Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.42K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 285

2021-12-17 18:33:28 САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ

3-Аудиокитоб 152-қисм

"Оиша (р.а) га қилинган тухмат фитнаси"

Сухандон-Бахтиёр Мўминов:
Ассалому алайкум каналим тингловчилари. Ўқиб тайёрлаган аудио китобларим ёқаётган бўлса дуоларингизда эслаб қўйинг. Аллоҳ рози бўлсин.
https://t.me/audio_kitoblar_sifatli

@Jaloliddinrumiyy
4.4K views15:33
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:29:44
​​Тақдир қулфи жудаям буюкдир. Уни фақатгина Аллоҳ оча олади. Шунинг учун сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш.
Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо ва қадар калитини, Аллоҳдан ўзгаси очолмайди.

Эй Аллоҳ!
Сени, етарлича идрок этолмаяпмиз!

Сен, жонда ва кўнгилдасан.
Аммо жон ҳам, кўнгил ҳам Сендан бехабар (ғафлатда)

"Ла" қиличи ила Аллоҳдан ўзга ҳар нарсани кесиб ташла. "Илла" дан сўнгра зотан фақатгина "Аллоҳ" қолади...

Ҳар қандай мақсадинг бўлса, Аллоҳ бермасин!
Бу Кўнгил нима яхши, нима ёмонлигини билмайди, фақат ҳоҳлайди.
Хайрлиси нима бўлса, ана ўшани берсин!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Тақдиримиз Ўз қўлида экан хотиржам бўлайлик...
Оқшом хайрли бўлсин.

@Jaloliddinrumiyy
5.1K views15:29
Ochish/sharhlash
2021-12-17 16:29:03
Мавлонодан инжулар

- Инсонлар кундузи ризқ ортидан югурадилар, ўзларини ҳар тарафга урадилар. Тун эса Суюкли билан дийдор кўришиш палласидир. Балки шунинг учундирки, ошиқни ҳар хил кўзлардан асраш ва Суюкли билан дийдорни яшириш учун тун ўзининг зулмати билан ҳар тарафга парда тортади ва яширади.

- Тунда инсонлар дам олиш учун ётоқларига кирадилар ва ўзларини уйқунинг қучоғига отадилар. Фақатгина ошиқлар ухлашмайди. Аллоҳ таоло билан уларнинг ишлари бордир. Улар Ҳақ билан маънан дийдорлашадилар, кўришадилар ва суҳбат қурадилар.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Jaloliddinrumiyy
6.0K views13:29
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:13:28 ДУОНИНГ БАРАКОТИ

