Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.42K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 284

2021-12-20 04:37:56
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Душанба тонги муборак
бўлсин!


Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

Бисмиллоҳ ила бошланиб,
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!


АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!


АЛЛОҲИМ!
Гуноҳларимиз кўпайиб кетса, Сенга ҳеч бир зарар бермас.
Тоат-ибодатларимиз кўпайиб кетса ҳам, Сенга ҳеч бир манфаат бермас.
Сен бутун оламлардан беҳожатсан.

Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

@Jaloliddinrumiyy
23.5K views01:37
Ochish/sharhlash
2021-12-19 16:42:05
Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилган экан:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий бизларни ҳам кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдодни ўқиганмидингиз?
— Ҳа, ўқигандим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

Азизим бугунги намозларни адо этдингиз...

Намоз роҳатдир.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :
«(Азон айтиб) бизни роҳатлантиринг, эй Билол!", дердилар.

Бизга ўхшаб, хуфтонни ўқиб олдим, энди мазза, демасдилар.

Хуфтон намозини ва насиб бўлса Таҳажжуд ўқийлик Иншааллоҳ...

Хайри оқшом !

@Jaloliddinrumiyy
8.4K viewsedited  13:42
Ochish/sharhlash
2021-12-19 16:12:30
Шогирд устозига деди:
-Доим қувонч, бахт ҳақида гапирасиз...Аммо айтинг, шунча муаммо турганда қандай қилиб хурсанд ва шод бўлиш мумкин?
Устоз шогирдига жавоб қайтарди:
- Бир нарсани бил! Ҳаёт дўл ва ёмғирлар тугашини кутиш эмас, ҳаёт дўл ва ёмғир ёққанда ҳам рақс туша олишдир!

@Jaloliddinrumiyy
6.3K views13:12
Ochish/sharhlash
2021-12-19 14:35:08
Ёмғир - булутлар сувнинг оғирлигини кўтара олмай қолганда ёғади…

Ёшлар эса - қалб ўзидаги аламларни кўтара олмай қолганда кўзлардан шашқатор бўлади…

Аллоҳим! Синган кўнгилларни шод эт, жароҳатланган қалбларга малҳам бағишла, дунё тор бўлганларга кенглик ато эт!

Ё Аллоҳ! Юртимизга ёғаётган ёмғирларни раҳмат ёмғири қил, гуноҳларимизни мағфират эт, юртимизга, барча мўмин-мусулмонлар юртига тинчлик-омонлик ато эт!

Ёмғир Аллоҳнинг раҳматидир! Барчамизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин...

@Jaloliddinrumiyy
8.5K views11:35
Ochish/sharhlash
2021-12-19 09:17:13 Подшоҳликнинг юки
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)

Ҳалифа Ҳорун Рашиднинг акаси Баҳлул Доно ҳазратлари бир куни укасининг тахтига чиқиб ўтириб олди. Бир неча дақиқа ўтмасдан сарой ҳизматчилари уни кўриб тахтдан кўтариб отдилар ва роса дўппосладилар.
Шундан сўнг Баҳлул ўтириб йиғлай бошлади. Саройга кириб келган Ҳорун Рашид акасининг нима сабабдан йиғлаётганини сўради. Ўша ердагилар Баҳлулнинг катта ва кечириб бўлмайдиган хато қилганини, тахтга чиқиб ўтирганини ва бу иши учун калтак еганини айтиб беришди.
Акасининг йиғлаётганини кўриб унга жуда ачинган Ҳорун Рашид:
- Баҳлулни шундай хато қилгани учун уриш керакмиди, - деб
хизматчиларига танбеҳ берди ва уларнинг қилган ишлари учун акасидан узр сўради.
Шунда Баҳлул Доно ҳазратлари укасига:
- Укам, мени савалашгани учун кўзёш тўкмаяпман. Мен бир неча
дақиқа тахтга чиққаним учун шунча таёқ едим, эртага сенинг ҳолинг нима кечаркин, қанча тайёқ ер экансан, деб ўйлаб йиғлаяпман, - деди.
Бу сўзларни эшитган Ҳорун Рашиднинг кўзлари ёшланди...
- У ҳолда айтинг, нима қилсам бундан қутуламан?, - деб сўради.
Баҳлул Доно ҳазратлари унга шундай насиҳат қилди:
- Адолат билан хукм қил, ҳеч кимни ранжитма, халқ сендан мамнун
бўлсин ва ҳаққингга дуо қилсин. Ана ўшандагина қутулишинг мумкин.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Jaloliddinrumiyy
9.7K views06:17
Ochish/sharhlash
2021-12-19 05:18:46
Муҳаббат ҳақиқий бўлган вақт,
Севганни севганига боғлайди.
Севилганни севганига тортади.


