Get Mystery Box with random crypto!

Но_152       «Ахмоқликни чегараси борми?...қанчадан-қан | 📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Но_152


      «Ахмоқликни чегараси борми?...қанчадан-қанча ақлли одамлар аҳмоқликдан туғилади!» Деган экан бир машхур инсон...
    -сен чиндан ҳам ахмоқсан ёки ахмоқ бўлишни истаган инсон...-деди тўғрисидаги аёл унга ўткир назар солиб...
  -севганманда...
  -бу севги эмас...кўр кўрона эргашиш...сен хаёлингдаги шахзодани Яҳёда жонлантиргансан ва кўзингни юмиб севгансан Ясин ҳам шундай қилган чамамда...
  -қайдам...
   Фаёза чуқур ҳўрсиниб ўтмишни сарҳисоб қила бошлади...


   Ўшанда овсиним мен учун бамисоли опадек бўлишга уринаётгандек кўринар ақлан унинг измига тушган инсондек туюлардим ўзимга ўзим...
  -бир ухлаб қолсангиз нима қипти? Мен ҳам сиздек пайтим ухлаб қолардим...аммажонни гапларидан ҳафа бўлманг айтаверадиларда...
   Сумайя опани чиройли кўзлари шу қадар самимий боқдики беихтиёр жилмайдим...
  -раҳмат...
  -Фаёза рости бизда қиш пайти унча газ бўлавермайди шунчун кўчадаги шох шабба ва қўни қўшнида ортиқча устадан қолган ёғоч ходалар бўлса олиб келаверамизда...
   -шахар марказику наҳот ўчса..-дедим ҳайрон бўлиб...
  -ҳада ҳар йили йиғаман шох шабба дарахт поялари...Яҳёбек ҳам кўмир сотиб олади...
   -тушунарли...айтганингиз яхши бўлди...ҳа айтганча ойимни бир дориси тугабди...-дедим тугаган дори ёдимга тушиб...
  -ҳа кўрдим..иложи бўлса ўша жойдан сиз олиб келсангиз дорини ҳадемай кетаман мустақил ўргансангиз яхшида!-деди мулойимлик билан...
  Аллоҳ ҳаққи бу аёлдан шубхаланишни ҳам гуноҳ деб ўйлайдиган даражада маъсум кўринарди ўша пайт...

Бугунга 3 кисм экан. Туполон килиб юборманглар деб борини жойладим азизларим.

#𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀

@ibratli_sozlar