Дуо сўзи луғатда «чақирмоқ», «талаб қилмоқ», «тарғиб қилмоқ» маъноларини билдиради.
Истилоҳда: «Банда Аллоҳ таолога муҳтожликни изҳор қилиб, Ундан ёрдам ва иноят сўрашидир».
Дуо – бандалик белгиси. Дуода Аллоҳ таолога мақтов изҳор этиш ҳамда Аллоҳ таолога сахийлик ва карам сифатларини нисбат бериш бор.
Дуо энг гўзал ва энг олий ибодатлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
«Парвардигорингиз:» Менга дуо қилинг, Мен сизлар учун (дуоларингни) ижобат қилай!», деди» (Ғофир, 60).
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қазои-қадарни фақат дуо қайтаради, умрни фақат яхши амал зиёда қилади», дедилар (Термизий ривояти).
Ушбу ҳадиси шарифдаги «Қазои-қадарни фақат дуо қайтаради» жумласининг маъноси, албатта, дуо сабабли қазои-қадар ўзгаришининг ўзи ҳам қазои қадардандир. Қазои қадар банданинг дуо ва илтижолари билан мусибати кетиши ёки енгил бўлишидир. Бу ҳол Аллоҳ таолонинг илми ва тақдиридир. Тақдирда нима борлиги бандага маълум эмас. Банда қорни оч қолса – овқатланишга, касал бўлса – даволанишга муҳтож бўлганидек, доим Раббисидан талабини сўраб, дуо-илтижолар қилишга муҳтож.
Аллоҳ таоло яхши амаллар умрнинг узоқ бўлишига, дуони эса балоларни даф бўлишига сабаб қилган. Уламоларимиз дуони қалқонга, балони эса камон ўқига қиёс қилганлар.
Аллоҳ таоло ўз бандасини синов учун имтиҳон қилади. Катта ва кичик неъматлар ҳам, мусибатлар ҳам имтиҳондир аслида. Банда неъматга шукр, мусибатга дуо ва илтижолар ила сабр қилса, зафар топади. Берилган неъматга ношукрлик ёки мусибат имтиҳон эканини эсдан чиқариб, «мен сенга нима ёмонлик қилдим», каби гаплар билан исён қилса, гуноҳкор бўлади.
Тақдирда бандага тушиши тайин қилинган бало ва офатлар дуо сабабли енгил бўлади ва савоб олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ ундан ғазабланади», деганлар (Термизий ва Ибн Можа ривояти).
Чунки банда Аллоҳдан бирор нарса сўрамас экан, у бу иши билан ўзини беҳожат санаб, такаббурлик қилган бўлади. Аллоҳ таоло Унинг фазлидан сўраганларни яхши кўради.
Аллоҳ таолодан ҳар доим баракот сўраш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги оила қурган кишиларга баракот сўрар, янги ҳилол – ойни кўрсалар, Аллоҳ таолодан бизни тинч ва баракотли қилгин, деб дуо қилар эдилар.
Мусулмон киши ўз нафсига, умрига, дунё ва охиратига, мол-давлатига ҳамма вақт хайр-баракани сўраши лозим. Шу билан бирга ота-онаси, аҳли аёли, фарзандлари ва бошқаларнинг ҳақига дуода бўлиши ҳам фазилатдир. Яшаб турган манзил‐макон, азиз юрт тинчлиги, обод ва фаровонлигини, ҳар хил бало‐ю кулфатлардан паноҳ сўраш дуо мағзидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Одамлар қачон меванинг аввалини кўрсалар, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келар эдилар. У зот мевани олиб: «Аллоҳим! Бизга меваларимизда барака бергин. Бизга Мадинамизда барака бергин. Бизга соъимизда, муддимизда (яъни савдоларимизда) барака бергин. Аллоҳим! Албатта, Иброҳим сенинг банданг, сенинг дўстинг ва сенинг набийингдир. Албатта, мен ҳам сени банданг ва набийингдирман. Албатта, у Сенга Макка учун дуо қилди. Унинг Макка учун дуо қилгани ва яна унинг мислича мен сенга Мадина учун дуо қиламан», дер эдилар. Сўнг ўзлари кўрган энг кичик болани чақириб, ўша мевани берар эдилар» (Муслим ривояти).
Бизнинг улуғ аждодларимиз бу юртнинг ҳақига кўп дуолар қилиб ўтди. Уларнинг қилган дуоларини баракотидан бугун юртимиз озод ва ҳур, обод ва тинч, халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқдалар. Юртимиз ҳар томонлама тараққий этиб бормоқда.
Пировардида, биз ҳам дуога қўл очамиз: Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ таоло юртимиз мустақиллигини янада мустаҳкам қилсин, тинчлик ва хотиржамликни бардавом айласин, ҳалқимизнинг турмуши яна-да обод бўлсин. Омин!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@Jaloliddinrumiyy
8.1K views10:13
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:25:04
Замзам қудуғи

Замзам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган. Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади. Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг у яна эски сатхига қайтиб олади. Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000, соатига 28 800 000, суткасига 691 200 000 литр сув олинади. Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг. Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади.
Шунингдек, тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам замзам суви бошқа сув манбаларидан фарқ қиладиган ноёб моддаларни ўз ичига олади.

@Jaloliddinrumiyy
11.9K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-12-17 03:50:06
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Саййидул айём Жума муборак,
ушбу муқаддас кунга еткизган Аллоҳга ҳамд бўлсин

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Алҳамдулиллаҳ

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ саловат ва саломлар юборайлик

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ

Кунингиз савобли амалларга бой бўлсин...

