Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Telegram kanalining logotibi jaloliddinrumiyy — 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.44K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 283

2022-01-02 17:20:40 Олим ва йигит

Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Қачондир мен сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида ўйлаганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки туширганимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.

@Jaloliddinrumiyy
7.0K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-01-02 15:28:34
Инсонлар ўзларига маъшуқ изламайдилар, балки туйғуларига "асир" излайдилар. Асирни топадилар аммо ишқни эса тополмайдилар.

Шамс Табризий...

@Jaloliddinrumiyy
6.5K views12:28
Ochish/sharhlash
2022-01-02 11:41:07 Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!

Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади.

Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик. Шояд турмуш қурганларидан қанча йиллар ўтмасин, турмуш ўртоқлари билан ораларидаги муҳаббат ўз ҳароратини йўқотмаса, балки туйғулар янгиланиб турса.

Алоқаларни мустаҳкамлаш.

Аввало, аёл эри билан алоқасини яхшилаш йўлларини излаши керак. Алоқанинг кучсизланишига олиб борадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиши лозим. Бу омиллар иқтисодий, ижтимоий ёки аёлнинг қусуридан бўлиши ҳам мумкин. Алоқа заифлашишининг сабабларини аниқлаш, ҳолатни муолажа қилишда ниҳоятда зарур.

Баъзи одатларни ўзгартириш.

Аёл ўзининг баъзи одатларини ўзгартириши керак. Эрига ёқмайдиган тасарруфларидан кечиши лозим. У бу ишни хурсандлик билан қилиши, айни пайтда эрига саодат бахш қиладиган нарсаларни маҳкам ушлаши даркор. Аёлнинг эрини рози қилишдаги саъй‑ҳаракати икковларининг орасидаги муносабатнинг ўз табиий йўлига тушиб кетишига ёрдам беради.

Жалб қилиш воситаларини қўллаш.

Ўтмишда турмуш ўртоғингизнинг эътиборини жалб қилиш, ўзингизга тортиш учун  ишлатган услубларингизни қайта ишга солинг. Йиллар ўтганига қарамай, ушбу услублар унинг қалбига ишқ ўтини қайта ёқиши мумкин.

Эркак ва аёл орасидаги фарқларни ҳисобга олиш.

Эркак ва аёл фикр ва туйғуда турличадир. Буни инобатга олиб иш кўриш айни ҳикматдир. Қолаверса, турмушда вақт ўтиши билан турмушнинг илк кунларига қараганда эркак кишининг фикри ва ўлчовлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабаб сиз унинг қандай фикр юритишини тушунишингиз зарур. Сиз иккалангизнинг орангиздаги тафаккур тафовутларини ажратиб олишингиз даркор. Бу эса муносабатингизни яхшилашингизда сизга қўл келади.

Суҳбат йўлини очинг.

Сиз билан турмуш ўртоғингиз орасида доимий шаклда суҳбат ойнаси очиқ туриши керак. Бу ойна орқали сиз унга ҳисларингизни баён қилишингиз, у билан фикр алмашишингиз керак. Жимлик ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Балки ишларни янада чигаллаштиради.

Энг унумли вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг.

Уй ишлари ва фарзандларнинг тарбияси сизни эрга эътибор беришдан чалғитиб қўймасин. Эркак сизнинг севгингизга, унга бўлган эътиборингизга ва уни қадрлашингизга муҳтож. Шунингдек, бундай муносабат эрингиз сизга ҳам айни шуни қўллаши учун зарурдир.

Бир хилликни бартараф этинг.

Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳаётдаги зерикарли бир хиллик эр‑хотинлик алоқасида муҳаббатнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис эрингиз учун ҳар куни бир янгилик ёки кутилмаган бир тортиқ тайёрлаш орқали бир хилликдан қутулинг. Масалан, алоҳида таом ҳозирлаш, саёҳат, янгича изҳор ва ҳоказо.

Янги чилла уюштиринг.

Янги чилла режалаштиринг, яъни турмушингизнинг биринчи ҳафталаридаги хотираларни ҳаётга қайтаришга аҳёнда бўлса ҳам янгидан уюштиринг. Бу режани ўша кунларни ўтказган ерларингизда амалга оширсангиз ҳам бўлади.

