Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.42K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-04-27 03:11:27
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ

Бугун 27 апрель,
шанба +
22° +12°


Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин.
Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин.
Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.
Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида ҳамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажхул(номаълум) қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!
Тилингдан олдин дилинг билан:
"Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин

Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин...


Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан.

Хайрли тонг


@Jaloliddinrumiyy
31.2K views00:11
Ochish/sharhlash
2024-04-26 19:45:20 КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР

Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг!
"Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”.

Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг!
"Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”.

Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг!
"Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг
"Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”.

Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг!
"Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”.

Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг!
"Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”.

Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг!
"Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"!

@Jaloliddinrumiyy
12.8K views16:45
Ochish/sharhlash
2024-04-26 12:02:16
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради:

) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон.

) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар.

) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар.
(Имом Муслим ривояти)

@Jaloliddinrumiyy
13.3K views09:02
Ochish/sharhlash
2024-04-26 09:10:22
Мавлоно Румий айтадиларки:

- Бир кун келиб “Очилмайди” деган гулларинг очилади. “Кетмайди” деган дардларинг арийди. Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди.
- Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр сўнгра ишончдир.

@Jaloliddinrumiyy
14.8K views06:10
Ochish/sharhlash
2024-04-26 02:07:09
Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади.
Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж қилиш бахтини насиб этгин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ


ЖУМА МУБОРАК!!!

Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз:

Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!

@Jaloliddinrumiyy
88.2K views23:07
Ochish/sharhlash
2024-04-25 18:11:19
Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)

Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

Тун хайрли бўлсин...

@Jaloliddinrumiyy
15.9K views15:11
Ochish/sharhlash
2024-04-25 13:18:47 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.

Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.

Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.

Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!

Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;

Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;

Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.


Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.

Шайх Шаъровий

@Jaloliddinrumiyy
23.3K viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2024-04-25 09:05:36
БАНДА ЯРАТГАННИ ЭМАС, ЯРАТГАН БАНДАНИ СИНОВ ҚИЛАДИ

Бандаси дерму сира айлаб хато,
Имтиҳон этдим сени, эй, Раббано?!


Ривоятда келишича, бир эътиқодсиз кимса ҳазрати Алига: "Сени асрагувчи Худо эканлигига ишонасанми?" деб савол берган.
Мўминлар амири: "Ҳа, шундоқ. Аллоҳ таоло менгаю авлодимга, барча мўминларга мададкор, ҳимоя қилувчидир", деди.
Ҳалиги киши: "Сўзинг рост бўлиб, Аллоҳ мададкоринг бўлса, мана шу кўшк томидан ўзингни ерга ташлаб, гапингнинг ростлигини исботла", деб муғомбирлик қилди.
Ҳазрат Али унинг разилона режа ва мақсадини қатъий рад этди ва: "Ҳеч қачон банда Яратганни эмас, Яратган бандани синов қилади, — деди. Ундан кўра ўз аҳволингга боқиб, феълингни ислоҳ қил, Мурид муршидни имтиҳон этмас. Зеро, Аллоҳ не қилдик, кўнглимизда нима гап, сир-асрор бор, ҳаммасини билиб турувчидир".

Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy
16.7K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-04-25 03:13:06
Ҳар бир боққа атиргул экканинг яхши. Лекин ҳар бир тилга Аллоҳнинг зикрини эксанг, ундан-да яхши.
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман).

​​ Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Пайшанба тонги муборак!
25.04.2024 +24°+18°

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Аллоҳ ушбу тонгда муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

@Jaloliddinrumiyy
24.5K viewsedited  00:13
Ochish/sharhlash
2024-04-24 10:36:35
​​УМРНИ УЗАЙТИРГАН АМАЛ

Бир куни бир йигит ва қиз Сулаймон алайҳиссаломни олдиларига келиб никоҳларини ўқишни сўрадилар.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам уларнинг никоҳларини ўқидилар.
Улар ҳам севинч ичида қайтдилар. Улар кетгач ортларидан Азроил алайҳиссалом келдилар ва:
- Эй Аллоҳнинг Набийси! Сен бу икки ёшнинг севинчлари узоқ давом этади, деб ўйлама. Зотан, Аллоҳ бу йигитнинг жонини беш кундан сўнг олишимни буюрди.
Ҳазрати Сулаймон алайҳиссалом ўша йигитни кузата бошладилар. Аммо йигит беш ой ўтса ҳам яшашда давом этар эди. Ниҳоят, Сулаймон алайҳиссалом бунинг сабабини Азроил алайҳиссаломдан сўрадилар. Азроил алайҳиссалом шундай жавоб бердилар:
- Ўша йигит сенинг олдингдан чиққач, бир йўқсилга садақа қилди. Йўқсил ҳам: «Умринг узун бўлсин», деб дуо қилди. Аллоҳ йўқсилнинг дуосини қабул қилди ва йигитнинг умрини узайтирди.

«Оилам билан ҳар куни бир ҳаёт дарси ўрганамиз» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
17.0K views07:36
Ochish/sharhlash