Гоҳо йўқлолмасам кўнглингизга олманг,
Дийдор қийнаб қўйди аслида жонни,
"Унут бўлдим" деган хаëлга борманг,
Унутиб бўлмайди сиздай инсонни.

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

@Jaloliddinrumiyy
53.8K viewsedited  00:50
Ochish/sharhlash
2021-12-16 15:02:35 “Ҳар бир муборак қадамингиз учун бир қул...”

Бир куни ҳазрат Усмон Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг
ҳузурларига келиб:
- Ё Расулуллоҳ! Уйимизга ташриф буюрсангиз!, - деб уйларига таклиф
қилдилар.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам:
- Эй Усмон! Ёлғиз ўзимни чақиряпсанми ёки асҳобим билан биргами?, -
деб сўрадилар.
Усмон розияллоҳу анҳу эса:
- Асҳобингиз билан бирга ташриф буюринг!, - дедилар.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Билолга барча
саҳобийларга ҳабар қилишларини буюрдилар. Ўзлари эса ҳазрат Али билан бирга ҳазрат Усмоннинг уйлари томон йўл олдилар. Йўлда юриб борар эканлар ҳазрат Усмон Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг муборак қадамларини санар эдилар. Буни сезиб турган Расули Акрам соллалоҳу алайҳи васаллам:
- Эй Усмон! Нима учун қадамларимни санаяпсан?, - деб сўрадилар.
Ҳазрат Усмон эса:
- Ё Расулуллоҳ! Ҳар бир муборак қадамингиз учун бир қул озод қиламан,
шунинг учун санаяпман, - деб жавоб бердилар.
***
Усмон розияллоҳу анҳу меҳмонларни таомлар билан сийлагач барча қулларини озод қилдилар.
Усмон розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни жондан ортиқ яхши кўрганлар, у зоти шариф учун борларини фидо қилганлар.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Jaloliddinrumiyy
11.1K views12:02
Ochish/sharhlash
2021-12-16 10:00:31 ЎЛГАНДАН СЎНГ ҚАЙТА ТИРИЛИШ ВА УНДАН СЎНГ КЕЛАДИГАН НАРСАЛАРГА ИЙМОН

Ўлимдан кейин бўладиган қуйидаги саккиз ишнинг ҳақлигини тасдиқлаймиз:

1. Ўлимдан сўнг иккинчи бор ҳаётга келиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ (28)

«Сўнгра сизни ўлдиради ва яна тирилтиради, кейин сизлар Унга қайтариласизлар» (Бақара сураси 28-оят).

2. Қиёмат куни яхши ишларнинг мукофоти, ёмон ишларнинг жазоси берилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ (14)

«Ана ўшалар қилган амаллари мукофотига» (Аҳқоф сураси, 14-оят).

3. Аллоҳнинг ҳузурида арз бўлиши (қилинган амалларнинг кўрсатилиши).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌ (18)

«Ўша Кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайди»
(Ҳаққо сураси, 18-оят).

4. Бандалар амалларининг ҳисоб-китоби.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

إِنِّى ظَنَنتُ أَنِّى مُلَٰقٍ حِسَابِيَهْ (20)

«Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим» (Ҳаққо сураси, 20-оят) ва

فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا (8)

«Тезда, осонгина ҳисоб қилинур» (Иншиқоқ сураси, 8-оят).

5. Ҳар бир кишининг номаи аъмоли ўқилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ٱقْرَأْ كِتَٰبَكَ كَفَىٰ بِنَفْسِكَ ٱلْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا (14)

«Китобингни ўқи, бугунги кунда ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан» (Исро сураси, 14-оят).

6. Яхши амалларга савоб, ёмон амалларга иқоб берилиши.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُۥ (7)
وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُۥ (8)


«Бас, ким зарра вазнича яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра вазнича ёмонлик қилса ҳам кўради» (Залзала сураси, 7-8-оятлар).
Яъни савоби ва иқобини кўради.