Эрингизнинг хатоларини кечиринг.

Эрингизнинг кичик хатолари учун дашном бериб, узилиш, узоқлашишга бориб қолишдан ҳазир бўлинг. Чунки нафратга у ҳам нафрат билан жавоб қилиши мумкин. Натижада орангизда совуқчилик пайдо бўлади. Балки мабодо уни хатоларидан огоҳлантирмоқчи бўлсангиз ҳам, ҳурматига муносиб кўринишда, туйғуларини жароҳатламаган ҳолда танбеҳ беринг.

Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг.

Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек, у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

@Jaloliddinrumiyy
8.8K views08:41
Ochish/sharhlash
2022-01-02 08:32:06
Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди. Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган. Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз. Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Маликнинг "Меҳмон туйғулар" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
9.0K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-01-02 05:30:04
Аллоҳим бизга ризқ қилиб зикрингни, бойлик этиб яқинлигингни насиб эт!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!
Аллоҳ Ўзи рози бўладиган амалларни бажаришга
мушарраф этсин.
Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин.
Ўзини зикри тилимиздаю дилимизда бўлсин.


@Jaloliddindumiyy
17.1K views02:30
Ochish/sharhlash
2022-01-01 17:52:13
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан:
«Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!

@Jaloliddinrumiyy
8.7K viewsedited  14:52
Ochish/sharhlash
2022-01-01 16:32:08
Жуда таъсирландим ўқиб...

"Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик фильми" унвонини олган қисқа метражли фильмни кўриш учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Фильм бошланди ҳамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа ҳеч нима кўринмасди. Тўртинчи дақиқада ҳам шу аҳвол, бешинчида ҳам.

Саккизинчи дақиқада ҳам шифтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, одамлар бетоқатлана бошлади, баъзилари кинотеатрни тарк этди, баъзилари кетган вақтига ачинди. Тўққизинчи дақиқада экранда ҳасталик туфайли бир умр фалажликка маҳкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринди.

Экрандаги ёзув:

"Бу болакай яна неча йилларини шу зайлда давом эттиради, сиз эса 8 дақиқа чидолмадингиз..."


@Jaloliddinrumiyy
8.4K viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2022-01-01 11:47:28
Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил!

Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:

“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

Бир зиёнга учраш бир қанча зиёнларни даф этади.
Жисмимиз, молимиз жонимизга фидодир. Жонимизга келадиган бало жисмимизга, молимизга келади.

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
10.9K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-01-01 04:24:43
Ассалому алайкум.
Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. .

Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин.

Умрингиз сермазмун, файзли, баракотли ўтсин, кутилмаган хурсандчиликларга тўла бўлсин.

@Jaloliddinrumiyy
18.5K views01:24
Ochish/sharhlash
2021-12-31 17:41:22 ЭНГ АРЗОН, ЭНГ ҚИММАТ

Ўтаётган вақтимиз ҳақида тафаккур қилиб кўрадиган бўлсак, соат милларининг “чиқ-чиқ”лари, аслида азиз умримизнинг тўхтовсиз парчаланиб кетаётган онлари эканини ҳис этамиз.
Ушбу қайтмас бўлиб ўтиб кетаётган онлар бизнинг яхши ё ёмон амалларимизга гувоҳ бўлиб ўтиб кетмоқда.

Имом шофиъий раҳматуллоҳи алайҳ вақтнинг қадри ҳақида шундай деган: “Мен сўфийлар билан бирга юриб улардан икки муҳим гапни ўргандим:

1. “Вақт қиличдир, агар сен уни кесмасанг у сени кесади;
2. “Нафсингни агар ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғул қилади”.

Яҳё ибн Ҳурайра вақтни асраш ҳақида насиҳат қилиб шундай деганлар: "Вақт – асрашинг керак бўлган энг нафис нарсангдир, сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан”.

Агар биз азиз умримизни ташкил қиладиган дақиқалар ҳақида мулоҳаза қилиб кўрсак, уларнинг нақадар ғанимат лаҳзалар эканлиги кўз ўнгимизда намоён бўлади:

1. Ўтиб кетган вақт ҳеч қачон қайтмайди ва унинг ўрнини ҳам тўлдириш мумкин бўлмайди.
Ҳасан Басрий шундай деганлар: Бошланаётган бирор-бир кун йўқки, шундай нидо қилмаса: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам қиёмат кунигача қайтмайман”.

2.
Кунлар жуда тез ўтиб кетади. Бу эса инсоннинг дақиқа сайин ўткинчи дунёдан тезлик билан ўтиб кетаётганлигини англатади. Инсоннинг бошига иш тушган ғам ташвишли пайтларида кунлар секин ўтаётгандек туюлса-да, аслида жуда тез суръатлар билан ўтаётган бўлади. Унинг жуда тез ўтиб кетаётганлиги инсоннинг касалликлардан ва ғам ташвишлардан холи, шоду хуррам пайтларида аниқ билиниб қолади.
Охири замон яқин қолган пайтда вақтнинг жуда тез ўтиб кетиши ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон яқинлашмагунича қиёмат бўлмайди, йил ойдек бўлади, ой ҳафтадек бўлади, ҳафта кундек бўлади, кун соатдек бўлади, соат тутатқи ёнгунчалик бўлиб қолади”, дедилар”.
“Сунани Термизий”да келган.

Бу ҳадиси шарифнинг шарҳида жумладан қуйдагилар айтилган: “Ҳадисдан ирода қилинган нарса шуки, бир вақтлар келиб ҳар бир нарсадан ҳатто замондан ҳам барака олиб қўйилади, бу қиёмат яқин қолганлигининг аломати бўлади”.

3.
Умр маълум вақтгача белгилаб берилган. Дунёга келган ҳар бир инсонга унинг бу дунёда туриш муддати белгиланган, ажал деб номланадиган ўша муддат келганида унга бўйсиниб бу дунёни ташлаб кетишдан ўзга чораси қолмайди. У вақтнинг эса бугунми эртами қачон келиши инсонга номаълум.
Қуръони каримда бундай хабар берилган:

وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٞۖ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمۡ لَا يَسۡتَأۡخِرُونَ سَاعَةٗ وَلَا يَسۡتَقۡدِمُونَ
(٣٤)

“Ажаллари келган вақтида бирор соатга кетга ҳам олдинга ҳам сура олмаслар”
.
(Аъроф сураси, 34-оят).

Ҳа, ажални ҳеч ким бирор соат ортга ҳам, олдинга ҳам сура олмайди. Утаётган ҳар бир дақиқа, ҳар бир соат у келиши мумкин бўлган вақтдир. Ўтиб кетган кунлар эса унинг яқин қолганлигидан даракдир. Шунинг учун ўтаётган ҳар бир кун амал қилиб қолишга ва озгина умрнинг фурсатларини ғанимат билишга ундаб гўё шундай нидо қилади: “Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан, ҳар бир кун ўтганда сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади. Ўзинг билмаган ҳолатда сенинг бир қисминг ўтиб кетибдими, демак, бутунлай кетишингга ҳам фурсат оз қолибди".

Билгинки “Бугун амал бор ҳисоб йўқ, эртага ҳисоб бор амал йўқдир”.

4.
Вақт бу инсон эга бўлган энг нафис, энг бебаҳо нарсадир. Бу “Вақт олтиндек қимматлидир” дегани эмас, балки “Вақт олтиндан қимматлидир” деганидир.

Чунки вақт бу ҳаётдир, ҳаётнинг эса олтиндан қимматли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса йўқотилган олтину бойликларни яна қайта қўлга киритиш мумкин, йўқотилган вақтни эса асло қайта қўлга киритиб бўлмайди. Чунки вақт сотиб олса бўладиган нарса эмас, балки инсонга фақат бир марта бериладиган имкониятдир.

Али Тантовий айтадилар: "Бир куни шайх Жамол Қосимий кераксиз нарсалар билан вақтларини зое қилаётган йигитларнинг ёнларидан ўтаётиб афсус билан: "Эҳ, қани энди вақт сотилганида, албатта, шуларнинг вақтларини сотиб олган бўлардим”, деган экан.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
6.8K viewsedited  14:41
Ochish/sharhlash