Мавлоно Румий

Ассалому алайкум!!!
Хайрли Якшанба
Хайрли тонг...қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқи, уйқусидан кучлироқ бўлган қадрлиларим

Эрта тонгда дунёнинг жамики яхши нарсалариданда аълороқ неъматга ҳамда Аллоҳнинг ҳимоясига эришишлик бахтига муяссар бўлган азизларим

Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин

Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин

@Jaloliddinrumiyy
13.7K views02:18
Ochish/sharhlash
2021-12-18 17:55:38
Юлдузларни ойдинлатган Удир.
Чорасизларга чора бўлган Удир. Қулларига Карам ва Эҳсон қиладиган ҳам Удир. Ҳам қулини яхши кўриб, ёқтириб тақдирлайди.
Ҳам барча гуноҳкорларнинг гуноҳларини қиш мавсумида тўкиладиган барглар каби тўкади. Ўзига нисбатан ёмон сўз сўзлаганларнинг қулоқларига, узр сўраш сўзларини талқин этади.
Айтади ки:

-"Эй вафо соҳиби!
Қилинган гуноҳларини ёрлақа!"

Қул дуони бошладими, Ўзи яширинча "омин" дейди.
У, дуодан кимга завқ берса, унга "омин" дейишини билади. У, қулининг устини ва ичини анжир каби мазали, гўзал бир ҳолга келтиради.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Хайрли оқшом.

Аллоҳга ва Росули с.а.в.
га ошиқ дилдошим.
Кеча гўзаллиги,ибодатлар халовати,тафаккур рохати ёр бўлсин...

@Jaloliddinrumiyy
6.5K views14:55
Ochish/sharhlash
2021-12-18 14:38:15 БАЪЗИ ЗАРАРЛАР АСЛИДА ФОЙДАЛИДИР

Вилям Жемс айтади: "Мусибатларимиз бизга ўзимиз кутмаган даражада ёрдам беради. Агар Достоевский ва Толстой қайғули ҳаёт кечиришмаганида барҳаёт асарлар ёзмаган бўлишар эди. Етимлик, кўзи ожизлик, ғариблик ва камбағаллик уларнинг камолотлари, муваффақиятлари ва ижодий юксалишларига асосий сабаб бўлиб ҳизмат қилди".

Шеър:
Аллоҳ баъзан қилар балони неъмат,
Гоҳо қилиб қўяр неъматни офат.
Айримлар мол-дунё, фарзанд ортидан,
Топганлари бўлар фақат касофат.

"Бас, сизни уларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Чунки Аллоҳ ўша нарсалар сабабли дунё ҳаётида уларни азоб-уқубатга солишни истайди, холос" (Тавба сураси, 55-оят).

Имом ибн Асир "Жомиъул усул" ва "Ниҳоя" каби гўзал асарларини юра олмасдан ўтириб қолганларида ёзган.

Имом Сарахсий ўн беш жилдлик машҳур "Мабсут" китобини қудуқда ҳибс қилиб қўйилганларида ёзган.