7. Сиротдан (жаҳаннам устига қурилган кўприкдан) ўтиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَإِن مِّنكُمْ إِلَّا وَارِدُهَا كَانَ عَلَىٰ رَبِّكَ حَتْمًا مَّقْضِيًّا (71)

«Сиздан унга яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг ҳузуридаги кескин ҳукмдир» (Марям сураси 71-оят).
«Жаҳаннамга яқинлашиш»дан мурод унинг устига қурилган сирот номли кўприкдан ўтишдир.

8. Яхши амаллар билан ёмон амаллар ўртасидаги фарқни зоҳир қилиш учун амалларни тортиш.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَٱلْوَزْنُ يَوْمَئِذٍ ٱلْحَقُّ (8)

«Ўша куни тортиш ҳақдир» (Аъроф сураси, 8-оят).

Қиёмат куни фақат савол-жавоб билан кифояланиб қолинмайди. Балки ундан ҳам дақиқроқ ишлар бўлади. Ҳар бир инсоннинг қилган амаллари тарозига солиниб, тортилади. Бу тарози аниқ ишлайдиган тарози бўлиб, зарранинг оғирлигини ҳам сезади. Ана ўша тортишда кимнинг амаллари оғир келса, у нажот топади, жаннатга киради.
Ёмонликдан бошқа амаллари йўқлар ҳақида эса Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

فَلَا نُقِيمُ لَهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَٰمَةِ وَزْنًا (105)

«Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз» (Каҳф сураси, 105-оят).

Яъни қиёмат куни кофирларнинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди. Уларнинг бу дунёда қилган амалларининг вазни ҳам бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг наздида ҳамма қадр-қиймат ва амалларнинг вазни иймонга боғлиқ. Иймони йўқнинг қадри ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. Унинг қилган ишининг вазни ҳам йўқ.
Бас – ўлгандан кейин қайта тирилиш ва ундан кейинги нарсаларга умумий далил. Билингки, ўлгандан кейин қайта тирилиш ва жисмоний қайтишга Қуръон, Суннат, ақл ва соғлом табиат далолат қилади. Аллоҳ таоло азиз Китобида бу ҳақда хабар берган, унга далил келтирган ва Қуръоннинг кўпчилик сураларида бу нарсаларни инкор қилувчиларга раддия келтирган. Қуръонда хабар берилганидек, барча пайғамбар алайҳиссаломлар ўлимдан кейин қайта тирилишнинг ҳақлигига иттифоқ қилганлар. Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам охиратни бошқа анбиёларнинг китобларида бўлмаган шаклда батафсил баён қилганлар. Аллоҳ Ўз Китобида қайта тирилиш ва унинг воқе бўлиши ҳақлиги ҳамда ундан келиб чиқадиган нарсаларга далолат қилувчи турли далил-ҳужжатларни зикр қилган.

«Ақийдатут-таҳовия» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
10.8K views07:00
Ochish/sharhlash
2021-12-16 08:01:09
Бирор кишининг "Фалон одамнинг табиати, феъл-атвори ёмон" деб шикоят қилганини кўрсанг, билки, бу шикоятнинг талаби ёмондир, ёмондирки, ёмон табиатлининг ёмонлигини айтаяпти! Чунки яхши табиатли инсон ёмон табиатли, феъл-атворли кишиларга сабр қилади, уларнинг ёмонлигини айтмайди. Фақат шайх бирортанинг ёмонлигини айтса, бу Аллоҳнинг амри биландир, ғазаб ёки ҳою ҳавасга эргашишдан эмас! Унинг шикояти шикоят эмас, ислоҳдир. У шикоят пайғамбарларнинг шикоятига ўхшашдир.

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
9.5K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-16 04:00:18
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Пайшанба тонги муборак
бўлсин!


Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

Бисмиллоҳ ила бошланиб,
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлишлиги насиб этсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин Ин Ша Аллоҳ!

Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

@Jaloliddinrumiyy
27.9K views01:00
Ochish/sharhlash