Get Mystery Box with random crypto!

“Ҳар бир муборак қадамингиз учун бир қул...” Бир куни ҳазрат | 🍃«Жалолиддин Румий»🍃

“Ҳар бир муборак қадамингиз учун бир қул...”

Бир куни ҳазрат Усмон Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг
ҳузурларига келиб:
- Ё Расулуллоҳ! Уйимизга ташриф буюрсангиз!, - деб уйларига таклиф
қилдилар.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам:
- Эй Усмон! Ёлғиз ўзимни чақиряпсанми ёки асҳобим билан биргами?, -
деб сўрадилар.
Усмон розияллоҳу анҳу эса:
- Асҳобингиз билан бирга ташриф буюринг!, - дедилар.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Билолга барча
саҳобийларга ҳабар қилишларини буюрдилар. Ўзлари эса ҳазрат Али билан бирга ҳазрат Усмоннинг уйлари томон йўл олдилар. Йўлда юриб борар эканлар ҳазрат Усмон Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг муборак қадамларини санар эдилар. Буни сезиб турган Расули Акрам соллалоҳу алайҳи васаллам:
- Эй Усмон! Нима учун қадамларимни санаяпсан?, - деб сўрадилар.
Ҳазрат Усмон эса:
- Ё Расулуллоҳ! Ҳар бир муборак қадамингиз учун бир қул озод қиламан,
шунинг учун санаяпман, - деб жавоб бердилар.
***
Усмон розияллоҳу анҳу меҳмонларни таомлар билан сийлагач барча қулларини озод қилдилар.
Усмон розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламни жондан ортиқ яхши кўрганлар, у зоти шариф учун борларини фидо қилганлар.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Jaloliddinrumiyy