Get Mystery Box with random crypto!

Айрим адвокатларни бежиз “ўртакаш” дейишмайди... ДХХ матбуот | Инсон ҳуқуқи

Айрим адвокатларни бежиз “ўртакаш” дейишмайди...

ДХХ матбуот хизматини хабар беришича, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида уч нафар адвокат қўлга олинган.

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати, 1985 йилда туғилган шахс ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали тадбиркорга МЧЖда ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан молиявий жарима қўлламасликни ваъда қилган.

Бунинг эвазига эса у тадбиркордан 23 минг АҚШ доллари талаб қилиб, мазкур пул маблағини олган вақтда ушланган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Мирзо Улуғбек туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирининг адвокати фуқародан 12 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Аниқланишича, адвокат гўёки мансабдор танишлари орқали фуқаронинг турмуш ўртоғига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосини бошқа енгил турдаги жазога ўзгартириб бериш эвазига 9 минг АҚШ доллари ҳамда фуқарога муқаддам юридик хизматларни кўрсатгани учун адвокатлик тўловларини амалга оширган бўлишига қарамасдан, судга харажат қилганини рўкач қилиб, тамагирлик йўли билан қўшимча 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати суд идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқаронинг Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган турмуш ўртоғига нисбатан бошқа енгилроқ жазога алмаштириш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 10 минг АҚШ доллари беришни талаб қилиб, сўралган пул маблағини олган вақтида қўлга олинган.

Ҳолатлар юзасидан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ: Ҳайрон қоларлиси Адвокатга нима етмайди деган савол бор. Одам қанча кўп бўлса яна кўпроқни истайдими? Оилаларига сабр берсин...

Каналга кириш учун
@inson_huquqi