Get Mystery Box with random crypto!

Хотиржамлик сири Абу Забя, розияллоҳу анҳу, ривоят қиладилар: | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Хотиржамлик сири

Абу Забя, розияллоҳу анҳу, ривоят қиладилар: 
«Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу, вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон, розияллоҳу анҳу, ундан сўрадилар: 
— Сени нима безовта қиляпти?
— Гуноҳларим.
— Кўнглинг нимани тусаётир?
— Раббимнинг раҳматини.
— Сенга бир табиб чақирайми?
— Аслида мени касал қилган Табибдир.
— Сенга бироз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
— Маошга эҳтиёжим йўқ.
— Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга бериладику! 
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу:
— Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон тирикчилик заҳматини чекмайди», деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, — деди».

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy