Get Mystery Box with random crypto!

​​ Конституцияга таклифлар №4 Инсон ҳуқуқи маданияти маркази | Инсон ҳуқуқи

​​ Конституцияга таклифлар №4

Инсон ҳуқуқи маданияти маркази томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлисга юборилган таклифларни давом эттирамиз.

Жумладан, Конституцияга 26-1 ва 26-2-моддаларни қўшиш таклиф этилаяпти, бу янги моддаларда қуйидагилар белгиланмоқда дейилган:

Кейинги нормада, лойиҳа:
“Ҳуқуқбузарликлардан ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади” ўрнига, таклиф: “Ҳуқуқбузарликлардан ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан қўриқланади деб ўзгартирилиши таклиф этилади.

Зеро қўриқлаш, муҳофаза этишдан реалроқ ва аниқроқ.
Мазкур, моддаларнинг, лойиҳа:

“Ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга” дейилган.

Бу норма Россия Федерацияси Конституциясида ҳам мавжуд ва ушбу нормани қуйидагича талқини таклиф этилади,яъни,

Ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга” деб ўзгартирилишини.

Каналга кириш учун
@inson_huquqi