Ибнул Қайюм "Зодул маъод" китобини мусофирликда ёзган.

Имом Қуртубий "Саҳиҳи Муслим"га шарҳни кемада ёзган.

Аллома Ҳарроний кўпгина фатволарини қамоқдалигида ёзган.

Муҳаддислар юз минглаб ҳадисларни камбағаллик ва ғарибликда жамлашган.

Солиҳлардан бири айтишича, у қамоқдалик пайтида Қуръони каримнинг барчасини ёд олиб, қирқ жилд китоб ўқиган.

Тоҳа Ҳусайн эсдаликлари ва таснифотларини кўзи ожиз бўлиб қолгач битди.
Қанчадан-қанча фаросатли кишилар умматга мансабидан четлаштирилганидан сўнг олдингидан кўра кўпроқ илм-маърифат таратди.

Шеър:
Не-не машаққатлар бўлди-ку осон,
Қийналдинг, сўнг афзал айлади Раҳмон.

Фрэнсис Бэкон: "Фалсафадан озгина хабардор бўлиш инсонни даҳрийликка мойил қилади. Лекин фалсафани чуқур ўрганиш эса инсон ақлини динга яқин қилади", дейди.

"(Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар" (Анкабут сураси, 43-оят).
"Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур" (Фотир сураси, 28-оят).
"Илм ва имон ато этилган зотлар айтадилар: "Аниққи, сизлар Аллоҳ (Лавҳул Маҳфузда) ёзиб қўйганидек тирилиш кунигача турдинглар. Бас, мана шу тирилиш кунидир" (Рум сураси, 56-оят).

"(Эй Муҳаммад! Мушрикларга) айтинг: "Мен сизларга фақат биргина нарсани - Аллоҳ учун жуфт ҳолда ва якка ҳолингизда туринглар, сўнгра тафаккур қилинглар, деб насиҳат қилурман" (Сабаъ сураси, 46-оят).

Доктор Брил: "Ҳақиқий мўминга нафс касалликлари етмайди", дейди.

"Албатта имон келтириб яхши амаллар қилган зотлар учун Раҳмон дўстликни (барқарор) қилади"
(Марям сураси, 96-оят).

"Эркакми ё аёлми - кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз..." (Наҳл сураси, 97-оят).

"Дарҳақиқат, Аллоҳ имон келтирган зотларни Тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир" (Ҳаж сураси, 54-оят).

"Ўкинма" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy
6.9K views11:38
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:22:56
​​Она ва фарзанд суҳбати.

–Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
–Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
–Aгар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
–У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
–Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
–У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
–Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!
–Aгар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон?
– Ҳеч шундай бўлмасин,агарда бўлса,Сенга кўзларимни берардим, болам...!

Ҳеч шубҳасиз, жонини сўраса;
- нима учун ?деб сўраймай боласи учун рози бўладиган бу Она бўлади...

Ота онаси бор бахтилар,уларни эъзозланг...
Риҳлат қилганларини Аллоҳ раҳматига олсин илоҳим...

Яхши фарзанд,яхши ота она бўлиш барчага насиб этсин!!!

@Jaloliddinrumiyy
9.1K views05:22
Ochish/sharhlash
2021-12-18 05:10:25
Кўнгилни оғритиш осон....
Дилни тиғлаш ҳам....
Юракни парчалаш хеч гап
эмас....

Лекин булардан кейин қадр. топиш қийин... Яқинларингизни қадрланг!

Ассалому алайкум.
Бошланган яна бир
мунаввар кун сизга
хайрли бўлсин!

Бу омонат дунёда омонмисиз олисдаги якинларим....

Янги тонг, янги кун бошланди...

Барчангизга ҳалол ризк, манфаатли илм ва эзгу амаллар кун давомида хамрох бўлсин!



@Jaloliddinrumiyy
15.5K viewsedited  02:10
Ochish/sharhlash