42K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-04-21 11:46:08
Ҳазрати Мавлонони бир тантанали йиғинга таклиф қилишди.У ерга мамлакатнинг энг зиёли ва бадавлат кишилари йиғилди. Кун ярмига борганда Мавлонодан бир зодагон сўради:"Ҳазрати Мавлоно,биз сизга қандай ишонайлик,Аллоҳ қалбларда дeйсизу, яна у ягонадир дeйсиз"!
Ҳазрат дастурхондан 10 дона пиёла олди ва сув қуя бошлади. Пиёлалар лим бўлгач ҳазрат дeдилар,"Мана қаранг бу 10 пиёлада 10 та қуёшнинг акси бор,айтингчи бу билан қуёш 10 та бўлиб қолдими!"

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
13.4K views08:46
Ochish/sharhlash
2024-04-21 09:05:38
ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.


Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.

@Jaloliddinrumiyy
21.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-04-21 05:04:00
Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ

Бугун 21 апрель, Якшанба!
+29°+16°


Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!
Дам олиш кунингиз хайрли, саодатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy
31.4K views02:04
Ochish/sharhlash
2024-04-20 17:22:51
ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.

@Jaloliddinrumiyy
24.6K views14:22
Ochish/sharhlash
2024-04-20 11:17:46
Кейин пушаймон
бўлмаслик учун,
Хурсандлигингда сўз берма.
Хафалигингда жавоб берма.
Жаҳлинг борида қарор чиқарма…

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
16.5K views08:17
Ochish/sharhlash
2024-04-20 07:50:31 Ибодатларнинг даражалари

Исломда ибодатлар аҳамиятига кўра даражаланади.
Биринчи галда, ҳаромдан сақланиш туради. Ҳаромга учраган киши дарҳол ундан юз ўгирса Аллоҳ унинг имонини қувватлайди. Ҳаромдан тийилиш энг афзал ибодатдир. Зеро, Исломда ҳеч ким осий бўлиб туғилмайди.

Кейингиси, фарзларни ибодатларни бажаришдир. Уларни тарк этиш гуноҳдир. Чунки фарзлар Аллоҳнинг буйруқларидир. Фарзлар унутилган, ҳаром кенг тарқалган замонда бу ишни маҳкам тутган кишининг даражаси яна ҳам баланд, ажри улуғ бўлади.

Учинчиси, ҳаромга яқин бўлган макруҳлардан тийилиш. Ҳатто бу иш вожибдан ҳам аҳамиятлидир.

Тўртинчиси, вожиб амаллар. Улар фарздан кейин тургани боис бажаришнинг савоби улуғ.

Бешинчиси, танзиҳи макруҳ (ҳалолга яқин ишлар)дан ҳам эҳтиёт бўлишдир.

Олтинчиси, таъкидланган суннатлар.
Уларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса-да, узрсиз давомли қилмай юриш яхши эмас.

Еттинчиси, нафл ва мустаҳаблар. Бу ишлар одамнинг ихтиёрида. Қилмаса гуноҳ йўқ. Аммо қилса ажр бор.

@Jaloliddinrumiyy
13.9K viewsedited  04:50
Ochish/sharhlash
2024-04-20 02:20:21
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракатуҳ .

БУГУН 20 апрель, ШАНБА!
+28°+17°

Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизлар!

Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

Субҳаналлоҳ...
Алҳамдулиллаҳ...
Лаа илаҳа иллаллоҳ...
Аллоҳу Акбар...

@Jaloliddinrumiyy
41.5K views23:20
Ochish/sharhlash
2024-04-19 14:48:30
Бир киши олимдан сўради:

- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Олим унга жавоб берди:

- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!

@Jaloliddinrumiyy
21.5K views11:48
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:46:55 БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта
ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.
Булар улуғ фаришталардир.


Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман - Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.

Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

@Jaloliddinrumiyy
13.7K views09:46
Ochish/sharhlash
2024-04-19 09:20:11 Бир бой киши маҳалласида ўзи учун катта қаср қурдирди. Қаср битганидан кейин бутун маҳалла аҳлини чақириб, дастурхон ёзиб зиёфат берди. Зиёфат дастурхонига қарию-ёш, хотину-эркак, ақиллию-девона барча-барчани даъват этди. Ҳар бир маҳалла-кўчанинг "девона"си бўлганидек, бу маҳалланинг ҳам бир "девона" (хароботий) си бор эди. Зиёфат тугагандан сўнг аҳоли тарқалар экан, бой хизматкорларига:
-"Девонага айтинглар, бу қасрдан кўнглига ёққан нарсани олсин!", деб буюрди. Девонанинг кўзи боғда боғлаб қўйилган оппоқ отга тушди, ва:
-"Мана шу отни истайман", деди. У от эса бойнинг энг севимли отларидан эди. Шу сабабдан бой:
-"Йўқ, бўлмайди! Бошқа нарсани истасин!", деди.
Девона ҳам худди бой билан ўчакишгандай, оқ отни талаб қилиб туриб олди. Бой ҳам қатъиятлик билан:
-"Йўқ, бу от ҳеч кимга берилмайди!", деди...
Зиёфат тугаб, ҳамма уй-уйига тарқалаётган эди. Девона қасрдан ғамгин ва паришон ҳолда чиқиб кетаётиб, ўзига ўзи бир нарсалар деб ғўлдирар эди. "Девона"нинг ўзининг бундай тутиши бойнинг эътиборини тортди ва хизматкорларига:
-"Бориб эшитиб кўрингларчи, бу "девона" нималар деб ғўлдираётган экан?", деди. У тинмасдан ушбу сўзларни такрорлар эди:
-"Эй Аллоҳ, Сен истаганингда, у берган бўлар эди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?!" ...
Хизматкорлар девонанинг айтган сўзларини бориб бойга етказишди. Шунда бой:
-"Уни тезда орқага қайтаринглар ва истаган оқ отини бериб, уни хурсанд қилинглар!", деди. Отни унга беришди. Девона қўлида ўзи истаган оқ отни жиловини ушлаганча қасрдан чиқиб кетар экан, яна айни шаклда бир нарсаларни ғўлдираб кетаётган эди...
Бой ҳайрон бўлиб, яна хизматкорларига:
-" Бориб эшитиб кўрингларчи, бу сафар яна нималар деяётган экан?", деб буюрди. Хизматкорлар бойнинг олдига югуриб келиб, ҳайрат билан шундай дейишди:
-"Биласизми хўжайин, у нима деди?!
Хўш, нима деди?
Эй Аллоҳ! Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермаса?!
Сен истадинг, у берди. Бой ўзи ким бўлибди ки бермасин?!
Етарки, Сен истагин Роббим!"...

Ҳар нарсага куч-қудрати етган Зот, мутлақо беради. Ё бериб туриб беради, ёки бермай туриб беради.
Роббим сендан юбориладиган ҳар бир яхшиликка муҳтожмиз.
Улуғ кунда, улуғ лаҳзаларда улуғ жойларда бизларни маҳрум қилма!


@Jaloliddinrumiyy
24.4K viewsedited  06:20
Ochish/sharhlash